Давлат бюджетининг
Режа:
1.
Давлат бюджетининг мохияти,
2. Давлат бюджетининг тузилиши ва уни тартиблаш
3.
Давлат бюджетининг
4. Давлат бюджетини тайёрлаш, куриб чикиш ва уни кабул килиш
5. Давлат бюджетининг ижроси ва унинг ижро этилиши назорат килиш
6.
Давлат бюджетининг газна
Давлат бюджетининг мохияти, бюджет тизими ва уни бошкариш
Давлат бюджети молия тизимининг мухим бугини сифатида мамлакатнинг асосий молия режасини ташкил этувчи ва фойдаланувчи умумдавлат пул фондидир.
Бюджет сузи инглизча budget – халта маъносини англатиб давлатнинг маълум муддатга мулжаллаб тузилган ва конун билан тасдикланган даромадлари хамда харажатлари хисоби бандлар буйича тасдикланган хужжатидир.
Давлат бюджети даромадларини шаклланиши ва харажатларининг амалга оширилиши маълум тизимга асосланади.
Узбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тугрисида» ги конунининг 4-моддасига биноан – Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблаглари олувчилар йигиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар уртасида, шунингдек, бюджетлар хамда бюджет маблаглари олувчилари уртасида вужудга келадиган узаро муносабатларни узида ифодалайди.
Бюджет тизими куйидаги тамойилларга асосланади:
- Бюджет таснифи (Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек, унинг такчиллигини молиялаштириш манбааларини гурухлаш) тизими, хисоб-бюджет хисоблари ва бюджет жараёни (Давлат бюджетини тузиш, куриб чикиш, кабул килиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат килиш, ижроси хакидаги хисоботни тайёрлаш ва тасдиклаш, шунингдек, Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар уртасидаги узаро муносабатларнинг конун хужжатлари билан тартибга солинган жараёни) тузилишининг ягоналиги:
- Бюджет тузилишини Узбекистон Республикаси маъмурий-худудий тузилишига мувофиклиги:
- Турли даражадаги бюджетларнинг узаро богликлиги:
- Давлат бюджети баланслилиги:
- Бюджет даромадларини аник манбаалар буйича ва харажатларнинг йуналишлари (моддалари) буйича режалаштирилиши:
- Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган, тасдикланган маблаг доирасида ва харажатлар сметаларида курсатилган максадларда амалга ошириш:
- Барча даражадаги бюджетларнинг мустакиллиги:
Бюджет тизимини башкаришда Узбекистон Респупбликасининг Олий Мажлиси, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Коракалпогистон Республикаси давлат хокимияти органлари ва жойлардаги давлат хокимияти органлари хамда Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг урни катта.
Узбекистон Республикаси Конституциясининг 78 модда 8-бандига мувофик Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг мутлок ваколатлари жумласига Вазирлар Махкамасининг такдимига биноан Узбекистон Республикасининг бюджетини кабул килиш ва унинг ижросини назорат этиш, соликлар ва бошка мажбурий туловларни жорий килиш киради.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси :
- Давлат бюджети лойихаси ишлаб чикилишини ташкил этиш ва уни Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига такдим этади;
- Давлат бюджетининг ижросини ташкил этади;
- Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва давлат бошкаруви бошка органларининг Давлат бюджетини ижро этиш борасидаги ишларини мувофиклаштиради ва назорат килади;
- Давлат максадли жамгармалари маблагларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белглайди;
- Давлат бюджети ижроси тугрисидаги хисоботни Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдигига киритади;
- Конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни амалга оширади.
Коракалпогистон Республикаси
- Тегишли равишда Коракалпогистон Республикаси ва махаллий бюджетларни кабул килади, шунингдек, уларнинг ижроси тугрисидаги хисоботларни тасдиклайди;
- Конун хужжатларига мувофик махаллий бюджетга тушадиган махаллий соликлар, йигимлар ва туловлар микдорларини хамда улар буйича имтиёзларини белгилайди;
- Конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни амалга оширади.
Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги:
- Давлат бюджети лойихасини тайёрлайди;
- Давлат бюджети маблагларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилайди хамда улар устидан назоратни амалга оширади;
- республика бюджети харажатларини амалга оширади.
- бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини руйхатдан уиказади;
- бюджет маблаглари олувчиларнинг Давлат бюджети маблагларидан фойдаланишини тартибга солувчи норматив-хукукий хужжатларни, шунингдек, умуммажбурий тусдаги бошка норматив-хукукий хужжатларни кабул килади;
- конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни амалга оширади.
Давлат бюджетини тузилиши ва уни тартиблаш
Узбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддасига мувофик Давлат бюджети уз ичига Республика бюджети, Коракалпогистон Республикаси бюджети ва махаллий бюджетларни олади.
- Республика бюджети – Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган кисми булиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади;
- Коракалпогистон Республикаси бюджети – Давлат бюджетининг Коракалпогистон Республикаси пул маблаглари жамгармасини ташкил этувчи бир кисми булиб, бюджетда даромадлар манбалри ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади;
- Махаллий бюджет – Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шахар пул маблаглари жамгармасини ташкил этувчи бир кисми булиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади.
Демак, Республика бюджетидан мамлакат ахамиятига эга булган тадбирлар молиялаштирилса, махаллий бюджетлардан махаллий ахамиятга эга булган тадбирлар молиялаштирилади.
Республикамиз Президенти И. А. Каримовнинг 2002 йил 29 августда Олий Мажлиснинг туккизинчи сессиясида таъкидлашича – «Хозирнинг узидаёк мамлакатимиз бюджети даромад кисмининг 56 фоизи ва харажат кисмининг 52 фоизини худудий бюджетлар ташкил этади. Шу тарика Давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар билан боглик каттагина кисми худудлар томонидан назорат килинмокда».
Хакикатдан хам кейинги йилларда Коракалпогистон Республикаси ва махаллий бюджетлар даромад кисмини мустахкамлашга ката эътибор берилмокда. Бу билан ишлаб чикариш кучларини жойлаштиришда бозор иктисодиёти инфратузилмасини шакллантиришда, мехнат ресурсларини такрор ишлаб чикаришда, ижтимоий муоммоларни хал этишда Коракалпогистон Республикаси ва махаллий бюджетлар роли оширилмокда.
Куйи бюджетлар харажатларини коплаш учун юкори бюджетлар маблагларини жалб этилиши бюджетларни тартиблаш дейилади. Одатда бу жараён умумдавлат соликларининг хар йили конуний тартибда белгиланган меъёрлар буйича тегишли бюджетлар уртасида таксимлаш хамда бюджетлар маблагларини кайта таксимлаш оркали куйидагича амалга оширилади.
Узбекистон Республикасининг махаллий бюджетларига умумдавлат соликларидан тушадиган ажратмалар меъёрлари (% ларда 2007 йил учун):
Тартиб раками |
Вилоятлар |
Юридик шахслар Фойдасидан солик |
Савдо ва умумий овкатланиш корхона-ларидан ягона солик туловлари |
Микрофирма ва кичик корхонала-рдан ягона солик туловлари |
Жисмоний шахслар даромадидан солик |
Кушилган киймат солиги |
Акциз солиги |
||||
Алкаголли махсулотларга |
Бензин |
Дизел ёнилгиси |
Авиациа керосини |
Ерости бойлик- лари учун солик | |||||||
1 |
Коракалпогистон Республикаси |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
||||
2 |
Андижон вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
||||
3 |
Бухоро вилояти |
46 |
100 |
100 |
50 |
46 |
50 |
42 |
42 |
42 |
|
4 |
Жиззах вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
|||||
5 |
Кашкадарё вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
6 | |||
6 |
Навоий вилояти |
26 |
100 |
100 |
50 |
26 |
|||||
7 |
Наманган вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
||||
8 |
Самарканд вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
||||
9 |
Сурхандарё вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
||||
10 |
Сирдарё вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
||||
11 |
Тошкент вилояти |
68 |
100 |
100 |
50 |
68 |
50 |
||||
12 |
Фаргона вилояти |
80 |
100 |
100 |
100 |
80 |
50 |
67 |
67 |
67 |
|
13 |
Хоразм вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
||||
14 |
Тошкент шахри |
5 |
35 |
35 |
5 |
5 |
50 |
||||
Бу холат «Бюджет тизими тугрисида» ги конунда хам уз аксини топган. Жумладан, конунннинг21-моддасида – «бюджет ижроси жарёнида пайдо булган узаро хисоб-китоблар буйича маблагларни юкори бюджетдан куйи бюджетга, шунингдек, куйи бюджетдан юкори бюджетга йуналтириш» - дейилган.
Узбекистон Республикаси махаллий бюджет даромадлари ва харажатлари хамда республика бюджетидан максадли субвенциялар ва дотациялар микдори, (2007 йил режа, млн. сум):
Тартиб раками |
Вилоятлар |
Даромадалр, республика бюджети- дан махаллий бюджетларга берила-диган даромадларни кушиб |
Харажатлр |
Ижтимоий
нафака, марказлашган инвестиция ва ижтимоий
сугурта ажратмаларини га субвенциялар |
Дотация |
1 |
Коракалпогистон Республикаси |
132389,243 |
200463,255 |
68074,012 |
|
2 |
Андижон вилояти |
167931,065 |
248640,363 |
80709,298 |
|
3 |
Бухоро вилояти |
173511,402 |
173511,402 |
||
4 |
Жиззах вилояти |
49156,700 |
127765,066 |
45925,102 |
32683,264 |
5 |
Кашкадарё вилояти |
270784,935 |
270784,935 |
||
6 |
Навоий вилояти |
107611,031 |
107611,031 |
||
7 |
Наманган вилояти |
97464,400 |
238240,917 |
84296,058 |
56480,459 |
8 |
Самарканд вилояти |
198213,314 |
321185,224 |
122971,910 |
|
9 |
Сурхандарё вилояти |
94401,850 |
239716,233 |
90854,004 |
54460,379 |
10 |
Сирдарё вилояти |
67885,642 |
93713,247 |
25827,605 |
|
11 |
Тошкент вилояти |
254082,647 |
254082,647 |
||
12 |
Фаргона вилояти |
325439,071 |
325439,071 |
||
13 |
Хоразм вилояти |
109155,405 |
168592,940 |
59437,535 |
|
14 |
Тошкент шахри |
268092,947 |
268092,947 |
||
Жами |
2316119,652 |
3037839,278 |
578095,524 |
143624,102 |
Бу конуннинг ушбу моддасида таъкидланганидек бюджет дотациялари (уз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошка маблаглар етишмаган такдирда куйи бюджетнинг харажатлари билан даромадлари уртасидаги фаркни коплаш учун юкори бюджетдан куйи бюджетга кайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблаглари) ва бюджет субвенциялари (конун хужжатларида назарда тутилган тартибда муайян максадларга сарфлаш шарти билан юкори бюджетдан куйи бюджетга кайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблаглари) холида хам булиши мумкин.
Бунинг асосий сабаблари, биринчидан, турли худудларга ишлаб чикариш кучларининг жойлашиши ва янги киймат яратилиши хажмининг хар хил эканлиги булса, иккинчидан, худудларга янги ишлаб чикариш кучларини жойлаштириш ва барча худудларда ижтимоий муаоммоларни бир хил даражада хал этиш заруриятидир.
Шуни таъкидлаш лозимки, Республика бюджетидан махаллий бюджетлар даромад кисмини мустахкамлаш учун ажратиладиган дотация ва субвенцияларнинг хажми ва худудлар таркиби хар йили узгариб туради, чунки у худудларда амалга оширилиши керак булган тадбирлар куламига боглик
Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари
«Бюджет тизими
тугрисида» ги Конуннинг 11,12 моддаларига
биноан давлат бюджетининг даромад
ва харажатларикуйидагилардан
Даромадлар:
- Конун хужжатларида белгиланган соликлар, йигимлар , божлар ва бошка мажбурий туловлар;
- Давлатнинг молиявий ва бошка активларини жойлаштирилиши, фойдаданишга берилиши ва ва сотилишидан олинган даромадлар;
- Конун хужжатларига мувофик мерос олиш, хадя этиш хукуки буйича давлат мулкига утган пул маблаглари;
- юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, чет эл давлатларидан келган кайтарилмайдиган пул тушумлари;
- резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини кайтариш хисобига тушадиган туловлар;
- конун хужжатларида такикланмаган бошка даромадлар.
Харажатлар:
- бюджет маблаглари олувчиларнинг жорий харажатлари шаклида;
- жорий бюджет трансфертлари шаклида;
- капитал харажатлар шаклида;
- капитал харажатларни коплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджетлар трансфертлари шаклида;
- резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудалари шаклида;
- давлат максадли жамгармаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалри шаклида;
- давлат карзини кайтариш ва унга хизмат курсатиш буйича туловлар шаклида;
- конун хужжатларида такикланмаган бошка харажатлар шаклида.
Даромад ва харажатлар
алохида республика бюджети буйича
ва алохида Коракалпогистон
Жумладан, республика давлат бюджети даромадлари ва харажатлари Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 январдаги ПК-532 сонли «Узбекистон республикасининг 2007 йилги асосий макроиктисодий курсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тугрисида» ги карорига асосан 2007 йилга куйидаги хажмда белгиланган:
- Давлат бюджетининг даромадлари
I.Максадли жамгармалар даромадларисиз,
жами, млн сум 5100867,9
1. Тугри соликлар
1.1 Хукукий шахслардан даромад
(фойда) солиги
1.2 Умумий овкатланиш ва савдо корхоналаридан
ягона соликдан тушум
1.3 Микрофирма ва кичик корхоналардан
ягона соликдвн тушум
1.4 Жисмоний шахслар даромадидан
соликлар
1.5 Тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи
хукукий ва жисмоний шахслар
даромадидан солик
2. Билвосита соликлар
2.1 Кушилган киймат солиги
2.2 Акциз солиги
2.3
Божхона пошлинаси
2.4
Жисмоний шахсларнинг ягона
2.5 Жисмоний ҳахсларнинг бензин, дизел ёкилгиси
ва транспорт воситалри учун фойдаланилган
гази учун солик тулови
3. Ресурс тулови ва мулк солиги
3.1 мол-мулк солиги
3.2
ер солиги
3.3 ер ости бойликларидан
фойдаланганлик учун солик
3.4 сув ресурсларидан
4. Юкори фойда
солиги
5.Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиги
6. Бошка даромадлар
II. Молия Вазирлиги
кошидаги мактаб таълими
ташкари
жамгармаси даромадлари
III. Давлат максадли жамгармалари (пенсия жамгармаси,
йул жамгармаси, бандликка кумаклашиш, Давлат мулки
кумитаси жамгармаси) даромадлари
IV. Узбекистон Республикаси кайта тиклаш ва ривожлантириш
жамгармаси даромадлари
Даромадларнинг
жами
Б. Давлат бюджетининг харажатлари
I. Максадли
жамгармалар жаражатларисиз
1. Ижтимоий соха ва ахолини ижтимоий
куллаб кувватлаш харажатлари,
жами
1.1 маориф
1.2 согликни саклаш
1.3
маданият спорт
1.4 фан
1.5 ижтимоий таъминот
1.6 Бюджетдан ахоли учун ижтимоий ахамиятли
хизматлар бахолари фаркини
коплаш
- Оилаларга, болали оилаларни ха
м кушиб
ижтимоий нафака
2. Бюджетдан ташкари пенсия
фондига дотация
3. ННО, НПО ва фукоролик жамиятларини
ривожлантиришга маблаг ва
4. Иктисдиётга
харажатлар
5. Марказлашган
инвестицияларни
харажатлари
6. Давлат хокимияти, бошкарув ва суд
органларини
саклаш
7. Фукороларни узини узи бошкариш
органларини
саклаш
8. Вазирлар Махкамасининг
захира фонди
9. Бошка
харажатлар
II. Молия Вазирлиги кошидаги бюджетлардан ташкари
мактаб таълими
жамгармаси харажатлари
III. Давлат максадли жамгармалари (пенсия жамгармаси, йул
жамгармаси, бандликка кумаклашиш ва давлат мулк
кумитаси жамгармаси)
IV. Узбекистон Республикаси кайта тиклаш ва ривожлантириш
жамгармаси харажатлари
Харажатларнинг жами
Давлатбюд жетининг
дифицити
Маълумки, мамлакатимиз давлат бюджетининг даромадлари 1980 йиллар урталаридан буён харажатларини коплай олмай келаётир, яъни бюджет такчиллиги узок давр давом этиб келди. Аммо республикамизда такчилликнинг энг юкори даражаси ялпи ички махсулот кийматиги нисбатан 3 фоиздан ошиб кетган эмас. Жахон амалиётида бюджет такчиллиги ички ялпи махсулот хажмига нисбатан 2-5 фоиз булиб, ундан ошиб кетмаса бу мамлакат иктисодиёти учун нормал холат хисобланади.
Республикамизда 2005 йилдан бюджет профицитига эришилди ва у 0,1 фоизни, 2006 йилда эса 0,5 фоизни ташкил этди. 2007 йилда Давлат бюджети профицити 1,1% ни ташкил этди.
Конуннинг 14-моддасига биноан Давлат бюджети такчиллигини:
- Давлат томонидан ички ва хориждан маблагларни жалб килиш;
- Республика бюджети маблагларининг молия йили бошланишидаги колдиклари;
- Конунларга мувофик бошка манбалар хисобига (Марказий Банк кредити, мулк кумитаси махсус жамгармаси ва бошкалар) молиялаштириш кузда тутилган.
Бюджет такчиллигининг маълум кисми давлатнинг ички ва ташки карзлари хисобига молиялаштирилиши мумкин.
Давлат карзи деганда давлат томонидан ички маблагни ва хориждан маблаг жалб килиш натижасида вужудга келган Узбекистон Республикаси мажбуриятларинг йигиндиси тушинилади.
Давлатнинг ички карзлари – давлат томонидан ички маблагни жалб килиш натижасида вужудга келган мажбуриятлар булиб, у активларни ички манбалардан (резидент-юридик ва жисмоний шахслардан) жалб этиш хамда бунинг натижасида Узбекситон Республикасининг карз олувчи сифатидаги ёки карз олувчи резидентларнинг уз кредитларини (карзларини) тулашга кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келади.

- Давление газов
- Давность исполнения обвинительного приговора
- Давньоруська держава
- Дайте визначення що таке культура
- Дайте ґрунтовні відповіді на теоретичні питання. беріть самостійно 10 ключових термінів з зазначених питань курсу та дайте їм визначення
- Дайте определение критической скорости закалки. Опишите факторы, влияющие на критическую скорость закалки; как она определяется
- Дайте понятие предприятия, укажите его задачи и основные признаки
- Г.Флобер. "Госпожа Бовари"
- Г. Эмерсон и его 12 принципов управления
- Гюстав Флобер "Госпожа Бовари"
- Давальческие контракты в российской промышленности: классификация и основные тенденции
- Давид Рикардо
- Давид Рикардо
- Давид Рикардо. Вклад в экономику