Геодемография магистрлик даражасини олиш учун
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
қўлёзма хуқуқида
Махсудов Шофозил Раушанбекович
Ахоли жойлашиши ва ижтимоий экологик муаммолар
( Тошкент вилояти мисолида )
Мутахасислик: 5А 440506 – “ГЕОДЕМОГРАФИЯ”
ДИССЕРТАЦИЯ
Геодемография магистрлик даражасини олиш учун
ТОШКЕНТ-2010
Мундарижа
Кириш.........................
I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.
1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар ..............................
II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.
2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари ..............................
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.......................
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..............................
III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.
3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти......................
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари..................
Хулоса........................
Фойдаланилган адабиётлар....................
Илова ..............................
Кириш
Мавзунинг долзарблиги: Хозирги пайтда табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро таъсирнинг тобора жиддийлашуви ва бунинг натижасида келиб чиқаётган табиий, экологик оқибатлар табиатнинг қашшоқлашувига сабаб бўлмоқда. Жамият ишлаб чиқариш кучларини кенг миқёсда тараққий эттириш орқали табиий муҳитга таъсир этар экан, унинг ўзи ҳам акс таъсирига учрамоқда. Чунки инсоннинг табиатга таъсири кўп холларда табиат қонунларини ҳисобгат олмасдан амалга оширилмоқда. Бундай кўнгилсиз ходисаларнинг олдини олиш ва табиат маҳсулдорлигини мунтазам кўпайтириб бориш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бормоқда.
Табиат билан жамият ўртасидаги муносабатлар тобора мураккаблашиб бораётган ва айрим ҳудудларда хавфли экологик ҳолатлар вужудга келаётган бир вазиятда табиий муҳитни соф холда сақлаб қолиш муаммоси алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.
Илм-фан тараққиёти тобора илгарилаётган, цивилизация кундан-кунга юксалаётган бугунги замонда талай глобал экологик муаммолар ўз ечимини кутаётгани жахон ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда. Бундай вазиятни бартараф этиш, она табиатни асраб- авайлаш, бу борада ўзаро ҳамкорлик ҳамжиҳатликни кучйтириш мақсадида сайёрамизда 5 – июн атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонланмоқда.
Экологик муаммоларни долзарб масалага айланганлиги учун БМТ нинг атроф муҳит мухофазаси масалаларига катта аҳмият беришидан билиб олишимиз мумкин. БМТ нинг 1972 – йилда ташкил қилинган атроф муҳит бўйича маҳсус дастур – ЮНЕП ҳалқаро ҳамкорликни амалга оширишда мухим роль ўйнайди. Бундан ташқари 1948 йили тузилган нодавлат ташилот Табиатни мухофаза қилиш Халқаро Иттифоқи ( ТМХИ) юздан ортиқ давлатлар ўртасида экологик муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.
Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан амалга оширила бошланган туб ислоҳотлар жараёнида экологик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришиш билан боғлиқ вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишда алоҳида эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг алоҳида моддаси айнан табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги бурч ва мажбуриятларимизга қаратилган. Асосий қонунимизнинг 50, 54, 55 ва 100 моддалари атроф муҳит муҳофазаси, экологик муаммоларга бағишланган.
Жумладан Конститутциясининг 50-моддасида “ Фуқаролар атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир ”, деб таъкидланган. Ушбу талабга кўра Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси атроф- табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш талабларига тўла амал қилиши шартдир.
1992 йил 9-декабрда қабул қилинган “ Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида ” ги қонун экология соҳасиадаги асосий қонун ҳисобланади. Бу қонуннинг 12-моддасига мувофиқ “ Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўз саломатлиги ва келажак авлоднинг саломатлиги учун қулай табиий муҳитда яшаш, ўз саломатлигини атроф муҳитнинг зарарли таъсирларидан муҳофаза қилиш ҳуқуқига эга ” .
Шунингдек экологик муаммоларнинг муҳимлиги туфайли атроф муҳит муҳофазаси бўйича қуйидаги қатор қонунлар қабул қилинган :
1. “ Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида ” (1993 йил)
2. “ Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида ” ( 1993 йил)
3. “ Атмосфера хавосини муҳофаза қилиш тўғрисида ” ( 1996 йил )
4. “ Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” (1997йил )
Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай дейиш мумкинки, экологик муаммолар айниқса, ижтимоий экологик муаммолар бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Ижтимоий экологик муаммолар фақат бугунги кунда пайдо бўлган муаммо эмас. Бу масалага турли замонларда турли амалиётчилар ва олимлар мурожат қилиб келишган. Жумладан, чет эллик олимлардан Америкалик олим Радрик Маккензси ва А. Хоулилар ижтимоий экологик муаммолар ҳақида илк изланишларни олиб борган. Айниқса В.И.Вернадский экологик муаммолар долзарб масалалардан эканлигини ўз асарларида ёритиб берган. Бу мавзуни шунингдек В.Н.Сукачев, Б.А. Келлер, В.В.Алехин, В.Г.Раменский, А.П. Шенников ва бошқалар ўрганганлар ва ўз илмий ишларини шу муаммони бартараф этиш масаларига бағишлаганлар. Чет эллик олимлардан Ф.Клелинтс, К.Раункиер, Т.Дю-Рие, И.Браун-Бланкелар табиат билан жамият ўртасидсги таъсир ва уларнинг оқибатида вужудга келадиган муаммоларни ўрганган. Ўрта Осиёдаги ижтимоий экологик муаммоларни Д.Н.Кашкаров ва Е.П.Корвинларни ўрганишдаги ҳизматлари катта бўлиб, улар “ Муҳит ва жамоа ” асарида бу ҳақида батафсил ёритиб беришган. Ўзбекистонда ижтимоий экологик муаммоларнинг географик жиҳатларини ва экалогияни аҳоли саломатлигига таъсирини А.Рафиқов ва Ю.Шодиметовнинг илмий ишларида ҳам кўриш мумкин.
Мавзуни объекти ва предмети. Мавзунинг объекти Тошкент вилояти аҳолиси ҳисобланади. Предмети – шу ҳудуд аҳолиси жойлашиши ва ижтимоий экологик муаммоларини ҳудудий жиҳатдан ўрганиш ва унинг ўзаро боғлиқлик ҳусусиятларини очиб бериш.
Диссертация ишининг мақсади. Диссертация ишининг мақсади Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва ижтимоий экологик муаммоларини ҳудудий жиҳатдан ўзаро боғлиқликда ўрганиш ҳамда бу муаммоларнинг аҳоли саломатлигига таъсирини баҳолашдан иборат. Мақсадга мос ҳолда қўйидаги вазифалар белгиланди:
- ижтимоий экологик муаммоларини ҳудудий жиҳатдан ўрганиш;
- ижтимоий экологик муаммоларини аҳоли саломатлигига таъсирини баҳолаш;
- вилоятдаги ижтимоий экологик муаммоларини ўзига хос ҳусусиятларини очиб бериш;
- аҳоли жойлашишининг минтақавий ҳусусиятларини таҳлил этиш;
- ижтимоий экологик муаммолари , уларнинг олдини олиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш;
- ижтимоий экологик муаммоларини ўрганиш, тахлил қилиш, ечимини топиш йўлларини қидириш;
-вилоятдаги ижтимоий экологик вазиятни бахолаш;
- вилоятдаги аҳоли жойлашишининг ўзига хос ҳусусиятларини очиб бериш;
- аҳоли жойлашишидаги муаммоларини ечим йўлларини қидириш;
- ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболларини ёритиб бериш;
-аҳоли жойлашиши ва ижтимоий экологик муаммолар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш;
Тадқиқотнинг назарий – услубий асослари ва манбалари. Ишнинг назарий ва услубий асослари сифатида демография, тиббиёт географияси, ҳуқуқшунослик, тиббиёт, экология ва социология фанларидаги ғоялар ва Ўзбекистон Республикаси Призиденти асарлари, қорорлари, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунлар,республикамизда ижтимоий экологик муаммоларини яхшилаш учун давлат тамонидан ишлаб чиқилган чора – тадбирлар олинди. Тадқиқотнинг бажарилишида статистик, тарихий - таққослаш, мантиқий фикр юритиш ва демографик услублардан фойдаланилди. Шу билан бирга Вилоят статистика қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси маълумотлари, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, демографик – статистик йилномалар магистрлик ишида манба сифатида олинди.
Илмий янгилигии. Мазкур диссертация Тошкент вилоятида ижтимоий экологик муаммолари ва аҳоли жойлашишининг ўзаро боғлиқликда шу минтақа доирасида геодемографик нуқтаи – назардан ўрганилди. Шунингдек ишда:
- ижтимоий экологик муаммолар ҳудудий жиҳатдан ўрганилди;
- аҳоли жойлашишининг ҳудудий ҳусусиятлари ва вилоятнинг ижтимоий экологик муаммолари кўриб чиқилди;
- Тошкент вилоятига хос ижтимоий экологик муаммолар ва уларнинг кўрсаткичлари, шунингдек ижтимоий экологик муаммолар динамикаси, уларнинг тадрижий ўзгаришлари таҳлил этилди;
-Вилоятдаги ижтимоий экологик вазияти ва аҳолисини саломатлигини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ёритилди.
Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. Ижтимоий экологик муаммоларининг ҳудудий ҳусусиятлари ва аҳоли саломатлигига таъсири, ҳамда, аҳоли жойлашиши билан боғлиқлиги очиб берилди. Тадқиқот натижаларидан Республикамизнинг олий ва ўрта махсус билим юртларида аҳоли саломатлиги, ижтимоий экологик муаммоларини ҳудудий ҳусусиятлари, экология, демография ҳамда тиббиёт ҳодимлари учун ўқиш жараёнида қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга Тошкет вилоятида аҳолини янги яшаш жойлари билан таъминлашда, Табиатни муҳофаза қилишда тадқиқот ишлари учун маълумотлар сифатида фойдаланса фойдадан ҳоли бўлмайди.
Диссертация таркибий тузилиши ва ҳажми. Магистрлик ишининг умумий хажми 103 бетдан иборат, шунингдек кириш қисми, 3 та боб, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат. Магистрлик ишининг кириш қисмида унинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, объекти ва предмети, қўлланилган услублар, илмий янгилиги, тадқиқотнинг назарий - амалий аҳамияти кўрсатиб ўтилган.
Биринчи боб “Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари”, деб номланган бўлиб, унда ижтимоий экологик муаммоларини географик жиҳатдан ўрганиш, ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар, экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганишга аҳамият берилган.
Иккинчи боб “Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари ” га бағишланган бўлиб, мазкур бобда Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири, Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари , кўрсатиб ўтилган.
Учинчи боб “Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари”, деб номланган. Бу бобда Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти, ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва келажак истиқболлари ёритилган. Магистрлик диссертацияси ишининг хулоса қисмида юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда таклиф ва хулосалар берилган. Мазкур тадқиқот иши доирасида 2 та илмий мақола чоп этилди.
I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.
1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш
Экология табиатдан оқилона фойдаланиши ва атроф муҳит муҳофазасининг назарий асосидир. Экология фани физика, химия, география ва бошқа табиий фанлар билан чамбарчак боғлиқ. Ҳозирги замон экологик фани тор доирадаги назарий биология йўналишларидаги илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи соф фандан жамиятнинг хаётий эхтиёжларини таъминлай бера оладиган кенг фанлар тизимига жуда тезкорлик билан айлана олди. Бу ҳозирги замон экологиясининг таркиби ва тадқиқотлар вазифаларини аниқлайди, фан олдида амалий тадқиқотларнинг муаммоларини вазифа "Мақсад" сифатида белгилайди. Умуман олганда муаммоларни ягона бир мақсадга инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсирини бартараф қилиш йўларини топиш ва уларга амалий жихатдан ёндошишига бирлаштириш мумкин. Экология фанининг хар бир йўналишини шакллантиришда, аввал айтиб ўтганимиздек, жаҳондаги йирик олимлар бир-бирига ёндош фанларнинг вакиллари-зоологлар, ботаниклар, географлар ва бошқалар қатнашдилар. Бугунги кундаги табиатдан фойдаланиш муаммолари хамда ер сайёрамизнинг глобал (дунёвий) экологик тизимнинг тақдири учун барча инсониятнинг хавф-у ташвишлари бугун жамият ҳаёти ва тақдири учун бўлган ташвишидир, инсониятнинг хозирги хавфли вазиятдан нажот топиши, одамнинг табиат билан оқилона муносабатлари, экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганишни таъқазо қилмоқда. Бугун дунё олимлари 1964 йилдан бошлаб Ернинг умумий биологик махсулдорлигини ва ундан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш тадқиқотлари билан шуғулланмокдалар, глобал экотизмнинг унумли, экологик мувозанатга келтириш йўларини қидириб топиш устида иш олиб бормоқдалар. Бу олиб борилаётган илмий - тадқиқотлар, пировардида иқтисодиётни экологик қонунларга бўйсундиришга, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий асосланган йўларини топишга, системали мунтазам хўжалик юритиш фаолиятини олиб боришга, экологик танглик ва фожиалардан нажот топишга олиб келадилар. Ҳозирги давр экологияси турли йўналишлардаги микроорганизмлар, балиқлар, қуш - парандалар, ўсимликлар экологияси физиологик экология, ижтимоий, иқтисодий экология, биокимёвий экология, палеоэкология, геоэкология ва бошқа йўналишларда тадқиқотлар олиб бормоқда. Сўнги пайтларда эса одам экологияси ва математик экология сохаларида хам илмий изланишлар олиб борилмоқда. Атроф муҳит мухофазаси ва у билан боғлик экологик тадқиқотларни олиб бориш хукуматларнинг қарорлари ечимлари, БМТ ва бошқа халқаро муассасаларнинг (ЮНЕСКО, ЮНЕП, ФАО ва бошқа) қарорлари асосида олиб борилади. Дунё миқиёсидаги муаммолар билан бирга маълум бир ҳудудлар учун, географик минтақалар учун тегишли бўлган регионал экологик муаммолар ҳам йилдан йилга тобора кўпайиб бормоқда. Улар шу жойларнинг ўзига хос табиий шароитлари мавжуд ресурслардан кўп жихатдан нотўғри фойдаланиш, саноат чиқиндиларини атмосфера ва сув хавзаларига хаддан ташқари кўп миқдорда ташланиши, ер, сув ва яйловлардан режали фойдаланмаслик оқибатида вужудга келаётган муаммоларни ўз вақтида тўғри ижобий хал килмаслик келажакда кенг миқиёсдаги кутилмаган оғир кулфатларни келтириб чиқаришини англаб етмоғимиз даркор. Ўзбекистонда ана шундай экологик муаммолар, уларнинг таркиб топиши, ривожланиши, оқибатлари тўғрисида хамда уларни ечимини хал қилиш борасида олиб борилаётган илмий - изланишлардан бугунги куннинг долзарб масаласидир.
Бугунги кунда жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири муаммолари табора катта аҳамиятга эга бўлмоқда ва хозирги, шунингдек, келгуси авлодларнинг фаровонлиги, умуман жаҳон цивилизациясининг тақдири экологик муаммоларнинг ижобий хал этилишига кўпрок боғлик бўлиб қолмоқда. Ижтимоий ишлаб - чикаришнинг атроф-муҳитга таъсири ҳамма вақт ҳам сезиларли даражада бўлиб келган. Кейинги вақтларда кескинлашиб кетган атроф - муҳитни мухофаза қилишнинг глобал муаммолари аввало, аҳолининг кўпайиши дунёнинг турли нуқталаридаги демографик ахволнинг ўзига хосликлари билан боғлик. Лекин ўзаро боғлик бўлган атроф муҳитни мухофаза қилиш ва ахоли кўпайиши муаммоларининг ўткирлиги ҳамда уларни хал этишнинг аниқ йўллари турли мамлакатлар ва районлардаги ижтимоий - сиёсий ва иқтисодий шароитлар билан белгиланади. Инсонни яшаши ва фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган барча иномлар қишлоқ хўжалигини қандай ривожланганлигига боғлиқ. Озиқ - овқат махсулотларини етиштиришда қишлоқ хўжалигида учрайдиган зарар - курандаларга қарши жуда катта турли хилдаги захарли кимёвий моддалардан фойдаланиши оқибатида флора ва фауналарга, тупроқ қатлами таркибига халокатли таъсир кўрсатади, уларни маълум миқдорда захарлайди. Ер юзидаги ўрмонзорларнинг кескин даражада қисқариб кетишида ҳам ахолининг йилдан - йилга ўсиб боришидир.
Ахоли сонининг ортиши ва саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши билан табиатга антропоген таъсир кучи ўсиб бормоқда. Кейинги 2 млн йил ичида Ер юзи аҳолиси 40 марта кўпайди 1850 йилдан кейин эса ер юзи аҳолиси тахминан хар 50 йилда икки хисса кўпая бошлади. Агар асримизнинг биринчи 50 йилида ахолининг ўртача йиллик ўсиши тахминан 1 фоизни ташкил этган бўлса, 1950 йилдан то бугунги кунгача аҳоли 2 марта ортди. Ҳозир аҳоли табиатга антроген таъсири янада фаоллашганлиги билан боғланиб қолган: ўтган ўн йиллик давомида атмосферага чиқариб ташланаётган олтин гугурт оксиди 40 - 50 фоизга ортиб, бу айниқса саноати ривожланган мамлакатларга нисбатан кўлланганда йилига 145,5 млн тонна оксид, ривожланаётган мамлакатларга эса 5,5 млн.т. оксид ерга тушади демакдир. Табиий ўсиш ҳисобига хамда қишлоқ ахолисининг миқдори жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бугунги кунда 2,1 млрд.киши (42фоиз) шахарларда яшамоқдалар.
Кўпгина мамлакатларда (Буюк Британия, Австралия, Олмония, Япония, Мексика ва бошқа) ахолининг 80-90 фоизи шахарларда яшайди. Кўпчилик Ер юзи ахолисининг хаддан ташқари ортиб кетиши инсоният келажаги учун ташвишнинг асосий боиси, деб тушунади. Кейинги пайитда яна шу нарса маълум бўлдики, ишлаб чиқариш хажмлари ортишига мувофиқ равишда фойдаланилаётган табиат бойликлари миқдорининг хам ортаётганини шунинг натижасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган атроф муҳитга таъсир этишнинг барча турлари хам кўпайганлигини ҳисобга олиш лозим. Ер юзи аҳолисининг сони айрим тебранишлар ва пасайишларга қарамасдан, умуман анча узоқ давр мабойнида узлуксиз ўсиб боради. Шу билан бирга аҳоли кўпайиш суръатлари ҳам ошади. БМТнинг демографик комиссияси берган маoлумотларга қараганда, хар секундда 3 та бола туғилади, бу эса 10 млн. ёки йилига 120 млн. бола демакдир. Ўлганлар, халок бўлганларни ҳисобдан чиқариб ташланса аҳолининг йиллик кўпайиши 80-81 млн. кишини ташкил этади. Агар 1000 йил илгари аҳолининг йиллик ўсиши 70 минг. кишини ташкил этган бўлса, 1988 йилда бу кўрсаткич 80 млн.га тенг бўлди 1979 йилдан 1988 йилгача Ер юзи ахолиси 4336 млн. кишидан 5000 млн. кишига етди. Ҳозир дунёда 7 млрд. дан ортиқ киши яшамоқда. Кўриниб турибдики, Ер юзи аҳолиси қанчалик зич жойлашса, инсонниг хўжалик фаолияти қанчалик жадал ривожланса, хўжалик юритишнинг самарали усулларини излаш муаммоси шунчалик ўткирлашиб бораверади. БМТ маълумотларига кўра 2050 йилга бориб 11-12 млрд.га етиши кутилмоқда. Демак ҳар 10-12 йилда аҳолининг кўпайиши 1 млрд.ни ташкил этади.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси аҳоли кўпайиши, унинг истиқболдаги динамикаси ўзига хосликлари билан чамбарчас боғлиқ.
Республика шаҳарларида 1926 йилда 1013 минг ёки аҳолининг 21,7 фоизи истиқомат қилган бўлса, 1990 йилга келиб бу кўрсаткич 8282 минг киши ёки 41 фоизни ташкил этади. Бу шуни кўрсатадики саноати ривожланган, ишлаб чиқариш хажми кўпайган шаҳарларда атроф муҳитга таъсири ҳам ортганлигидан далолат беради.
Ўзбекистонда касалланиш турлари асосан маълум даражада чиқиндиларнинг сифат таркибига ва саноатнинг турларига боғлиқдир. Чунончи рангли металлургия корхоналари чиқиндилари таъсирида юрак – қон - томир системалари касалликлари билан оғриш кўпрок учрайди. Қора металлургия саноати корхоналари ва энергетика қурилмалари аввало нафас органлари системасига таъсир кўрсатади. Химия ва нефт химияси саноати корхоналари жойлашган районларда аллергия касалликлари кенг тарқалган.
Улкан бойликлар ва имкониятлар мавжуд бўлишига қарамай ҳозирги вақтда сайёрамизда 1 млрд киши тўйиб овқат емайди, улардан 400 млн. киши умуман оч, қолган 600 млн. киши эса шунчалик кам овқат емоқдаларки, уларнинг ўртача умри икки марта қисқарган. Ер юзидаги очарчиликни бартараф этиш учун табиат бойликларидан аввало қишлоқ хўжалик ерлари ва ҳайдаладиган ерлардан оқилона фойдаланиш йўли билан озиқ - овқат махсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаб этилади.
"Демографик портлаш " минерал хомашё ўрмон, ёнилғи, сув, ер, биологик ва бошқа бойликларидан фойдаланишнинг кескин ошишига сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида унча узоқ бўлмаган келажакда табиатдаги мувозанат бузилишига, айрим табиий бойликларни тугалланишига олиб келиши мумкин. Иккинчидан, табиатга тушаётган оғир юкни бутун дунё миқиёсида олиб кўрилса атроф мухит ифлосланишини олдини олиш чора – тадбирлари кўрилмаса ер юзидаги аҳолига жиддий зарар етказиши муқаррар кейинги йилларда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини йўкотиш ва зарарсизлантириш хамма жойда -шахарда ҳам, қишлоқда ҳам пайдо бўлган муаммодир.
Шахарларда ҳар куни жуда катта хажмда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари йиғилади. Европа мамлакатларида ҳар бир кишига бир йилда тўғри келадиган маиший чиқиндилар нормаси ҳисоблаб чиқилган.
Ўзбекистон шаҳарлари собиқ Совет Иттифоққидаги бошқа шаҳарларга қараганда айниқса ёз ойларида, асосан мева ва сабзавот чиқиндилари хаддан ташқари кўпайиб кетиши билан ажралиб туради. Пойтахтда ҳозирнинг ўзида шахар ахлатини қайта ишловчи завод ишлаб турибди. Унинг пировард махсулотининг органик ўғит сифатида ишлатиладиган - компостдир. Ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланиш келгусида атроф муҳитнинг ифлосланишига умуман йўл қўмайдиган чиқиндисиз технологияни қўллаш йўлидаги илк кадамдир.
Инсоният билан табиий муҳитнинг ўзаро алоқаси ва таъсири муаммолари кейинги йилларда жаҳоннинг барча мамлакатларида кенг қизикиш тугдирмоқда.
Инсоннинг табиатга бўлган таъсири тобора ортиб ва кенгайиб бормоқда. Асримиз ўрталарида бошланган фан - техника революцияси ва жаҳон аҳолиси сонининг беқиёс тез суръатлар билан ўса бориши ер юзаси табиати, ҳамда, табиий ресурслари тақдирига тобора кучли таъсир кўрсатмоқда. Сўнги 40-50 йил мабойнида инсон айрим табиат компонентлари, чунончи, тупроқлар, ўсимликлар, атмосфера ҳавоси ва сувларнигина эмас, балки бутун - бутун районларнинг қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Бу жараён ҳамон давом этмоқда.
Инсонни ўраб турувчи табиат инсоният мавжудлигининг зарурий асосидир.
Табиат барча ижтимоий - иқтисодий босқичларда ибтидоий тузум, қулдорлик, феодализм, капитализм, социализм инсонлар фаолиятининг моддий асоси бўлиб келган. Инсон ва табий бир - биридан ажралмас ва ўзаро ўзвий боғликдир. Чунки табиат хар бир одам ва бутун жамият учун зарурий ҳаёт муҳити ва моддий ресурсларнинг якаю –ягона манбаидир.
Одам, Айни вақтда, ҳам биологик, ҳам социал ҳодисадир.
Шундай қилиб, инсон онгли меҳнати туфайли, ҳайвонлардан фарқ қилиб, табиий муҳитнинг биологик назорати остидан чиқди ва ўзиинг эҳтиёжини қондириш имкониятини ўз қўлига олди.
Табиат жамиятга хом ашё, энергия ва ҳатто, эстетик бойликлар беради, уни ўзининг ташкил топиши, тузилиши, ривожланиши қонуниятлари тўғрисидаги информация билан қуроллантиради, ишлаб чиқаришга ва социал процессларнинг боришига актив таъсир кўрсатади.
Инсоннинг табиатга таъсир этиши одам пайдо бўлган даврдан бошланган.
Айниқса ибтидоий жамоа даврида одамлар табиат билан чамбарчаст боғлик эди.
Инсоннинг табиатга бўлган таъсири эса, асосан йирик ҳайвонлар сонини камайиб кетишида акс этган.
Йирик ҳайвонлар айланавериб камайиб кетган, ўрмонлар ёнгинлар натижасида зарар курган. Овланадиган йирик ҳайвонлар тугай бошлагач, ибтидоий одам кун кечиришнинг янги шаклларига, деҳқончилик, чорвачиликка ўтишга мажбур бўлган.
Демак, ўша вақтидагидек экологик кризис намуналари кузатила бошлаган.
Деҳқончиликнинг бошланиши билан ерларни ҳайдалиши, ўрмоларни кесилиши, ер мелиоратив ишлари ландшафтларни кескин қиёфасини ўзгартириб юборди.
Натижада ҳайвонлар сони камайиши, дарё сувларини камайиши, тупрок эррозияси ривожланиши бошланди. Ҳатто баъзи бир қимматли ҳайвон турлари кўплаб қирилиб кетади.
Қулдорлик даврида, ибтидоий даврдагига нисбатан маҳсулот кўпрок ишлаб чиқарила бошлади, натижада одамлар меҳнат фаолиятининг табиатга салбий таъсири кенг миқёсда ёйилди.
Ўрта денгиз, асосий ўрмонлари ўша даврдаек йўқотилган.
Феодализм даврида Евроосиёнинг каттагина қисми узлаштирилди ва ишлаб чиқаришга янги табиий ресурслар олиб келди. Россиянинг жанубийдаги Қора ва каштан тупроқлар жуда катта яйлов ва ўрмон бойликлари, темир, кумуш конлари фойдаланилди. Айни шу вақтда кўплаб хашоратлар ва кемирувчилар яшаши учун янги, қулай экологик шароит вужудга келди. Улар тобора кўпайиб кишлок хўжаликга зарар - кунандаларига айландилар.
Капитализм даврида техниканинг ривожланиши, ҳусусий мулкчилик таъсирида инсоний табиий ресурслардан максимал даромад олишга интилиши жуда интенсив ва айни вақтда ваҳшиёна фойдаланишга олиб келди.
ХVIII -ХIХ асрда саноат тараққиёти туфайли кўплаб ресурслар: ер ости бойликларидан, қишлоқ ҳўжалик ерларидан, балиқ захираларидан, сув ва қуруқлик ҳайвонларидан, ўсимлик дўнёсидан кенгрок фойдалана бошланди, ўрмонлар майдони кескин қискарди.
Ҳуллас нисбатан қиска вақтда дунё ер курраси масштабида тупроқ эррозияси кучайди, вайрон қилувчи сув тошқинлари авж олди, дарёлар саёзлашди, чучук сув муаммоси вужудга келди.
Ландшафтларни тубдан ўзгариши ва инсонларни интенсив ов қилиши натижасида кўплаб қиммат бахо фауна ва флора турлари йуқ бўлиб кетди ёки улар сони кескин камайди.
ХIХ аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида чўян эритиш (4,2 млн.т. - 3,8 млн. т га ортди) кимё саноати ривожланиши, темир йўллар қурилиши, денгиз, дарёларда кемаларни пайдо бўлиши, ички ёнар двигателларидан кенг фойдаланиш, қишлоқ хўжаликни ривожланиши ва бошка соҳаларни кескин ўсиши фойдаланилмайдиган чиқиндиларни, чанг, қурум, тутунлар кўпайишига ва ниҳоят атроф муҳитни ифлослашга олиб келди.
Жумладан саноат корхоналарининг чиқиндилари, ташландилар шаҳарда тўпланган аҳлат сувга, асосан дарёларга ташланар эди.
Аммо бундай ҳол, табиатнинг ўзини - ўзи тозалаш ва тиклаш кучи эвазига мувозанатда турар эди.
Лекин ер юзи аҳолисининг табиатга салбий таъсири турли туманларда ҳар ҳил эди.
Дастлабки зарарли таъсирга индустриялаштириш ва урбанизация йўлига тушиб олган ғарб мамлакатлари (Англия, Франция, Белгия, Галандия ва бошкалар) дуч келдилар.
Бу ҳол ХХ асрнинг 40-50 йилларидан бошлаб аниқроқ кўрина бошлади.
Ҳатто инсон кўли тегмаган Антрактидада ҳам радиактив чанглар, ДДТ пестициди борлиги, ёқилги маҳсулотлари ва бошқалар борлиги қайд қилинди.
ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб яъни ҳозирги даврда атроф муҳит муҳофазаси ва улардан оқилона фойдаланиш экологик муаммо бўлиб чиқди.
Табий ресурслардан фойдаланиш тобора ортмоқда. Ер юзида ҳозирда 100 млрд.т. ёқилги, 800 млн.т. ҳар ҳил металлар, 2,5 млрд.т. нефть, 20 млрд.т. кўмир, 100 млн. лаб автомобилар , самалёт, трактор двигателлари ишлатилди, 2 млрд м3 ёгоч ва 1 млн.т. овланган гўшт ишлатилади.
Дўнё бўйича қишлоқ ҳужалик экинлари билан қурукликнинг 11%, яйлов утлоклар билан 17,5% банд.
Бу факторларнинг барчаси атроф муҳитни ифлослайди. Ҳудди шундай иситгич иншоотлари, саноат иншоотлари, янги моддалар яратилиши ва улар чиқиндилари ва ишлатилиши туфайли ҳам биосфера ифолосланади.
Хулоса қилиб айтганда, экологик муаммоларни ўрганишда географиянинг ўрни беқисдир. Бу экологик муаммоларни атрофлича, ҳудудий жиҳатларини ҳисобга олиб рганади.
1.2 Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар.
Умуман, ижтимоий - экологик муаммолар умумбашарий, минтақавий ва локал муаммоларга бўлинади.
Экосистемаларнинг алоҳида элементлари ривожланишида қарама-қаршиликлар юзага келадиган муайян минтақалар ёки минтақавий ижтимоий экосистемаларни қамраб олувчи ижтимоий экологик муаммолар ижтимоий экологиянинг минтақавий муаммолари дейилади. Минтақавий ижтимоий-экологик муаммолар кенг миқёсли муаммолардан фарқли равишда минтақавий ижтимоий экосистемалар элементлари ва алоҳида минтақаларни қамраб олувчи муайян чегараларга эга.
Экологиянинг минтақавий муаммоларини ўрганиш турли минтақаларда инсоннинг хўжалик юритиш фаолияти натижасида юзага келган муҳитдаги табиий ва ижтимоий шароитларни умумлаштириб баҳолаш, ноқулай ижтимоий экологик вазият ларнинг белгиларини аниқлашга имкон беради. Бундай баҳолаш учун табиий муҳит халк хўжалиги, тегишли минтақадаги демографик ва ижтимоий-иқтисодий маълумотлар хусусида ката микдордаги харитачилик, статистика ва ёзма адабиётдаги материаллардан фойдаланилади.
Минтақавий ижтимоий-экологик муаммоларга баҳо беришнинг мезони ҳаво ва сув булғанганлиги, белгиланган чегара концентрацияси, тупроқнинг эрозияси, яйловларнинг ишдан чиқиши, ўт-ўланлар ва яшил масса камайиши, дарахтларни кесиш ва ҳоказолардир. Минта^қага қараб алоҳида ижтимоий-экологик муаммо мезонлари жиддий фарқланиши мумкин.

- Геоекологічна ситуація в Україні та шляхи її поліпшення
- Геоинформационная система
- Геоинформационное картографирование
- Геоинформационное картографирование земельных ресурсов
- Геоинформационной системы в современном обществе
- Геоинформационные системы
- Геоинформационные системы в муниципальном управлении
- Геодезического обеспечения при монтаже сборных зданий и сооружений
- Геодезическое обеспечение по определению площадей земельного участка
- Геодезическое обеспечение при строительстве мостов
- Геодезическое обеспечение проектирование земельных участков СОТ «УСТЬЕ»
- Геодезическое обоснование
- Геодезическое спровождение строительства
- Геодезия - как предмет