Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент давлат шарқшунослик институти
Жаҳон сиёсати факультети
Халқаро ташкилотлар назарияси ва амалиёти фанидан
КУРС ИШИ
Халқаро муносабатлар – 5А
Мавзу: Ўзбекистон Республикасининг НАТО дастурларида иштироки
Бажарди: ХМ II курс магистранти Қорабоев Ж.Т.
Текширди: J.D. Очилов Б.Э.
Тошкент-2013
МУНДАРИЖА
КИРИШ.........................
I БОБ. Ўзбекистон
Республикасининг ҳарбий-сиёсий ташкилотларда
иштирокининг методологик ва ҳуқуқий
асослари......................
- Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг назарий-концептуал жиҳатлари ...................... 6-бет
- НАТО стратегик концепсиясидаги ўзгаришлар ва уларнинг янги стратегик шерикчиликни амалга оширишдаги аҳамияти................ 11-бет
II БОБ. НАТО
ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг
амалий жиҳатлари.....................
2.1 НАТОнинг “Тинчлик
йўлида ҳамкорлик” дастурида
Ўзбекистоннинг иштироки ......
2.2 НАТО альянсининг Афғонистондаги тинчликпарвар ҳарбий ҳаракатлари ва бу борада Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликнинг роли..... 22-бет
ХУЛОСА........................
Фойдаланилган адабиётлар
рўйхати.......................
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси мустақил суверен демократик давлат сифатида ўз ташқи сиёсатини амалга оширар экан халқаро хавфсизлик ва тинчлик йўлида турли универсал ва минтақавий ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқади ва амалга оширади. Шу билан биргаликда республиканинг ташқи сиёсий фаолияти ўзига хос йўналиш ва доктринал асосга эгаки, бу республика ташқи сиёсий курсини белгилашда замонавий халқаро муносабатлардаги тенденциялар ва кучлар нисбатини ҳисобга олиш билан биргаликда уларнинг миллий манфаатлар билан мувозанатини таъминлаш учун турли халқаро ҳамкорлик институтлари воситасида ечимлар топишни талаб қилади.
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистоннинг халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши миллий ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан глобал миқёсда ўз вазни ва стратегик мақсадларига эга бўлган НАТО альянси билан муваффаққиятли ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистоннинг минтақадаги ташқи сиёсий вазифаларини муваффаққиятли малга оширишда бош омиллардан бири ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети сифатида Ўзбекистоннинг миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда НАТО тузилмалари билан ҳамкорлик масалалари хизмат қилса, унинг объекти сифатида Ўзбекистон иштирокидаги НАТО дастурлари ва кенг маънода ушбу билан боғлиқ ташкилот фаолияти кўрилади.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Курс ишининг мақсади Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигини таъминлашда НАТО ҳарбий ташкилоти билан ўзаро алоқаларнинг тутган ўрни ва икки томонлама муносабатларнинг хусусиятларини ўрганишдан иборат.Тадқиқотнинг мақсадига эришишда қуйидаги вазифалар қўйилади:
- альянс билан Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиш босқичлари ва бу борада манфаатлар ҳамоҳанглигини аниқлаш;
- миллий ва минтақавий хавфсизлик муаммоларини ҳал этишда Ўзбекистон - НАТО муносабатларининг концептуал асоси ва амалга ошиш тенденцияларини ёритиш;
- Ўзбекистон ва НАТО ҳамкорлигининг республика ҳарбий-хавфсизлик салоҳиятини мустаҳкамлашдаги амалий аҳамиятини ўрганиш.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. НАТО альянси фаолияти Ўзбекистон ташқи сиёсати векторларига боғлиқ равишда у ёки бу миқёсда С.Ш. Шарапова, Р.М. Алимов, С.М. Саидолимов асарларида кўриб чиқилган. Бу илмий ишлар Ўзбекистон ва альянс муносабатларини ёритишда қимматли аҳамиятга эга.1
НАТО альянсининг ривожланиши ва халқаро муносабатларда тутган ўрни, унинг Россия Федерацияси билан муносабатлари масалаларини рус олимларидан Алексеева А.В., Берлин Е.С., Белоногов А.Л., Кочетков А.А. лар ўрганган.2
Ғарб адабиётида Голдгейер Ж.М., Розенау Ж.Н., Даалдер И. асарлари ушбу ҳарбий-сиёсий ташкилот фаолиятини глобал миқёсда тадқиқ этиш юзасидан илмий қимматга эга.3 Бу турдаги асарларга хос хусусият шундаки, улар альянснинг фаолиятини бевосита таҳлил қилган ҳолда, унинг у ёки бу хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигини қабул этилган глобал хавфсизлик тамойиллари ва баъзи бир халқаро алоқалар субъектларининг манфаатларига қанчалик мослиги заминида кўриб чиқадилар.
Ишнинг методологик асоси сифатида юртбошимиз И.А. Каримовнинг минтақавий ва глобал хавфсизлик масалалари ва бу борада Ўзбекистоннинг тутган ўрни очиб берилган “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”, “Ўзбекистон: миллий истиқлол, сиёсат ва мафкура” каби асарлари хизмат қилади.
Тадқиқот ишида қўлланилган илмий методлар қиёсий, анализ, синтез, тарихий каби методлардан иборат.
Курс ишининг тузилиши. Курс иши кириш, 2та боб, 4 параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
I БОБ. Ўзбекистон
Республикасининг ҳарбий-
- Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг назарий-концептуал жиҳатлари
Ўзбекистон Республикаси ўз сиёсий мустақиллигига эришгач, суверен демократик давлат сифатида миллий хавфсизлиги ва сарҳадларининг дахлсизлиги масалаларини мустақил ҳал қила бошлади. Бу албатта ички сиёсатда мамлакат ҳудудида жойлашган собиқ Иттифоқ қуролли кучлари қисмларининг республика қарамоғига ўтказилиши ҳамда мамлакатнинг ўз мудофаа вазирлиги ва қуролли кучлар штабига эга бўлиши билан белгиланди. Ташқи сиёсатда эса республиканинг турли давлатлар ва халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли шерикчилик алоқаларини йўлга қўя билиши муҳим саналарди. Маълумки, Шўро даврида капиталистик дунё ва унга тааллуқли ташкилотлар билан муносабатлар мафкуравий қолипга солинган ҳолда тадқиқ этилар ва шу йўсинда уларнинг фаолиятига субъектив баҳо берилиши одат тусига айланган эди. У даврдаги халқаро муносабатлардаги манфаат доираларининг қатъий тақсимланганлиги Марказий Осиё республикаларига собиқ ССРИ хавфсизлик ареалининг бир қисми сифатида ёндашувни тақозо қилардики, бу бошқа бир сиёсий минтақада жойлашган ҳарбий-сиёсий тузилмаларнинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигини мутлақо иложсиз этган эди. Аммо НАТОнинг бир қутбли дунёда етакчи хавфсизлик тузилмаларидан бирига айланиши бу борадаги тадқиқотларни янгича асосда, собиқ Шўро давлати ўрнида шаклланган мустақил давлатларнинг хавфсизлик борасидаги манфаатларини ҳисобга олган ҳолда объектив-танқидий нуқтаи-назардан тадқиқ этиш заруриятини қўйди. Бунда қуйидаги омилларни санаб ўтиш лозим.
Авваламбор, собиқ ССРИ парчаланган ҳудудда юзага келган геосиёсий вазият минтақа давлатлари олдига ташқи сиёсат юритиш борасида замонавий халқаро муносабатлардаги тенденциялар ва янги юзага чиққан таҳдидларни баравар инобатга олишни талаб эта бошлади.
Иккинчидан, минтақа хавфсизлигини таъминлашда Россия ва Хитой каби минтақага бевосита чегарадош давлатларнинг минтақа хавфсизлик механизмларида иштироки муҳим саналиб келган. Бунда ушбу ҳар икки давлатнинг минтақадаги геосиёсий манфаатлари мувозанатини таъминлаш масаласи минтақанинг барқарор ва хавфсиз ривожи учун муҳим аҳамият касб этади.
Учинчидан, минтақада ноанъанавий акторлар бўлмиш АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония, шунингдек, НАТО ҳамда ЕХҲТ омилини таъкидлаш жоиз бўлади. Бу акторларнинг минтақадаги сиёсати уларнинг бевосита манфаат доираларига чамбарчас боғлиқ глобалистик тенденциялар ҳамда Еврооосиё умумий барқарорлик маконини яратиш ғояларига таянади.
Ўзбекистон ҳамда минтақанинг қолган давлатларининг НАТОнинг Шимолий Атлантика ҳамкорлиги Кенгаши ҳамда “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурига ҳамкор давлат сифатида кириши Евроатлантик хавфсизлик тизими фаолияти доирасининг кенгайиши билан деярли бир вақтда кечди. НАТОнинг 1999 йил Истанбул саммитида белгиланган ташаббуслар бу ташкилотнинг ўз стратегик концепциясини тубдан қайта кўриб чиқиши ва унинг вазифалари кўламининг кенгайиши ҳамда бутунжаҳон миқёсига чиқиши билан белгиланди. Зотан ўз таркибида демократик тузумли жаҳоннинг тараққий этган давлатларини бирлаштирган иттифоқ янгича шароитда бутун Евроосиё минтақасида хавфсизликни таъминлашнинг ишончли инструментларидан бири сифатида ўзини намойиш қилиши табиий эди. Сўзимизнинг исботи ўлароқ Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг: “Бизнингча, ўз таркибида демократик давлатларни бирлаштириб турган НАТО фақат Европа қитъасидагина эмас, балки ўзининг сиёсий устқурмасини мустаҳкамлаш ва “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури ҳисобига жуда катта Евроосиё минтақасида тинчлик ўрнатувчи омил бўлиши мумкин”,4 деган сўзлари бежиз эмас.
Юқоридаги билан биргаликда Марказий Осиёнинг Евроосиё стратегик хавфсизлик тузилмасида ўсиб борувчи аҳамият касб этаётгани ойдинлашиб бордики, бу тегишли халқаро хавфсизлик тузилмаларидан бу минтақага алоҳида эътибор қаратишни талаб этади. Шу ўринда юртбошимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 48- ва 50- сессияларида қилган нутқлари диққатга сазовор. Жумладан, юртбошимиз БМТ БА 48-сессиясида шундай деган эди: “Ҳозирги замон воқеълиги шундайки, бир мамлакатнинг хавфсизлиги бошқа давлат ҳисобидан таъминланиши мумкин эмас. Минтақа хавфсизлигини бутун жаҳон хавфсизлиги муаммоларидан ажралган ҳолда кўриб бўлмайди”.5Демакки, Марказий Осиёдаги ҳар бир давлат учун бўлгани каби Ўзбекистон учун ҳам минтақа доирасидаги хавфсизлик структураларида иштирок этиш билан бир қаторда умумжаҳон, хусусан евроатлантик хавфсизлик тузулмаларида ўз ўз миллий манфаатларини муносиб равишда тақдим этиш долзарб саналади. Шунинг баробарида бу тузилмалар ҳам минтақага нисбатан ўз сиёсатини ташкил этишда унинг ўзига хос асрий хусусиятлари ҳамда геосиёсий анъналарини эътиборга олиши мақсадга мувофиқ.
XXI асрга келиб жаҳонга этник
гуруҳлар, миллатлар урушлари ва
давлатлар ўртасида урушлар
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европа
мамлакатлари орасида хавфсизлик масалаларини
ҳал қилиш вазифаси пайдо бўлди.
Шу мақсадларни кўзлаб 1948 йил 17 мартда
Брюссель шаҳрида 50 йил муддатни ичига
олган “Брюссель шартномаси”
имзоланди. Бу шартноманинг бош мақсади
умумий хавфсизликни таъминлаш ва унга
аъзо мамлакатларнинг ўзаро
Ўз навбатида демократик давлатларни
бирлаштириб тўрган НАТО Европа қитъасидагина
эмас, балки ўзининг сиёсий устқурмасини
мустаҳкамлаш ва “Тинчлик йўлида ҳамкорлик”
дастури ҳисобига жуда катта Евросиё
минтақасида тинчлик ўрнатувчи
олимп бўлиши мумкин. Ўзбекистон “Тинчлик
йўлида ҳамкорлик” дастурига 1994 йил
июль ойида қўшилган бўлиб, бу дастурдаги
иштирокимизга ўз мустақиллигимиз
ва суверенитетимизни
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолиятининг принциплари ва йўналишлари “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида”ги Қонуни (1996 й. 26-декабр) ва президентимизнинг қонунчилик ташаббусига кўра Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси томонидан тасдиқланиб, Сенат томонидан маъқулланган Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолият концепциясида акс эттирилган. Жумладан мазкур Қонун ва Концепцияда Ўзбекистоннинг ҳарбий блокларга қўшилмаслиги, агар у аъзо бўлган ташкилот фаолияти ҳарбий-сиёсий блок тусини оладиган бўлса, республика бундай ташкилотлардан чиқиш ҳуқуқини ўзида қолдириши, шунингдек, республика ҳудудида бошқа давлатлар ҳарбий базалари сақланмаслиги ва Ўзбекистон қуролли кучлари бошқа давлатлардаги тинчликпарварлик операцияларида қатнашмаслиги белгиланган .
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида „Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла хуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан хал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлигини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, хамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан чиқиши мумкин»'6, дейилади
НАТО бош котиби Х. Солана ва АҚШнинг
НАТОдаги доимий вакили Р.Хантернинг Ўзбекистонга
ташрифлари бутун дунё миқиёсидаги
ва минтақадаги хавфсизлик муаммолари
борасидаги қарашларимиз мос келишини
яна бир бор намойиш қилди.
Музокаралар давомида минтақада
тинчликни сақлашга, Афғонистондаги
можарони сиёсий чоралар билан бартараф
этишга, Марказий Осиё минтақасини
ядросиз ҳудуд деб эълон
Ўзбекистоннинг жаҳон
Биз бунда хавфсизлик ва тараққиёт
бир-бирини тақазо этиш тамоилига амал
қиламиз. Бу эса бир томондан, иқтисодиётга
инвестициялар олиб келиш учун барқарор
ва хавфсиз муҳит яратишни, иккинчи
томондан, ҳаётнинг ҳамма соҳаларида
кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга
оширадиган мамлакатгина бундай хавфсиз
муҳитни таъминлашга қодир
Шундай қилиб, НАТО альянси билан ҳамкорликни амалга оширишда Ўзбекистон учун муҳим бўлган минтақадаги геосиёсий мувозанат ва икки томонлама манфаатли алмашинувга эришиш асосий вазифа саналади.
- НАТО стратегик концепсиясидаги
ўзгаришлар ва уларнинг янги стратегик шерикчиликни амалга оширишдаги аҳамияти
НАТО (North Atlantic Treaty Organization – Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти) ўз тарихини 1949 йил 4-апрельдан бошлайди. Ушбу ташкилотнинг асосчилари АҚШ, Буюк Британия, Франция ҳамда бир қатор Ғарбий Европа ва Скандинавия давлатлари уни Собиқ Иттифоқ қуролли агрессиясидан ҳимоя воситаси сифатида ташкил этганларига қарамай, бу ташкилот ўз бошидан бир қатор ривожланитш босқичларини кечирди ҳамда икки қутбли дунё барҳам топгач, янги глобал тенденцияларга мослашиш йўлларини қидира бошлади. НАТО ва Варшава шартномаси ташкилоти ўртасидаги “совуқ уруш” даврида кечган қарама-қаршилик томонларни қуролланув пойгасига ундадики, бу “мусобақада” нисбатан мобил ва демократик бошқарувга эга бўлган НАТО кучлари устун келгани маълум. Шу билан биргаликда ташкилотнинг ҳарбий-сиёсий устқурмаси ва фаолият йўналишларини замон талаб ва таҳдидларига мослаштириб келгани ҳам унинг шу давргача фаолият юритиб келаётганининг асосий сабабларидан биридир.
НАТОнинг асосчи давлатлари сифатида Бенилюкс, Франция, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Португалия, Норвегия, Исландия, Дания ҳамда Италия ҳисобланади. 1952 йили бу шартномани Греция ва Туркия ҳам имзолади. 1955 йилда Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотига Германия Федератив Республикаси келиб қўшилди, 1982 йилда эса Испания НАТОнинг аъзоси бўлди. Икки олмон давлатининг 1990 йили қўшилувидан сўнг собиқ Германия Демократик Республикаси ҳам НАТОнинг муҳофазасига ўтди.1999 йили НАТОга Венгрия, Польша ва Чехия Республикаси ҳам кирди. 2003 йилда эса яна етти давлат – Болгария, Литва, Латвия, Руминия, Словакия, Словения ва Эстония давлатлари аъзоликка кириш юзасидан музокараларни бошлашга расмий таклифни қўлга киритдилар ва 2004 йил мартида улар расмий равишда НАТО аъзо двлатига айландилар.
Шимолий Атлантика иттифоқи аъзо-давлатлар ўртасидаги шартномага асосланган бўлиб, ҳар бир аъзо давлат унга бу масалани кенг миқёсда очиқ муҳокама қилиш ва тегишли парламент жараёнлари орқали тасдиқлаш билан қўшилган. БМТ Низомига мувофиқ бу шартнома унинг ҳар бир аъзосининг ҳуқуқлари ва халқаро мажбуриятларини тан олади. Бу шартнома орқали аъзо-давлатлар коллектив хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлган таҳдидлар ва масъулиятни биргаликда бўйинларига олиш ва бу шартномага зид бўлган ҳеч қандай халқаро мажбуриятларни бўйинга олмасликни зиммаларига олганлар. НАТО ярим асрдан кўпроқ вақт илгари тузилганига қарамай унинг биринчи навбатдаги вазифаси сифатида бевосита ўз аъзо-давлатларининг мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш бўлиб қолмоқда. Ҳозирги даврда бу устувор вазифа ўз кучини йўқотмаган, лекин унинг асосий йўналиши принципиал ўзгаришларга юз тутдики, бу Шимолий Атлантика иттифоқи янгича таҳдидларга қарши тура олиши ва замонавий хавф-хатарларга бардош бера олиши сабабидандир.
Албатта ҳар бир хавфсизлик тизимининг ўзига хос мафкуравий асоси ва ғоялар жамланмаси бўлгани каби НАТО нинг фаолият асосларини белгилаб берувчи қадриятлар тизими мавжуд. Бу қадриятлар кооператив хавфсизликнинг “кантиан” концепциясига оид бўлиб, у аҳлоқий нормаларнинг универсаллиги ва хавфсизликнинг асосий меъзони сифатида инсон ҳуқуқларига риоя этишга урғу беради. “Бу концепция тарафдорларини БМТнинг самарасизлиги фикри ва бундан келиб чиққан ҳолда гуманитар қадриятлар ва идеалларни ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилиш зарурият эканлигига ишонч бирлаштиради. Улар кооператив хавфсизлик тизими аъзо-давлатларининг “гуманитар аралашув” ҳуқуқини, аслида эса бу тизимдан ташқарида ҳарбий куч ишлатишни асослашга уринадилар. Хавфсизликка эришишнинг асосий инструменти деб НАТО ни ҳисоблайдилар.”7
Биринчи бор 1991 йилда нашр этилган НАТОнинг стратегик концепцияси бунгача бўлган бу турдаги ҳужжатлардан ўз мазмуни ва шаклига кўра тубдан фарқланарди. Аъзо-давлатлар хавфсизлигини таъминлаш унда ҳар доимгидек НАТОнинг биринчи даражали мамақсади сифатида белгиланган бўлиб, лекин шу билан биргаликда у бутун Европа хавфсизлигини собиқ рақиблар билан шерикчилик ва ҳамкорлик орқали мустаҳкамлаш ва кенгайтириш каби аниқ мажбурият билан боғланган эди. У муҳокама учун афкор омма ва кенг жамоатчиликка тақдим этилган эди. Ушбу стратегик концепция яна бир бор 1999 йили қайта кўриб чиқилиб, унинг янги вариантида иттифоқдошлар нафақат ўзаро мудофаани ташкил этишга, балки “катта” Евроатлантика минтақасида тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашни ўз зиммаларига олдилар.Концепция қуйидаги сиёсий элементларни ўз ичига олади:
- ўз ичига сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик омилларни ҳамда Шимолий Атлантика иттифоқи мудофаасини олувчи хавфсизликка кенг қамровли ёндашув;
- трансатлантик алоқаларни ривожлантириш юзасидан қатъий мажбурият;
- НАТО нинг ҳарбий амалиётлари самарадорлигини таъминлаш мақсадида иттифоқ ҳарбий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш;
- НАТО доирасида Европа ҳарбий салоҳиятини ривожлантириш;
- можароларни олдини олиш ва инқирозларни тартибга солишга муносиб тузилмалар ва процедураларни қўллаб-қувватлаш;
- НАТОга аъзо бўлмаган мамлакатлар билан хамкорлик ва мулоқотга асосланган самарали шерикчилик алоқалари;
- Шимолий Атлантика иттифоқини кенгайтириш ва салоҳиятли янги аъзолар учун “очиқ эшиклар” сиёсати;
- қуролланиш устидан кенг миқёсли назорат юритиш, қуролсизланиш ва қуролларни тарқатмаслик бўйича келишувлар имзолаш юзасидан хатти-ҳаракатларни давом эттириш.
Стратегик концепцияда шунингдек НАТОнинг конкрет вазифалари ҳам белгиланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат.
- бўлган ҳокимиятнинг демократик институтларининг мустаҳкамланувига ҳамда низоларни тинч ҳал қилишга тарафдорликка асосланувчи ва бунда ҳеч бир тараф иккинчи тарафни куч ишлатиш билан таҳдид қилиш ёки уни ишлатиш билан қўрқита олмайдиган Евроатлантика хавфсизлигининг барқарор ҳолатининг асосий омилларидан бирини таъминлаш;
- Вашингтон шартномасининг 4-моддасида кўзда тутилгандек, иттифоқчиларнинг уларнинг ҳаётий манфаатлари, жумладан, аъзо-давлатларнинг хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳодисалар юзасидан маслаҳатлашуви ва умумий хавотир туғдирувчи соҳаларда уларнинг уринишларини мувофиқлаштириш учун трансталантик кенгаш вазифасини ўташ;
- Ҳар қандай агрессия хавфини босиб туриш ва ундан Вашингтон шартномасининг 5- ва 6-моддаларида назарда тутилгандек, НАТОнинг ҳар бир аъзо давлатини ҳимоя қилиш;
Евроатлантика минтақаси хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлаш йўлида:
- Якка тартибда ва консенсус тамойилига асосан, Вашингтон шартномасининг 7-моддасига биноан, можароларни самарали олдини олишга ўз ҳиссасини қўшиш ва инқирозий тартибга солиш, жумладан инқирозларга жавобан амалиётларда фаол иштирок этишга тайёр туриш;
- “Шаффофлик”, ўзаро ишонч ва қўшма ҳаракатлар имкониятини ошириш мақсадида Евроатлантика минтақасидаги бошқа давлатлар билан ҳар томонлама шерикчилик, ҳамкорлик ва мулоқотга кўмаклашиш.
2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир
этилган террорчилик
“Терроризм билан курашиш вазифасидан ташқари НАТО тузилмаси ва сиёсатини мослаштириш зарурати бошқа бир қатор омиллар билан ҳам белгиланарди. Бундайларга ОҚҚни қўллаш хавфининг кучайуви ҳамда ҳарбий фаолиятнинг муҳим соҳаларида янгича амалий салоҳиятни шакллантириш кабилар киради.” 8Бундан ташқари, бу ерда НАТОни кенгайтириш талаблари, Россия, Украина ва шерик давлатлар билан алоқалар аҳамиятининг ортиши, Ўртаер денгизи мулоқоти ва Стамбул ташаббуси ҳамда Европа Иттифоқи билан стратегик шерикчиликнинг ролининг муҳимлиги ўз сўзини айтди. НАТОнинг Афғонистондаги хавфсизликка ёрдамлашувчи кучларда тутган етакчи ўрни ва Болқонлардаги вазифаларни бажаришда давом этиши уни ушбу операциялар, шунингдек, Судан ва ироқдаги миссиялари ва Покистонда ёрдам кўрсатиш уринишлари талабларига мослашишга ундади.
Трансформация жараёнини ривожлантириш учун керак бўлган кўплаб ўзгаришлар 21-22 ноябрда бўлиб ўтган НАТОнинг Прагадаги учрвшувида таклиф этилган ва кейинчалик Стамбулдаги 2004 йил 28-29 июндаги саммитда тўлдирилган эди. Улар беш асосий жиҳатга тааллуқли эди: Шимолий Атлантика Иттифоқининг аъзолик таркиби, НАТО фуқаролик ва ҳарбий тузилмаларини ислоҳ қилиш, янги вазифаларни қабул қилиш, янги ҳарбий салоҳиятни шакллантириш ва янги муносабатлар ривожига кўмак бериш.
Страсбургда ўтказилган
Саммит учрашувида НАТО раҳбарлари Иттифоқ
хавфсизлигининг бўлинмаслик
НАТО раҳбарлари асосий қадриятлар, тамойиллар ва НАТО Иттифоқининг мақсадларини яна бир бор таъкидлаб ўтган Иттифоқ Хавфсизлиги бўйича Декларация қабул қилишди. Улар XXI асрнинг янги хавфсиз муҳитида НАТОнинг узоқ муддатли ролини белгилаб берувчи ҳужжат - янги Стратегик Концепцияни ишлаб чиқишни ҳам бошлаб юборишди.
Учрашув сўнггида чиқарилган расмий баённомада раҳбарлар Албания ва Хорватияларнинг Иттифоққа қўшилишларини маъқуллашди, Евро-Атлантик минтақада барча учун хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкор давлатлар билан ҳамкорлик ва мулоқотни давом эттириш ва НАТО аъзолиги учун эшикларнинг доимо очиқлигини билдирувчи НАТОнинг мажбуриятини яна бир бор қайд этишди.
Давлатлар ва Ҳукуматлар раҳбарлари салоҳиятларини модернизация қилиш, Иттифоқнинг бошқа халқаро ташкилотлар ва мамлакатлар билан бирга ишлаши ҳамда унинг миссиялари ва амалиётлари тўғрисида ҳам қарорлар қабул қилишди.
Раҳбарлар Иттифоқнинг
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
низомининг мақсадлари ва тамойилларини
қўллаб-қувватлаш учун ёрдам беришларини
яна бир бор таъкидлашди ва
икки ташкилот ўртасида ҳамкорликни
мустаҳкамлашнинг фойдалигини айтиб
ўтишди. НАТО раҳбарлари янада кучлироқ
ва янада қудратлироқ бўлган Европа
мудофаасининг муҳимлигини ҳам
таъкидлашди, умумий хавсизлик муаммоларини
ҳал этиш мақсадида ўз имкониятларини
кучайтириш учун Европа Иттифоқининг
саъй-ҳаракатларини
Улар турли хил ҳарбий амалиётлар ва миссияларни олиб бориш учун тўлиқ тайёрланган қўшинлар билан таъминлаш мақсадида НАТОни ўзгартириш, Иттифоқнинг XXI аср тахдидларини бартараф этиш салоҳиятини кучайтириш мумкинлигини айтишди.
НАТО раҳбарлари
Евро-Атлантик минтақадаги хавфсизлик,
Афғонистон хавфсизлиги ва барқарорлиги
билан чамбарчас боғлиқлигини тан
олишди ва НАТОнинг энг асосий эътибори
Афғонистондаги БМТ-қўмондонлигидаги
ISAF миссиясига қаратилганлигини эълон
қилишди. Ҳарбий ва фуқаролик ресурсларни
жамлаган умумий ёндашув билан НАТО
халқаро ҳамжамият билан
II БОБ. НАТО ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари
2.1 НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурида Ўзбекистоннинг иштироки
Ўзбекистоннинг НАТO билан ҳамкорлиги 1991 йил 21 декабрда республиканинг Шимолий Атлантика ҳамкорлиги кенгашига (1997 йилдан бери – Евро-Атлантика ҳамкорлиги кенгаши (ЕАҲК) қўшилиш билан ўрнатилган.
Ўзбекистон Президенти Ислом
Каримов Вашингтонда (1999 й.), Прагада
(2002 й.) ва Бухарестда (2008 й.) бўлиб ўтган
НАТО/ЕАҲК саммитларида қатнашган. Шунингдек,
НАТО/ЕАҲК нинг Бухарест шаҳридаги саммитида
давлат раҳбари томонидан Афғонистонда
тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида
“6+3” Контакт гуруҳини ташкил этиш ташаббусини
илгари сурди ва унга НАТО қўшилиш лозимлиги
таъкидлаб ўтилди.
2011 йил 24 январ
куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов
Брюсселга ташриф буюриб, у ерда Ўзбекистон-НАТО
ҳамкорлигига муҳим урғу берувчи НАТО
Бош котиби Андерс фог Расмуссен билан
учрашув ўтказган эди.