Банк хизматлари раыобатбардошлиги

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ

 

Қўлёзма ҳуқуқида

 

 

 

 

 

 

 

Ибодов Камолиддин Маматқулович

Банк хизматларининг рақобатбардошлигини ошириш йўллари

(ОАТБ “Микрокредитбанк”  Жиззах вилояти бошқармаси мисолида)

5А340401 – «Маркетинг» ихтисослиги бўйича магистрлик академик даражасини олиш учун ёзилган

 

 

МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ

 

Иш кўриб чиқилди  ва ҳимояга рухсат этилди:

«Маркетинг» кафедраси мудири

 

_________т.ф.н. проф Нормахматов Р.Н.

 

«____» июн 2012 йил

Илмий раҳбар: и.ф.н.                                                 _______доц. Ибрагимов И.Ҳ

 

Илмий маслаҳатчи: и.ф.н, _______доц. Ибрагимов И.Ҳ


 

 

 

 

 

 

Самарқанд -2012

 

Мундарижа

Кириш

 

1. БОБ. ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧИДА БАНК РАҚОБАТИ ВА БАНК ХИЗМАТЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИНГ МАЗМУНИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

1.1. Банк рақобати ва  банк хизматлари рақобатбардошлиги:  моҳияти тушунчаси, турлари, шакллари  ва уларнинг хусусиятлари……………………..

1.2. Молия-банк хизматлари бозорида рақобатнинг шакллари ва кўринишлари……………………………………………………………………….

1.3. иқтисодиёт ривожланишининг хозирги босқичида банк ва банк хизматларирақобатбардошлигини оширишнинг объектив зарурлиги …………

 

2.БОБ. ОАТБ “МИКРОКРЕДИТБАНК”ДА  РАҚОБАТБАРДОШЛИК ДАРАЖАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ

 

2.1 ОАТБ «Микрокредитбанк»  нинг умумий тавсифи ва унинг  асосий иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили

2.2. Банк рақобати ва банк хизматлари рақобатбардошлигини бахолаш

2.3. ОАТБ «Микрокредитбанк» хизматларининг рақобатбардошлиги ва маркетинг имкониятларини бахолаш

 

3.БОБ. ОАТБ «МИКРОКРЕДИТБАНК»  ХИЗМАТЛАРИНИНГ  РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ  ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

 

3.1 ОАТБ «Микрокредитбанк»да  банк хизматларининг рақобат  позициясини такомиллаштиришнинг  асосий йўналишлари

3.2 ОАТБ «Микрокредитбанк»да  банк хизматларини силжитишни такомиллаштириш

3.3 ОАТБ «Микрокредитбанк»  ва банк хизматлари рақобатбардошлигини  ошириш чора-тадбирларини ишлаб  чиқиш

 

Хулоса ва таклифлар

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

 

 

 

 

  Кириш

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Мамлакатимизнинг ижтимоий иқтисодий тараққиётининг муҳим стратегик вазифаларидан бири бир томондан молиявий базис хисобланувчи  рақобатбардош банк тизимини яратиш бўлса, иккинчи томондан иқтисодиётнинг барча соҳаларида менежментнинг самарадорлигини таъминлашдир. Рақобатнинг глобаллашуви ва иқтисодиётимизнинг  жахон молия бозорига интеграциялашуви, шу билан биргаликда давом этаётган жахон молиявий инқирозининг салбий оқибатларини юмшатиш жараёнида банк муассасаларининг хизмат кўрсатиш тизимини қайтадан кўриб чиқишни ва уларнинг рақобат имкониятларидан имкон қадар кенгроқ фойдаланишни тақозо этади.

Банк хизматларининг рақобатбардошлигига эришиш ва рақобатбардошлигини мунтазам таъминлаб бориш мақсадида банк муассасалари томонидан чора-тадбирларни ўз ичига олган, пухта уйланган бошқариш механизмини яратиш зарурдир. Бундай механизмнинг мухим элементларидан бири хизматлар рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган рақобат позицияларини ишлаб чиқиш, рақобатбардошлик омиллари ва уларнинг ривожланиш динамикасини бахолашдир.

Асосий эътибор мамлакатдаги иккинчи поғона банкларига қаратилмоғи зарур. Чунки, айнан ушбу банклар молиявий инқироз оқибатларига тез таъсирчандир. Ўзбекистон банклари хозирги кунда глобал рақобат шароитида катта қийинчиликларга дуч келмоқда ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, молиявий инқироздан чиқишнинг мухим шартларидан бири айнан, рақобатбардошликни таъминлаш орқали амалга ошади.

Шу сабабли хозирги  замонавий шароитларда яшаб қолиш  учун Ўзбекистон банклари ўзларининг рақобат устунлигини таъминлашга қаратилган мукаммал стратегияларини ишлаб чиқишлари керак ва ўз навбатида бирга мамлакат рақобатбардошлигини оширишга мухим замин яратиш муқаррардир.

Замонавий менежмент  назарияси ва амалиёти рақобатбардошликнинг олти асосий элементини ажратиб кўрсатади: инсон ресурслари; инновация; истеъмолчиларнинг қондирилиш даражаси; бизнес-жараёнлар; менежмент тизими ёки ишлаб чиқариш маданияти; харажатлар ва даромадлар. Агарда уларнинг исталган биттасида рақобатбардошлик мавжуд бўлмаса умумий занжир мавжуд бўлмайди. Бу эса банкларнинг рақобатбардошлигининг пасайишига олиб келади.

Бозор иқтисодиёти шароитида  банк хизматларининг зарурий рақобатбардошлик даражасини сақлаб туриш уларнинг стратегик  йўналишларидан бири бўлиб қолади, бундан ташқари банкларнинг ва банк хизматларининг рақобатбардошлиги кўп жихатдан мамлакатнинг ижтимоий- иқтисодий турмуш даражасини белгилаб берадиган мезонлардан бири бўлган иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Банк хизматларининг юқори рақобатбардошлиги барча банклар учун, шу жумладан, Ўзбекистон миллий иқтисодиёти учун хам иқтисодий хавфсизлик гарови хисобланади. Шу Билан биргаликда иқтисодий интеграциялашув жадал тараққий этаётган хозирги шароитда рақобатбардошлик муаммоси миллий иқтисодиётимиз ва банк тизими учун долзарб хисобланади. Бу эса тадқиқотнинг долзарблигини белгилаб беради.

Мавзунинг ўрганилганлик  даражаси. Хўжалик юритувчи субъектлар рақобатбардошлигининг назарий ва амалий жихатлари М. Портер, Д.И.  Баркан,  П.С.Завьялова,  В.В.Зражевский1, Ю.С. Кудашева2,  О.И.  Лаврушин, В.С. Викулов3,  Н.К Моисеева,  А.Н.  Романов,  Р.А.Фатхутдинов4 ва бошқалар ишларида ўз аксини топган.

Банк рақобатбардошлиги  амалиёт ва фан сохаси учун нисбатан янги соха хисобланади. Бугунги кунда  ушбу соха буйича Россиялик олимларидан А.Г.   Баталов,    А.В.    Буздалин, М. Васин5 ва бошқалар самарали фаолият олиб боришган. Банк рақобатбардошлигининг назарий ва методологик асослари айниқса Л.Г.Батракова,   И.А. Никонова, И.В. Максимова,  М.А. Поморина, И.О. Спицын, Р.Н. Шамгунов ишларида яққол намоён этилган. Мамлакатимизда банк рақобати  ва банк хизматлари рақобатбардошлиги масалалари ва назарий жихатлари  Ф. И. Мирзаев6, О.Ф. Алиқориев7 илмий ишларида баён этилган.

Диссертациянинг асосий мақсади- ОАТБ “Микрокредитбанк” хизматларининг рақобатбардошлигини тадқиқ қилиш уни ошириш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.

Тадқиқотнинг вазифалари. Диссертациянинг асосий мақсадидан келиб чиққан холда унинг вазифалари қўйидагилардан иборат:

-банк сохасида рақобат  тушунчаси, хизматлари рақобатбардошлиги тушунчаларини кенгроқ ёритиш ва уларнинг хусусиятларини очиб бериш;

- бозор иқтисодиёти шароитида банк хизматлари рақобатбардошлигини таъминлашнинг аҳамиятини белгилаш;

- банк ва банк хизматлари  рақобатбардошлиги зарурлигининг  назарий жихатларини очиб бериш;

- ОАТБ “Микрокредитбанк” нинг умумий тавсифи ва унинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш;

- ОАТБ “Микрокредитбанк” Жиззах вилояти банк хизматлари бозоридаги рақобат холатини таҳлил қилиш;

- ОАТБ “Микрокредитбанк” Жиззах худуди банк сохасидаги рақобат холатининг  SWOT-таҳлилини ўтказиш;

- ОАТБ “Микрокредитбанк” банк хизматлари рақобатбардошлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

- ОАТБ “Микрокредитбанк” банк хизматлари рақобатбардошлигини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш

Тадқиқот объекти бўлиб Жиззах вилояти ОАТБ “Микрокредитбанк” хисобланади.

Тадқиқотнинг  предмети- банк хизматларининг рақобатбардошлигини таъминлаш билан боғлиқ назарий, амалий ва методологик жихатлари хисобланади.

Тадқиқотнинг  усуллари. Тадқиқотни олиб боришда таққослаш, гурухлаш, таҳлил, нисбий ва ўртача миқдорлар, статистик, танлаб кузатиш, индукция ва дедукция ва бошқа иқтисодий математик усуллардан фойдаланилди.

Магистрлик диссертациясининг  назарий ва амалий негизини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, хусусан “Банкротлик тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Президент асарлари хамда махсус адабиётлар ташкил қалади.

Тадқиқот натижалари ва уларнинг илмий янгиликлари:

- банк хизматлари рақобатбардошлигининг назарий жихатлари тадқиқ қилинди ва ўзига хос жихатлари очиб берилди;

- “банк сохасида рақобат”, “банк хизматлари рақобатбардошлиги” тушунчаларини ёритиб берилди ва уларнинг хусусиятларини очиб берилди;

- жахон молиявий инқирози шароитида банк хизматларининг рақобатбардошлигини таъминлашнинг аҳамиятини очиб берилди;

- Жиззах вилоятида банк хизматлари холатига бахо берилди;

- Жиззах вилояти банк хизматлари бозорининг SWOT-таҳлили ўтказилди.

- ОАТБ “Микрокредитбанк” Жиззах бўлимида банк хизматлари рақобатбардошлигини оширишнинг ички имкониятлари таҳлил қилинди ва самарадорлиги бахоланди;

- ОАТБ “Микрокредитбанк”да банк хизматлари рақобатбардошлигини ошириш бўйича амалий тавсияларнинг дастури ишлаб чиқилди.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти- ОАТБ “Микрокредитбанк”нинг маркетинг фаолиятида қўлланилиши ва банк томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг худудий молия бозоридаги рақобатбардошлигини оширишига ёрдам бериши мумкин.

Диссертациянинг методологик ва илмий жихатлари ушбу соҳа бўйича мамлакатимиз ва хорижнинг таниқли олимлари илмий ишларини таҳлил қилиш, ўрганиш, статистик маълумотлар Ўзбекистон Республикаси банк тизими маълумотлари асосида ва ОАТБ “Микрокредитбанк” Жиззах бўлимининг йиллик ва чораклик хисоботлари асосида тузилган. Шу билан бирга тадқиқотда муаллифнинг шахсий ишланмалари ўз аксини топган.

Тадқиқот натижаларининг синовдан ўтганлиги ва чоп этилиши. Магистрлик диссертацияси мавзуси доирасида умумий хажми 2,1 б.т хажмдаги 5 та мақола нашр қилинган бўлиб, умумий хажми 1.25 б.т ни ташкил этади. 1 та мақола ОАК эътироф этган журналда, қолганлари илмий тўпламлар ва конференция материалларида чоп қилинган. Жумладан, талабалар ва магистрлар илмий-амалий конференциясида(Самарқанд 2011 йил 4-6 апрелда) 1 та, транпорт хизматларининг самарадорлигини ошириш муаммолари” илмий-амалий конференциясида(Жиззах Политехника институти) 1 та, талабалар ва магистрлар республика илмий-амалий конференциясида(Самарқанд 2012 йил 3-10 апрелда) 1 та, Сервис журналида 1 та. Ушбу мақолалар мухокама қилинган ва ижобий бахоланган.

Тадқиқот натижаларининг амалиётга тадбиқи. Магистрлик диссертациясидаги таклиф ва тавсиялар ОАТБ “Микрокредитбанк” Жиззах бўлими томонидан фаолиятда фойдаланиш учун қабул қилинган. Бундан ташқари ушбу тавсия ва таклифлардан касб-хунар коллежлари, олий ўқув юртларида “банк маркетинги”, “банк фаолиятини ташкил этиш”, “тижорат банклари фаолиятини таҳлил қилиш”, “рақобатбардошлик назарияси” каби фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин

Тадқиқотнинг  тузилиши ва хажми. Магистрлик диссертацияси кириш, учта боб, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.

Кириш қисмида тадқиқотнинг долзарблиги, тадқиқот ишининг мақсади  ва вазифалари, илмий жихатдан ўрганилганлик  даражаси ва ахамияти келтирилган.

Биринчи бобда “иқтисодиёт ривожланишининг замонавий босқичида банк рақобати ва банк хизматлари рақобатбардошлигининг мазмуни ва хусусиятлари” ёритилган, иккинчи бобда ОАТБ “Микрокредитбанк”да рақобатбардошлик даражасиннинг таҳлили келтирилган. Учинчи бобда ОАТБ «Микрокредитбанк» хизматларининг  рақобатбардошлигини ошириш йўллари ўз аксини топган.

Тадқиқотнинг хулоса қисмида магистрлик диссертацияси  бўйича олиб борилган тадқиқотлар умумлаштирилиб, таклиф ва тавсиялар берилган.

 

1. БОБ. ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧИДА БАНК РАҚОБАТИ ВА БАНК ХИЗМАТЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИНГ МАЗМУНИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

1.1. Банк рақобати  ва банк хизматлари рақобатбардошлиги:  моҳияти тушунчаси, турлари, шакллари  ва уларнинг хусусиятлари

 

Рақобат кураши маълум бир  тизимга эга эмас, шунга қарамасдан у бозор иштирокчиларининг аниқ ифодаланган стратегияларига асосланган ва бу стратегия уларни бозордаги қизиқишларини химоя қилади. Узоқ вақт давомида «рақобат» тушунчаси икки ёки ундан ортиқ шахслар(рақиблар)нинг ягона мақсад-юқори фойда олиш мақсадида мустақил равишда бир-бири билан беллашуви деб қаралиб келинди.

Бозордаги рақобат беллашуви масалаларига классик сиёсий иқтисод намоёндаларидан А.  Смит,  А.  Курно,  Ф. Эджуорт, Дж. Робинсон, Э. Чемберлин, Ф. Хайек, А. Маршалл ва бошқалар кўпроқ эътибор қаратишган.

 Бу иқтисодчиларнинг бахс-мунозаралари рақобат тушунчаси ва унинг мохиятига, унинг харакатлантирувчи кучи ва бозорда нархнинг шаклланишига таъсирига кўпроқ каратилди. Классик иқтисодиёт намоёндаларидан Р.  Бертран,  О.  Херфиндаль, М. Розенблюд, Э. Линд ва бошқалар рақобат назариясини ривожлантиришди, рақобатни бахолашнинг муқобил моделларини таклиф этишди.

Рақобат жамият учун зарур  товар ва хизматларнинг бозор  ва харид нархини белгилайди. Рақобат таъсирида товар ва хизматларнинг индивидуал қиймати шаклланади, даромадлар хажмининг мехнат сарфи бўйича диференцацияси юзага келади. Тармоқлараро жихатдан рақобат фойданнинг ўртача меъёрини юзага келтиради, жамият эхтиёжи учун энг ахамиятли ва зарур бўлган тармоқларга капитал оқишини рағбатлантиради. Шубхасиз, рақобат бозор учун хизмат қилади: қачон, қандай ва қанча товар ва хизматларни таклиф қилиш ва кўрсатишни белгилайди8.

«рақобат» тушунчаси классик ва неоклассик иқтисодиёт назариясининг асосий категорияларидан бири бўлиб, бугунги кунда хам кўпгина иқтисодчиларнинг диққатини тортиб келмоқда ва улар томонидан турлича талқин этилмоқда.

А. Смитнинг  таърифи  бўйича инсон  ўз  шахсий  манфаатини  ўйлаган  пайтда, бу  ҳолат  табиий, ёки  аниқроғи, муқаррар  равишда  шунга  олиб  келадики, одам  жамият  учун  кўпроқ  наф  келтирувчи  машғулотни  танлайди  ва  шу  иш  билан  шуғулланади., фойда  кетидан  қувиш  ва  рақобат  бутун  жамиятга  наф  келтирувчи  фаолият  деб  қаралади9.

И.А. Каримов рақобатнинг бозор иқтисодиётидаги аҳамиятини кўрсатиб, «Рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат — бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир», деб ёзадилар10. Рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектларни ўртасидаги мурақкаб муносабатларни ифодалайди. Рақобат-бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади. Бунда ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги сарфланган харажатларининг хар бир бирлиги эвазига кўпроқ фойда олиш учун кураш боради. Мана шу фойда орқасидан қувиш натижасида товарларни сотиш доиралари, яъни қулай бозорлар учун, арзон хом-ашё, энергия ва арзон ишчи кучи манбаалари учун улар орасидаги кураш бўлади11.

Рақобат муаммоларига бағишланган  адабийтларда унинг тарифига учта ёндашув  мавжуд. биринчиси рақобат бозорда беллашув сифатида тавсифланади. Иккинчи ёндашув классик иқтисодчилар учун хос бўлиб, рақобат-талаб ва таклифни мувозанатга келтирувчи бозор механизми сифатида талқин этилади. Учинчиси бозорни ўрганишнинг замонавий назариясига асосланган бўлиб тармоқ бозорининг турини ифодаловчи мезон сифатида қаралади12.

С.Г.Светуньков рақобат тўғрисида қуйидаги тарифларни келтиради:

 - монополиядан холи шароитда хўжалик юритувчи субъектларнинг бахслашувидир;

- икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг беллашуви, рақиб сифатидаги муносабати бўлиб, бир биридан ўзиб кетиш орқали ягона мақсад-юқори фойда олиш учун бозордан сиқиб чикаришидир;

- бозорда товар ва хизмат ишлаб чиқарувчиларнинг бозор улушини эгаллаш ва юқори фойда олиш мақсадида ўзаро беллашувидир13.

С.Г. Светуньков томонидан келтирилган тарифга эътибор берадиган бўлсак, монополиядан холи шароит кўзда тутилган. Бизнинг фикримизча монополиядан холи шароитни монополия чекланган шароит деб қабул қилиш зарур. Чунки монополия бозорда рақобатнинг бутунлай йўқ бўлишини билдирмайди.  Шу билан бирга барча субъектлар учун энг қулай шароит, энг юқори даромадга қаратилмаслиги керак, чунки истеъмолчи товар ва хизматлар учун маълум қийматни белгилайди.

А.Ю. Юдановнинг фикрича рақобат- истеъмолчиларнинг тўловга қодир чекланган талаби учун беллашувдир. Муаллифнинг фикрича бу тариф бир қатор мухим жихатларга эга. Биринчидан: гап бозор рақобати хақида кетмоқда, яъни рақобат-бозордаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фақатгина ўз товар ва хизматларини истеъмолчилар учун силжитиш жараёнида содир бўладиган беллашувдир. Иккинчидан рақобат истеъмолчиларнинг тўловга қодир чекланган эхтиёжи учун олиб борилади, агарда истеъмолчи талаби бирор бир субъект товар ёки хизмати билан қондирилса, қолганлари ўз-ўзидан таклиф қилиш имкониятидан махрум бўлишади. Учинчидан рақобат фақат бозорнинг кириб бориш мумкин бўлган сегментида ривожланади14.

П.С. Завьяловнинг фикрича: «Рақобат –бозор мухитининг ажралмас қисмидир. Ривожланган бозор рақобатсиз мазмунга эга эмас. Бундан рақобатни ўрганишнинг ахамияти, даражаси ва  жадаллиги, бозор имкониятларини билиш даражаси, танланган бозорда беллашувнинг келажагини англаш келиб чиқади15.

И.М.Кирцнер ўзининг рақобат  ва тадбиркорликка бағишланган китобида шуни таъкидлайдики, бугунги кундаги  ортодоксия рақобатни “вазият” сифатидан кўра  “жараён” сифатида талқин этади. [49,  с.  93-94]. И.М. Кирцнернинг фикрича рақобат бозор жараёнининг рақобат хусусиятини ўрганиш билан боғлиқ ва зарур бўлганда рақобат мезонларини ишлаб чиқиш керак. Бизнинг фикримизча рақобатни жараён сифатида қараш унинг моҳиятини янада аниқроқ очиб беради.

Шу тарзда молиявий хизматлар бозорида хам рақобат молия бозори иштирокчилари, айнан молия ташкилотларининг ўзаро  беллашув жараёнидир. Ўзбекистон Республикаси “Молия бозори” тўғрисдаги қонунига кўра молия ташкилотлари маълум лицензия асосида қимматбахо қоғозлар, суғурта, банк хизматлари ва бошқа молиявий хусусиятга эга хизматларни таклиф этувчи юридик шахслардир. Шу билан бирга бюджнтдан ташқари пенси фонди, лизинг компаниялари, кредит уюшмалари ва бошқа молия хизматлари таклиф этувчи ташкилотлари хам киради.

Финансовая  услуга  определяется  как  деятельность,  связанная  с привлечением  и  использованием  денежных  средств  юридических  и физических  лиц.  В  качестве  финансовой  услуги  рассматривается осуществление  банковских  операций  и  сделок,  предоставление  страховых услуг  и  услуг  на  рынке  ценных  бумаг,  заключение  договоров  финансовой аренды  (лизинга)  и  договоров  по  доверительному  управлению  денежными средствами  или  ценными  бумагами,  а  также  иные  услуги  финансового характера.

Ушбу қонунга кўра молиявий хизматлар бозори-молия  ташкилотларининг  мамлакат худудида фаолият олиб борувчи сохасидир. Ушбу қонунга мувофиқ молия хизматлари бозорида рақобат молия ташкилотларининг бири-бири билан молия хизматлари таклиф этиш жараёнида жорий этилган умумий шартлар доирасида беллашувидир.

Молия хизматлари бозорида рақобатни  ўрганиш жараёнида унинг ўзига  хос хусусиятларини очиб берувчи  қуйидаги тушунчаларни билиш лозим:

Рақобат доираси-рақибалар томонидан киритилаётган махсулот, хизматлар тури ва бозорнинг қамраб олиш доираси.

Рақобат предмети- молия хизматлари бозорида молия ташкилотлари мижознинг пулини ва ишончини эгаллашга харакат қилади. Кенг маънода рақобат предмети- мижоз талабини қондиришдир.

Рақобат объекти-молия хизматлари истеъмолчилари-яъни мижозлар. Молия хизматлари бозорида рақобат «предмет»и ва «объект»и бир маънога эга эмас, яъни рақобат курашининг икки хусусиятини белгилайди: хизмат – бир томондан ва мижоз иккинчи томондан.

Рақобат субъекти- рақиб, яъни истеъмолчиларга молия хизматлари ва махсулотлари, ёки ўрнини босувчи товарларни таклиф қилувчи молия ёки бошқа юридик шахс.

Юқоридаги тушунчаларга эътибор бериб қарайдиган бўлсак, молия хизматлари бозорида рақобат банкларга хос хислатни акс эттиради. Ушбу тарифларнинг таркибидан қатъий назар рақобат кураши асосан Марказий банк лицензияси асосида фаолият олиб борувчи банклар ўртасида мавжуд бўлади.

Г.Г. Коробованинг тарифига кўра, банк рақобатининг субъектларига нафақат банклар, балки банк хизматлари бозорида фаолият кўрсатувчи бошқа молия ва номолия ташкилотлари хам киради.

Банк рақобатининг моҳияти банк хизматларининг бозордаги хусусияти-банк хизматлари рақобатбардошлигида намоён бўлади.

Рақобатбардошлик тушунчасини  қуйидаги тарзда ифодалашимиз мумкин: рақобатбардошлик иқтисодий категория  бўлиб, иқтисодий фаолиятнинг лойихалаш, ишлаб чиқарий, тақсимот ва истеъмол жихатларини вазиятли ёндашувини ифодалайди. Рақобатбардошлик иқтисодий тизимнинг барча элементлари учун хос булсада, бозорни тақсимлаш жараёнида пайдо бўлади.

Рақобатбардошликнинг  маълум тарифларини таҳлил қилар эканмиз, рақобатбардошликнинг мохиятини очиб берувчи қуйидаги хусусиятларни очишга олиб келди:

- хизматлар рақобатбардошлиги- унниг истеъмолчи учун жалб эта олиш қобилиятининг ўлчовидир;

- хизматларнинг жозибадорлиги турли даражадаги талабларнинг қондирилиш даражаси билан ифодаланади;

- таклиф этилаётган талабларнинг таркиби, уларнинг устунлиги хизматларнинг турига, типига ва истеъмолчиларига боғлиқ;

- рақобатбардошлик иқтисодий категория сифатида айнан бир бозорни ва айнан аналог хизматни куриб чиқишни талаб этади.;

- рақобатбардошлик динамик хусусиятга эга-яъни рақобатбардошлик муайян вақт оралиғида, бозор коньюнктурасининг ўзгаришини эътиборга олган холда кўриб чиқишни талаб этади;

- рақобатбардошлик таҳлил қилинаётган хизматларнинг хаётий циклининг қайси босқичидалигига боғлиқ;

Стратегик маркетинг  нуқтаи назаридан хизматларнинг  рақобатбардошлигини бозордаги мавжуд аналог хизматнинг айнан бир талабини қондириш даражаси билан таккосланишидир.

А.С. Завьялов фикрича рақобатбардошлик-бозорга ва хизматларни сотиш даврига чамбарчас боғлиқ тушунчадир. Чунки банк хизматларининг хар бир истеъмолчиси ўз истеъмолининг қондирилиши даражасига ўз бахосини белгилайди ва бу билан банк хизматларининг янада индивидуал хусусият касб этишини таъминлайди16.

Н.А. Колесниковнинг фикрича банк хизматлари рақобатбардошлиги-банк хизматининг рақобатчи хизмат турига нисбатан айнан бир истеъмолчилар жамиятининг ушбу хизматларни сотиб олишга сарфлаган харажатларини эътиборга олган холда берилган истеъмол хусусиятидир17.

Н.Н. Павловнинг фикрича  хизматлар рақобатбардошлиги-бу хизматларнинг  бозорда маълум бир давр мобайнида  хизматларининг сотилиш имкониятидир

Н.Д. Эриашвили таърифича рақобатбардошлик- хизматнинг бозордаги мавжуд аналог хизматлардан устунлик жихатларидир. банк хизматлари рақобатбардошлиги –истеъмолчининг реал харид қилишга жалб этувчанлик даражасидир. Шу билан биргаликда Н.Д. Эриашвили  Н.Д. рақобатбардоошлик рақобат шароитида вужудга келади, яъни бунда хўжалик юритувчи субъектлар мустақил истеъмолчилар учун уз хизматларини мустақил равишда таклиф этишади деб тушунтиради18. Бозор иқтисодиёти шароитида банкларнинг асосий мақсади молиявий фаровонлигини ошириш учун ўз хизматларининг рақобатбардошлигини таъминлашдир19.

Банкларнинг рақобатбардошлиги  билан банк хизматлари рақобатбардошлиги  тушунчаларини бир-бирдан фарқлаш  лозим. Банк рақобатбардошлиги рақобат мухитида тўловга қодирлиги, самарали хўжалик фаолияти билан ифодаланса, банк хизматлари рақобатбардошлиги банкнинг хаётийлик кўрсаткичларининг умумлашган кўрсаткичи бўлиб, молиявий, ишлаб чиқариш ва мехнат захираларидан юқори самарада фойдалана олиш даражаси билан ифодаланади.

Жахон молиявий инқирози туфайли банклар рақобатбардошлик хақида деярли қизиқишмади. Бугунги кунга келиб эса, банк хизматларининг молиявий компаниялар, банклар ва бошқа молия бозори иштирокчилари ўртасида хамкорлик лойихаларига ихтисослашаётганлигини кузатишимиз мумкин. Агарда илгари банклар ва суғурта компаниялари ўртасида кўпроқ бу жараёнлари кузатилган бўлса, бугунги кунда узаро хамкорлар тармоғи оркали молиявий махсулотларнинг бошқа молия муассасаларига дистрибуцияси, банклараро хамкорлик кучайиб бормоқда. Барча фаол банклар бу тармоқда хамкорларининг молиявий хизматларини реализация қилиш билан қатнашсаларда, ўзи билан бирга асосий фаолият тури бўйича хизматларни хам таклиф қилишмоқда. Бундан келиб чиқадики, банк рақобати тушунчаси банк хизматлари бозорида бошқа молия бозори қатнашчиларини сиғдирмасликка харакат қилишини англатади. Бундан шуни англашимиз мумкинки, илгари банклар ўртасида рақобат банк сохасига тааллуқли бўлмаган молия кредит муассасалари(суғурта компаниялари, молиявий брокерлар, пенсия, инвестиция фондлари ва компаниялари) ва номолиявий ташкилотлар (почта, савдо уйлари, автомобил саноати ва бошқ.) билан чегараланган бўлса, бугунги кунда эса бу тушунча узаро хамкорликлар билан тушунтирилади. Банклар ўзаро хамкорликни кенгайтиришмоқчи бўлсалар ўзларининг рақобатбардошликларини таъминлашлари кифоя булади.

 

Тариф

Муаллиф

Корхонанинг бозорда  ўхшаш хизматлар ишлаб чиқарувчи  корхоналар билан қарама-қарши туриш  имконияти. Бу имконият ўз товарлари  билан аниқ бир истеъмолчилар  гурухининг талабини қондирилиш даражаси ва ишлаб чиқариш самарадорлиги билан бахоланади.

Л.В. Донцова

Компаниянинг рақобатчи  товарларга нисбатан нарх ва бошқа  хусусиятлари бўйича истеъмолчи учун жалб этувчан товар ва хизматлар  ишлаб чиқаришга лаёқатлилиги ва мавжуд имкониятларидир 

Ю.Б. Рубин.

Компаниянинг уз хизматларини қиқтисодий ўсишни таъминлашга ва учинчи шахс олдидаги шартномавий мажбуриятлари(рентабеллик  даражасини таъминлаш, асосий фондларни  ташкил қилиш, инвестиция капиталини кайтарилиши)ни бажарилишини таъминловчи нархга сотиш лаёқати

Д.Х. Джакот

Корхонанинг миллий ва жахон  товар бозорларига чиқишини таъминловчи  мухим мезон

Г.Л. Багиев

Маълум бозорда товарларнинг ёки хизматларнинг ўхшаш товар  ва  хизматларга нисбатан истеъмолни қондириш даражаси

Р.А.Фатхутдинов

Бозорга ва хизматларни сотиш даврига чамбарчас боғлиқ тушунча булиб, банк хизматларининг хар бир истеъмолчиси ўз истеъмолининг қондирилиши даражасига ўз бахосини белгилайди ва бу билан банк хизматларининг янада индивидуал хусусият касб этишини таъминлайди

А.С. Завьялов

Рақобатбардошлик-корхонанинг бозор рақобатига мослашиш имкониятлари ва динамикаси

Яшин Н.С.

банк хизматлари бозорида ресурсларни жалб этиш, маблағларни  жойлаштириш ва бошқа  барча  банк  хизмат  турларини  амалга  ошириш  жараёнида  юзага келадиган иқтисодий муносабатлар 

Ф.И. Мирзаев


2-расм –корхона рақобатбардошлигининг талқини

 

Юқоридагилардан келиб  чиққан холда банк хизматлари рақобатбардошлигига  қуйидагича тариф беришимиз мумкин:

Банк хизматлари рақобатбардошлиги –  бу банк хизматларининг миқдор ва сифат кўрсаткичларинниг динамик кўрсаткичи бўлиб, улар биринчидан айнан бир мижознинг талабини қондириш даражаси, иккинчидан эса бошқа ўхшаш банк хизматларидан фарқли жихатларидир. Бизнинг тарифимиздан шу нарса келиб чиқадики, банк хизматлари рақобатбардошиги молиявий ресурслар бозорида банк хизматларининг мижозлар томонидан ўхшаш банк хизматларига таққосланиши натижасида юзага келадиган истеъмол хусусиятидир. Ушбу жадвалга кўра қуйидаги хулосага келишимиз мумкин: банк хизматлари рақобатбардошлиги унинг бозорни кенгайтириш, кичрайтириш, маълум бир улушини сақлаб қолиш учун курашидир ва хок).

Банк хизматлари раыобатбардошлиги