Фукаролик жамияти шаккланишининг ғоявий мафкуравий
Мамлакатимизда
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш
ва фуқаролик жамиятини
Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма
мажлисидаги маърузаси
(12.11.2010 й).
I. Давлат ҳокимияти ва
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш
III. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш
IV. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи
эркинлигини таъминлаш ва
V. Фуқаролик жамияти
VI. Демократик бозор
Ҳурматли депутатлар!
Азиз дўстлар!
Шу кунларда барчамиз ниҳоясига етиб бораётган 2010 йилни якунлаб, Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллиги нишонланадиган янги 2011 йил остонасида турибмиз.
Тарихимизга кириб келаётган
бу буюк марра муносабати билан ўтган
давр мобайнида ҳаётимиз сифати, мамлакатимиз
қиёфаси қандай ўзгариб бораётгани,
қандай ютуқ ва натижаларга эришганимиз,
ижтимоий йўналтирилган бозор
Қисқача айтганда, биз ўз олдимизга қўйган узоқ муддатли стратегик мақсадлар, яъни замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга бугунги кун нуқтаи назаридан холисона баҳо беришимиз табиийдир.
Маълумки, Ўзбекистон 1991 йили ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг умрини ўтаб бўлган мустабид, маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, «ўзбек модели» деб ном олган ўз тараққиёт йўлини танлаб олди.
Биз ишлаб чиққан ва бугунги
кунда ҳаётга татбиқ этаётган ушбу
моделнинг маъно-мазмуни –
Биз ислоҳотларни инқилобий
усулда, яъни «шок терапияси» йўли билан
амалга оширишдан онгли равишда
воз кечиб, тадрижий тараққиёт йўлини
танлаб олганимиз туфайли халқимизни
қандай оғир оқибатларга олиб келиши
мумкин бўлган иқтисодий ва ижтимоий
тўфонлардан асраб қолишга
Изчил юқори ўсиш суръатлари,
юртимизда барпо этилган банк-
Ҳақиқатан ҳам, қарийб йигирма йиллик мустақил тараққиётимиз мобайнида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,5 баробарни, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,5 баробарни, аҳолининг реал даромадлари 3,8 баробарни ташкил этгани эътиборга сазовордир. Айниқса, ижтимоий-гуманитар соҳада эришилган марралар – аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун йўналтирилган давлат харажатларининг 5 баробар кўпайгани, турмуш даражасининг сезиларли равишда яхшилангани ва бунинг натижасида оналар ўлими 2 баробардан кўпроқ, болалар ўлими 3 баробар камайгани, одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, жумладан, аёлларнинг ўртача умр кўриши 75 ёшга етганини мамнуният билан таъкидласак арзийди, деб ўйлайман.
2008-2010 йилларда, яъни дунёнинг
аксарият мамлакатларида
Дунёда, айниқса ривожланган
мамлакатларда давлатнинг ташқи
қарзлари кўпайиб бораётгани жиддий
хавотир туғдираётган бир пайтда
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи
ички маҳсулотнинг 10 фоизидан ошмайди,
давлат бюджети эса сўнгги беш
йилда профитцит билан
Албатта, мамлакатимиз қўлга киритаётган бундай улкан ютуқлар рўйхатини яна давом эттириш мумкин.
Маълумки, собиқ тузум
даврида республикамизнинг
Айни пайтда барчамиз бир ҳақиқатни ўзимизга аниқ тасаввур этишимизни истардим. Яъни, эришилган бундай марралар – барқарор ривожланиб бораётган иқтисодиётга асосланган, очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас, амалда олий қадрият даражасига кўтарилган, жаҳон миқёсида обрў-эътибор қозонган жамият барпо этиш борасида биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадга қаратилган узоқ ва мураккаб йўлнинг бир қисми, холос.
Бу йўлда биз дуч келишимиз мумкин бўлган шундай бир хавф борки, у ҳам бўлса, авваламбор эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб, хотиржамлик кайфиятига берилиш, реал воқеликдан узилиб қолиш хавфидир. Бу эса мамлакатимиз тараққиётининг самарадорлиги ва истиқболига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Жаҳон миқёсида глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги замонда биз дунёда юз бераётган туб ўзгаришлар жараёнида эгаллаб турган ўрнимизни холисона ва танқидий баҳолашимиз, тобора ошиб бораётган ҳаёт талабларига жавоб беришимиз, кечаётган давр билан ҳамқадам бўлишимиз шарт.
Маълумки, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Шу боис авваламбор рўй бериши мумкин бўлган турли фалокатлар, жаҳон иқтисодиётининг юксалиши ва инқирозини олдиндан кўриш имконини берадиган, ҳар томонлама чуқур ўйланган, аниқ мақсад ва устувор йўналишларни ўз ичига олган тараққиёт дастури ва уни амалга ошириш стратегиясига эга бўлган мамлакат ва халқ пировард натижада муваффақиятга эришади.
Шу муносабат билан
алоҳида таъкидлаб
Шу маънода, 1992 йил декабр
ойида қабул қилинган, мамлакатимизнинг
демократик тараққиётини таъминлаш
ва фуқаролик жамиятини
Натижада бугунги кунга келиб биз ўз олдимизга қўйган асосий мақсадимизга эришдик, деб айтиш учун барча асосларимиз бор.
Бунинг тасдиғини
Юртдошларимизнинг, бутун жамиятимизнинг ҳаётидаги ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар, ўз моҳият эътиборига кўра, бугунги кунда мамлакатимизнинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидан дадил ривожланиб боришини таъминлаётган ҳал қилувчи кучга айланмоқда.
Мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлимиз ва тўплаган тажрибамизни холисона баҳолаш, қўлга киритган юксак марраларимизни таҳлил этиш мамлакатимизни тадрижий ва босқичма-босқич ривожлантириш бўйича биз танлаган моделнинг нақадар тўғри эканини ва шу йўлдан бундан буён ҳам оғишмай қатъият билан боришимиз зарурлигини яққол кўрсатмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги йўналишларни демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифалари сифатида белгилаш зарур, деб ўйлайман.
I. Давлат ҳокимияти
ва бошқарувини
Маълумки, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўта муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича ғоят долзарб чора-тадбирларни кўришга қаратилган эди.
Бу жараёнда марказий ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқарув тузилмалари ва маъмурий органларнинг вазифаларини ўзгартиришга, уларнинг бошқариш, тартибга солиш ва тақсимлаш борасидаги ваколатларини, хўжалик тузилмалари фаолиятига бевосита аралашувини кескин қисқартиришга катта эътибор берилди. Бошқача айтганда, уларнинг ваколатларини бозор тамойилларига мувофиқлаштириш ва пировард натижада давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги ролини жиддий камайтириш кўзда тутилган эди.
Бошқарув соҳасини марказлаштиришни чеклаш, бу борадаги вазифаларнинг бир қисмини республика даражасидан вилоят, туман ва шаҳар миқёсига ўтказиш, Ўзбекистонда маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб шакли бўлган маҳалла тизимини шакллантириш масалаларига катта аҳамият қаратилди.
Икки палатали миллий парламентимизни ташкил этиш масаласи бўйича 2002 йил 27 январда ўтказилган референдум якунлари ва шу асосда «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги конституциявий қонуннинг қабул қилиниши қонун чиқарувчи ҳокимиятни тубдан ислоҳ қилишнинг асосларини белгилаб берди.
Бундан кўзланган асосий
мақсадлар парламент томонидан
ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида
ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар
мувозанати тизимини шакллантириш, қонун
ижодкорлигининг сифатини жиддий равишда
ошириш, умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг
мутаносиблигига эришишдан
Таъкидлаш керакки, миллий парламентимизнинг ривожланишида янги парламент ва унинг ҳар бир палатасининг мақоми, ваколатлари ва фаолият механизмлари аниқ белгилаб берилган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунларнинг 2003 йилда қабул қилиниши алоҳида аҳамият касб этди.
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси
конституциясидан мамлакат
Илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозимининг тугатилиши ҳам либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди. Қабул қилинган қонунларга мувофиқ эндиликда Бош вазир нафақат Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади, балки унга раҳбарлик қилади ва унинг иши самарадорлиги учун шахсан жавоб беради, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига раислик қилади, ҳукумат ҳужжатларини имзолайди, давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.
Ҳозирги пайтда мамлакатимиз
аҳолисининг сиёсий-ҳуқуқий
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 98-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф қилинади:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Вазирлар Маҳкамаси
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
Бош вазир номзоди унинг учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
Бундай ҳолатда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон
Республикаси Бош вазирини лавозимидан
озод этиш бўйича қарор қабул қилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг бутун таркиби
Бош вазир билан бирга
Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади».
Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 98-моддасига киритилаётган
ушбу ўзгартишларнинг мазмун-
Таклиф этилаётган яна бир муҳим ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 96-моддасига тааллуқлидир.
Мамлакат Президенти турли сабабларга кўра ўз вазифасини бажара олмайдиган вазият юзага келган тақдирда ноаниқликка, ушбу моддани турлича талқин этишга йўл қўймаслик мақсадида унинг янги таҳририни қуйидаги мазмунда баён этиш таклиф қилинади:
«Мамлакатнинг амалдаги Президенти
ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда
унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенати Раисининг зиммасига
Ўзбекистон Республикаси
конституциясининг 98-моддасига зикр
этилган тузатишларни киритиш таклиф
этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон
Республикаси конституциясининг 78- ва
93-моддаларига ҳам тегишли
Жумладан, конституциянинг
78-моддаси 15-бандини «… шунингдек, мамлакат
ижтимоий-иқтисодий
93-модданинг 15-бандига
«вилоятлар ҳокимларини ҳамда
Тошкент шаҳар ҳокимини
93-модданинг 8-бандидан
«ижро этувчи ҳокимият
93-модданинг 16-бандини
«…Ўзбекистон Республикаси
Шунингдек, 93-модданинг 12-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори» деган сўзлардан кейин «унинг ўринбосарлари» деган сўзларни чиқариш ва уларнинг ўрнига «Ҳисоб палатаси раисини» деган сўзларни киритиш ва ундан сўнг матн бўйича «тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади» деган тарзда баён этиш керак.
Ҳурматли мажлис иштирокчилари!
Биз ҳаммамиз шуни аниқ англаб
олишимиз зарурки, сайловларда ютиб
чиққан сиёсий партия тақдим этган
Бош вазир номзодининг
Айни вақтда шуни унутмаслигимиз
керакки, мазкур ислоҳотларнинг муваффақияти,
авваламбор, мамлакатимизни янада демократлаштириш
ва либераллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз
суръатига, фуқароларимизнинг ижтимоий-
II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш
Қадрли дўстлар!
Мамлакатимизни демократик
янгилашнинг бугунги босқичдаги
энг муҳим йўналишларидан бири бу
– қонун устуворлиги ва қонунийликни
мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини
ишончли ҳимоя қилишга
Айнан шунинг учун ҳам биз
мустақилликнинг дастлабки
Аввало, суд ҳокимиятини
босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш, суднинг
мустақиллигини таъминлаш, уни собиқ
тузумда бўлгани каби қатағон
қуроли ва жазолаш идораси сифатидаги
орган эмас, балки инсон ва фуқаро
ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли
ҳимоя ва муҳофаза этишга хизмат қиладиган
том маънодаги мустақил давлат институтига
айлантиришга қаратилган кенг кўламли
ташкилий-ҳуқуқий чора-
Ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий принципни изчил амалга ошириш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди, шунингдек, бу даврда жиноят-процессуал, фуқаролик-процессуал қонунчилигига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу эса ўз навбатида суд тизимини ижро этувчи ҳокимият органлари назорати ва таъсиридан чиқариш имконини берганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Айни пайтда судьялик лавозимига
номзодларни тақдим этиш, судьяларнинг
ваколатини тўхтатиш ва муддатидан олдин
тугатиш, уларга нисбатан интизомий
иш юритувни қўзғатиш вазифалари Адлия
вазирлиги ваколатидан
Бундан ташқари, судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш, хусусан, суд тизими учун кадрлар масалалари билан шуғулланиш вазифаси махсус орган – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юклатилганини қайд этиш лозим.
Шулар қаторида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида махсус ваколатли тузилма – Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш департаменти ташкил этилди. Бу эса судларнинг уларга хос бўлмаган вазифалардан сезиларли даражада халос бўлиши ва бутун диққат-эътиборини ўзларининг асосий бурчи бўлмиш одил судловни амалга ошириш учун қаратиш имконини берди.
Умумий юрисдикция судлари ихтисослаштирилиб, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар ташкил этилди. Бу ўз навбатида уларнинг жиноят ва фуқаролик ишларини малакали асосда кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўла ва ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш кафолатлари жиддий тарзда кучайтирилди, ушбу кафолатдан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришни таъминлаш бўйича катта кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилди.
Айнан ушбу даврда кассация инстанцияси ислоҳ қилиниб, суд ишларини қайта кўришнинг апелляция тартиби жорий этилгани ҳам муҳим янгилик бўлди. Мазкур ўзгаришларга мувофиқ эндиликда апелляция инстанцияси ишни янгитдан кўриб чиқишга юбормасдан, уни ўзи тўла ҳажмда кўриб чиқиши мумкин.
Бугунги кунда фуқаролар
қонуний кучга кирган биринчи
инстанция суд қароридан норози
бўлган тақдирда, ўз ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини кассация инстанциясида,
ўз адвокати иштирокида бевосита ҳимоя
қилиш имконига эга бўлишди. Шу тариқа
фуқароларнинг биринчи
Шу борада қуйидаги рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Агар 2000 йилда суд хатоларининг деярли ярми назорат тартибида тузатилган бўлса, 2009 йил якунларига кўра, бундай ҳолатларнинг 85 фоиздан ортиғи апелляция ва кассация тартибида бартараф этилган.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда прокурор ва адвокатнинг тенглигини, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича суд фаолиятининг барча босқичларида ўзаро тортишув бўлишини таъминлашга, одил судловнинг сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Айниқса, 2008 йилда «Адвокатура
институти такомиллаштирилиши муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуннинг қабул қилиниши бу борада
ғоят муҳим аҳамият касб этди. Шу
асосда амалдаги қонунчилигимизга суд-ҳуқуқ
тизимини либераллаштириш, инсон ҳуқуқлари
ҳимоясини таъминлаш
Ушбу қонунга мувофиқ
ҳимоячига жиноят ишини юритишга
масъул бўлган давлат органлари ва
мансабдор шахслардан мутлақо мустақил
равишда жиноят иши процессининг
ҳар қандай босқичида малакали юридик
ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи берилгани
эътиборга сазовордир.
Шу билан бирга, ҳимоячининг кўрилаётган
ишда иштирок этиш учун ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлардан ўзига ижозат берилгани
тўғрисида ёзма равишдаги тасдиқловчи
ҳужжат ва шунингдек, ўз ҳимоясидаги шахс
билан учрашиш учун рухсат олиш мажбуриятини
белгилайдиган нормалар жиноят-процессуал
қонунчилигидан чиқарилди. Эндиликда
буларнинг барчаси учун – шунга эътибор
беринглар – адвокатлик гувоҳномаси ва
адвокатлик муассасаси томонидан бериладиган
ордернинг ўзи кифоядир.

- Фуккции денег
- Фукусима
- «Фукусима-1» атом электр станциясындағы радиациялық жағдай
- Фукусима и Чернобыль сравнение
- Фукциональная активность человека
- Фулерени. Структура, властивості , застосування
- Фуллерены
- Ф. Скарыны
- Ф.Сологуб (1863-1927) (Федор Кузьмич Тетерников)
- ФССП на защите прав ребёнка
- Фтор и йод как микроэлементы
- Фторкаучуктер. Фторкаучуктердің каучуктердің алу техноло-гиясы, типтері және қасиеттері
- Фтор мен йодтын адам организміне әсері
- «ФудМастер» сүт зауыты