Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ

 

 “МОЛИЯ” ТАЪЛИМ ЙУНАЛИШИ

 

 

 

1-курс 104 гуруҳ талабаси 

Ашуров Алишер Абдужабборович

“Иқтисодиёт назарияси” фанидан

 

Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари.

мавзусида ёзган

 

 

КУРС ИШИ             

 

Илмий рахбар:                                                 доц. Э.Авазов.

 

 

 

 

 

Термиз - 2013

 

 

Мавзу: Менежмент тушунчачи ва унинг таъмоиллари.

Режа:

Кириш

Курс  ишида фойдаланилган фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар таҳлили

  1. Менежмент мохияти, мазмуни вазифалари ва унинг назариялари, эволюцион ривожланиши.
  2. Менежментнинг қонун қоидалари ва тамоиллари.
  3. Менежмент самарадорлиги.
  4. “Ўзкимёсаноат” компаниялари корхоналарида барқарор самарадорликни таъминлаш стратегияси

Хулоса  ва таклифлар.

Курс  ишини ёзишда фойдаланилган ва қўлланилган  адабиётлар рўйхати.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

КИРИШ

 

Курс ишининг ишининг долзарблиги. Тўпланган жаҳон тажрибаси ва мамлакатдаги менежмент самарадорлигини ошириш муаммоларини идрок этилиши саноат корхоналарини бошқариш тизимида бизнес-жараёнларни ривожлантириш ғоясини янада долзарблаштиради. Ўзбекистондаги кўпгина корхоналар ўз фаолиятини ташкилий шакллантириш ва саноат бизнес- тизимлари функцияларини янгилашда сифат ўзгаришларини талаб қиладиган принцпиал жиҳатдан янги шароитларда амалга оширишмоқда. Бунда бизнес-жараёнларга, уларни ривожлантришга муносабат фақат баён қилинган ҳолида қолиб, расмий тусга эга. Бу умуман тизим сифатидаги саноат корхоналари менежментини ривожлантириш барқарорлигига салбий таъсир қилаяпти. Бизнес-жараёнларни мустақил негизда ривожлантриш асосларининг тўпланиши муайян ташкилий салоҳият мавжуд бўлишини назарда тутади. Бундай салоҳият нафақат корхонанинг омон қолиши, шу билан бирга бозор иқтисодиёти шароитида ривожланиш учун шарт-шароитларни яратади. Бизнес-жараёнларни ташкил этиш учун хос бўлган самарали бошқарувсиз бунга эришиб бўлмайди. Корхоналар менежменти учун янги муаммоларнинг вужудга келиши корхоналарнинг бошқариш тизимида бизнес-жараёнларни ривожлантириш бўйича самарали воситаларни излаб топиш борасидаги куч-ғайратларни бир жойга тўплашни тақозо этади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг  “... корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан  технологияларни кенг жорий этиш. Бу вазифа авваламбор иқтисодиётнинг асосий тармоқлари, экспортга йўналтирилган  ва маҳаллийлаштириладиган ишлаб чиқариш  қувватларига тегишлидир”1 деб таъкидлаши кимё саноати таркибига кирувчи корхоналарини босқичма- босқич қайта жиҳозлаш, соҳага хориж сармоясини кенг жалб этган ҳолда янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш жараёнларига ҳам тегишли бўлиб, республикада бунга катта эътибор қаратилмоқда.

Кимё саноати корхоналари республикамиз  иқтисодиётидаги муҳим аҳамиятига қарамай, уни ривожлантиришнинг  кўпгина назарий ва амалий жиҳатлари  етарли даражада ўрганилмай қолмоқда. Институционал туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши, йирик корхоналарнинг рақобатчилик позицияларининг мураккаблашуви, истеъмолчилар феъл-атворларининг  индивидуаллашуви ва бизнес-муҳитдаги  корхоналар ҳисобга олиши ва адекват  муносабат билдириши лозим бўладиган  бошқа омилларнинг ўзгариш даражасининг юқорилиги умуман корхонани ва унинг  таркибий элементларини бошқаришнинг янада самарали ва қайишқоқ бошқарув тизимларини шакллантириш ҳамда  қўллашни назарда тутади. Республикамизда  йирик корхоналарнинг менежерлари  бошқарувнинг бюрократик моделларидан бизнес-жараёнларни ривожлантириш  соҳасида мураккаб саноат тизимларини  бошқаришда иерархик бўйсуниш имкониятларини анча мукаммал инновацион ёндашувлар билан қўшиб олиб борадиган адабтив  ташкилий услубларга ўтиш бўйича реал хатти-ҳаракатлар зарурлигини яққол  идрок этишмоқда.

Саноат корхонасини бошқаришда унинг бизнес-тузилмасини самарали бошқарувга асосланган менежмент тизимида бизнес-жараёнларни ривожлантириш  механизми методологик жиҳатдан муҳим муаммо ҳисобланади. Шуни қайд қилиш керакки, бозор муҳити омилларининг бизнес-жараёнларни ривожлантиришга  таъсири ҳозирча бир тартибга келтирилмаган, балки кўп жиҳатдан тасодифий тусда бўлиб, бу муқаррар равишда қўшимча харажатлар сарфланишига олиб келади. Шу сабабли, иқтисодий  ўсишнинг янгича сифатини таъминлашда  менежмент ролини назарий жиҳатдан теран идрок этиш ва корхонани бошқаришни такомиллаштиришга эҳтиёж ошиб бормоқда. Нафақат, мавжуд ва қўлланилаётган воситалар ҳамда услубларни такомиллаштириш, шу билан бирга, корхонанинг рақобатчилик устунлигини таъминлаш учун уларнинг турли-туман хилларини ривожлантириш зарур. Танланган муаммо саноат корхоналари бизнес-жараёнларини тартибга солиш ва ривож топтириш методологияси нуқтаи назаридан ҳам алоҳида қизиқиш туғдиради.

Муаммонинг илмий ишлаб  чиқилганлиги даражаси. Корхона менежменти тизимини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар мамлакатдаги ва хорижлик иқтисодиётчиларни ҳар доим алоҳида қизиқтириб келган. Чет эллик олимлар ва бошқарув амалиётчилари томонидан замонавий ташкилотлар менежменти тизимини ривожлантиришнинг реал муаммоларини ўрганишга оид жиддий тажриба тўпланган ва баён қилинган. Улар орасида И. Ансофф, Т.Бернс, Х.Виссем, Д.Герберт, Р. Дафт, П.ЯДракер, Б.Карлофф, П.Лоуренс, Г.Минцберг, Д.П.Нортон, А.Окумар, Т.Питерс, М.Робсон, Г.Стокер, А.Стрикленд, А.Томсон, Р.Уотермен, С.Хенди, Ф.Тейлор, А.Файол, М.Вебер, Г.Форд, С.Ж. Хариссон, Тр.Элиот, Г. Эмерсон ва бошқалар бор.

Мамлакат олимларининг бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини шакллантириш ва ривожлантириш муаммоларига бағишланган  илмий ва махсус адабиётлар ичида  М.Аистова, Л.А. Базилевич, А.А. Богданов, Ш.М.Валитов, В.Н. Вяткин, С.Ю. Глазьев, О.А. Дейнеко, Л.И. Евенко, А.С. Казарновский, А.Я. Кибанов, Э.М. Коротков, А.Р. Лейбкинд, Л.И. Лехциер, И.И. Мазур, Б.З. Мильнер, Б.Л. Овсиевич, Г.Х. Попов, В.С. Рапопорт, Г.Э. Слезингер, Ф.Е. Удалов, О.С. Черемних, В.Д.Шапиро ва бошқаларнинг асарларини қайд қилиб  ўтиш лозим.

Бизнес-жараёнларни ривожлантириш  муаммоларига доир тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, бир қатор ҳолларда Ўзбекистондаги корхоналарни бошқариш тизимида тузилмавий-функционал элементларнинг мажбурий тарзда ўзгартирилиши уларни янада ривожлантириш йўлида тўсиқ  бўлаяпти, ижрочилар иши самарадорлигини  пасайтиради, бошқарувнинг тузилмавий бўлинмалари фаолият юритишининг  қайишқоқлиги ва тезкорлигини чеклайди, шунингдек менежментнинг адекват  тизимини шакллантиришга тўсқинлик  қилади. Замонавий менежмент ушбу муаммо ечимини тузилмавий бўлинмалар раҳбарларига бизнес-жараёнлар ва бизнес-операцияларни  шакллантириш ва бошқариш, бунинг оқибати  сифатида улар қабул қиладиган қарорлар самарадорлигини ошириш соҳасида кўпроқ молиявий масъулият ва хўжалик мустақиллигининг тақдим этилиши билан боғлайди. Бошқача  айтганда, саноат корхонаси менежменти тизимида тузилмавий бўлинмаларни бюджетлаштириш ва молиявий жавобгарлик марказлари бўйича тезкор режалаштиришдан фойдаланиб бизнес-жараёнларни бошқариш механизмини  ривожлантириш ғоясининг татбиқ этилиши кўп жиҳатдан тадқиқотларнинг  муҳим йўналиши бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб, ҳозирги вақтда қўлланилаётган бизнес-жараёнларни бошқариш методологияси, саноат корхонаси менежменти тизимида бюджетлаштириш ва тезкор режалаштириш кўп жиҳатдан декларатив ва расмий тус касб этади, уларнинг ташкилий ривожлантирилиши эса шаклланиб келаётган бозор  муносабатлари талабларига жавоб  бермайди.

Россия Федерацияси иқтисод  фанининг намояндалари Л.И. Абалкин, А.Ф. Аксененко, Б.И. Валуев, В.Г. Елифаров, Кошкарев, В.И.Кошкин, И.Н. Кучерявий, Р.А. Коренченко, А.М.Лайков, А.И. Муравьев, В.В. Новожилов, Е.Г.Ойхман, С.И.Полякова, В.В.Репин, В.А.Середа, А.И.Сибирев, А.А. Собчак, Т.Г. Шешукова ва бошқаларнинг ғоялари саноат корхонасини  бошқариш ва такомиллаштиришни назарий  ва методологик асослаш ишига  катта ҳисса бўлиб қўшилади.

Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари орасидан айнан корпоратив тузилмалар, улар фаолиятини бошқариш муаммоларига бағишланган илмий изланишлари  ва асарлари билан танилган М.Ш.Шарифхўжаев, Ё.А. Абдуллаев, Б.Б.Беркинов, Д.Н.Рахимова, Ш.Ғ.Юлдашев, Д.С.Қосимова, С.С. Ғуломов, А.А.Хошимов, Р.И.Яушев, М.Б.Хамидулин ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. Ушбу олимларимиздан, масалан: Б.Б.Беркиновнинг илмий изланишларида республикамизда корпоратив тузилмаларни ташкил қилиш ва улар фаолиятини бошқариш масалалари тадқиқ қилинган2. А.А.Хашимовнинг илмий изланишларида интеграциялашган корпоратив тузилмаларни бошқариш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек миллий холдинг компанияларининг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, ички назорат тизимини такомиллаштириш масалалалари ёритилган3. Д.С.Қосимованинг илмий изланишларида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган миллий холдинг компанияларининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланишни бошқариш масалалари тадқиқ этилган4. С.С.Ғуломовнинг илмий изланишларида эса мамлакат акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув муносабатларини ривожлантириш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишнинг хуқуқий асослари ўз ифодасини топган5. Улар ўз илмий изланишларида миллий корпорацияларда бошқарувни ривожлантириш, дивиденд сиёсатини танлаш, стратегик режалаштириш, миллий иқтисодиётни ислоҳ қилишда бошқарув тизимининг турли элементлари моҳиятини назарий жиҳатдан очиб беришда ҳисса қўшишган.

Баён этилаётганлардан келиб чиқиб, мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш  учун бизнес муҳитнинг тутган ўрнини илмий жиҳатдан асослаш, корпоратив тузилмаларда бошқарув қарорларини  қабул қилишда томонлар манфаатларини  уйғунлаштириш, бизнес муҳит ва акциядорлик  жамиятларини бошқариш самарадорлиги  орасидаги боғлиқликни баҳолаш, бизнес муҳитини корпоратив муносабатлар орқали такомиллаштиришнинг назарий-услубий  жиҳатларини ўрганиш долзарб  ҳисобланади. Мамлакатдаги менежмент  соҳасидаги ҳозирги ҳолатда бизнес самарадорлигини рағбатлантириш мақсадларида саноат корхоналарини бошқариш тизимида бизнес-жараёнларини ривожлантириш  борасида қўйилган муаммолар ечимини  жаҳон хўжалик алоқаларининг  глобаллашуви шароитида жаҳон иқтисодий  ҳамжамияти таклиф қилаётган концептуал новациялар билан узвий боғлаш керак  бўлади.

Шуни қайд қилиш зарурки, турли  тадқиқотчиларнинг ушбу муаммога қизиқишининг кўп жиҳатлилиги ва теранлигига  қарамасдан, бизнес-жараёнларни ташкил этиш позицияси юзасидан саноат корхоналарини  бошқариш тизимини ривожлантириш билан  боғлиқ бир қатор жиддий масалалар  ҳали ҳам кўриб чиқилмасдан келаяпти. Шу муносабат билан, қайд қилиш мумкинки, миллий иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида  корхоналарнинг фаолият юритиши  шарт-шароитлари, уларни бошқариш услублари  ва ёндашувларни тадқиқ қилишда янги йўналишларни ривожлантириш тенденцияси  юзага келмоқда.

Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар саноат корхоналари менежменти тизимида бизнес-жараёнларни ривожлантириш  борасидаги муаммоларнинг етарли даражада ва долзарблик билан ишлаб чиқилмаганлигидан  далолат берадики, бу ушбу тадқиқот мавзусининг танланишини олдиндан белгилаб беради.

Курс иши тадқиқотининг мақсади. Саноат корхоналари менежменти тизимида барқарор рақобатбардошликни таъминлаш ва унинг ташкилий-иқтисодий методологик негизларини илмий асослашдан иборат. Бу ҳолат саноат корхоналарини бошқариш услубларини шакллантириш ва такомиллаштириш юзасидан назарий қоидалар ва илмий-амалий тавсияларнинг ишлаб чиқилишини ўз ичига олади.

Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар қўйилган:

  • ҳозирги шароитда саноат корхоналари менежменти тизимида барқарор рақобатбардошликнинг моҳияти, мазмуни гнесологик асосларини назарий жиҳатдан тадқиқ қилиш ва хусусиятларини аниқлаш;
  • тузилмавий жиҳатдан турли даражадаги саноат корхоналари менежменти тизимида барқарор рақобатбардошликка таъсир этувчи омиллар, шарт-шароитлар ва функционал моделларини тадқиқ этиш;
  • саноат корхоналарини бошқаришда барқарор рақобатбардошликни таъминлаш механизми негизида саноат корхонаси таркибий бўлинмаларини ва стратегик бизнес бирликларини тузиш стратегиясини ўрганиш;
  • бизнес-бирликларини ташкил этиш асосида саноат корхоналари менежменти тизмида барқарор рақобатбардошликни ривожлантириш воситалари ва услубларини асослаш;
  • Ўзбеккимёсаноат таркибига кирувчи корхоналарда барқарор рақобатбардошликни таъминлаш муаммолари, тенденциялари ва имкониятларини тадқиқ этиш;
  • саноат корхонасини бошқаришда барқарор рақобатбардошликнинг иқтисодий ташкилий самарасини аниқлаш ва ташкилий тузилмаси моделини ишлаб чиқиш;
  • Ўзбеккимёсаноат корхоналари менежменти тизимида барқарор рақобатбардошликни таъминлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган  тавсияларни ишлаб чиқиш.

Саноат корхоналари Курс иши иши тадқиқотининг объекти ҳисобланади. 

Саноат корхоналари менежменти тизимида барқарор рақобатбардошликни таъминлаш ва ривожлантириш билан  боғлиқ ташкилий- иқтисодий муносабатлар Курс иши тадқиқотининг предмети ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН ВА ҚЎЛЛАНИЛГАН  АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ

 

1. И.Каримов “Жаҳон молиявий-иқтисодий  инқирози, Ўзбекистон шароитида  уни бартарф  этиш йўллари  ва чоралари”. Тошкент «Ўзбекистон» 2009 йил. 

Ушбу ўқув-услубий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январда бўлиб ўтган қўшма  мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация  қилиш ва кучли фуқаролик жамияти  барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий  ривожлантиришнинг энг муҳим  устувор йўналишларига бағишланган  Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 январда  бўлиб ўтган мажлисидаги «Асосий  вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада  юксалтиришдир» номли маърузалари  асосида яратилган бўлиб, унда маърузаларни ўрганиш бўйича иқтисодий ва ноиқтисодий  таълим йўналишлари ва мутахассисликлари  учун Махсус курс ўқув дастури, ўқув қўлланма, таълим технологияси, кўргазмали тақдимот слайдлари, савол-жавоблар, тест саволлари, маърузаларда келтирилган атамаларнинг глоссарийси, битирув малакавий ишлар ва магистрлик диссертациялари мавзулари рўйхати жамланган.

Мазкур ўқув-услубий мажмуа олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилади. Шу билан бирга ўқув-услубий мажмуадан ўқитувчилар, илмий ходимлар, аспирант ва тадқиқотчилар, республикамизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнларига қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.

2 Косимова Д.С. «Бошкариш назарияси» Уқув  қулланма.Т.- «Адолат», 2009.- 219 б.. Ўқув қўлланма. 2005й. 222б. Ўқув қўлланмада замонавий ташкилот, ташкилотнинг умумий тавсифи ва асосий элементлари, ундаги ишлаб чиқариш, ташкилот фаолиятини бошқариш тизими, бошқарув мақсадлари ва вазифалари, бошқарув қонунлари ва тамойиллари, ташкилотнинг ички ва ташқи мущити омиллари, бошқарувнинг ахборот таъминоти, бошқарув қарорларини қабул қилиш хусусиятлари, бошқарувнинг ташкилий тузилмалари ва уларнинг турлари борасида атрофлича сўз юритилган. Шунингдек, ташкилот ихтиёридаги ресурслар ва улардан оқилона фойдаланиш, ташкилий тизимларни лойихалаштириш, бошқарувни ташкил этиш, ходимларни бошқариш ва ташкилий маданият каби масалаларга эътибор қаратилган.

3. Глухов В.В. Менеджмент: Учебник. 3- изд.- СПб Питер, 2009.- 608. 2 экз. Ушбу дарслик олийгоҳ талабарига мўлжалланган бўлиб, рахбар ва мутахассисларни иктисодий хужалик субъектларида иктисодий муносабатларни янгича шакллантириш асосида хужалик юритишни максадга мувофик шаклларини тадбик этиш. Бозор иктисодиёти талаби асосида ишлаб чикаришни ташкил этиш ва бошкаришда илмий тадкикот куникмаларини хосил килиш хамда иктисодий хужалик субъектларидаги хар кандай тадбирларнинг иктисодий ва технологик жихатдан бошкариш учун зарур булган билим манбаидир.

4. Косимова Д.С. «Бошкариш  назарияси» Ўқув  қўлланма.Т.- «Адолат», 2009.- 219б. Ушбу ўқув қўлланмада бошқариш назариясининг шакилланиш  ва ривожланиш босқичлари, бошқарувнинг илмий-назарий ва услубий асослари,  бошқарув тизимини ривожлатиришга ёндошувлари, бошқарув қонунлари ва тамойиллари, бошқариш  фаолиятини ташкил этилиши,  бошқариш структуралари, бошқариш умумий ва аниқ функциялари, бошқаришнинг  турлари, бошқарувнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини бахолаш услубияти каби бошқарув фанининг илмий назарий жихатларини ўрганади.

 

  1. Менежмент мохияти, мазмуни вазифалари ва унинг назариялари, эволюцион ривожланиши.

     Менежментни жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлаб, шу билан бирга бошқарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий томонларини ҳисобга олган холда ўрганиш лозим.

Ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш учун маҳсулот тайёрлашда меҳнат тақсимоти ва кооперацияси билан  ажралиб туради. Ижтимоий-иқтисодий  бошқарув мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари  билан боғлик бўлиб, менежмент мақсадларини белгилайди. Ташкилий-техникавий бошқарув меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш  самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият  туридан иборатдир. Ижтимоий-иқтисодий  бошқарувнинг мақсади ишловчилар самарали меҳнат қилиши учун шароит яратиш уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг ишончли  умумдавлат тизимини шакллантириш, бандликни  таъминлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

     Менежмент моҳияти ишлаб чиқариш усули, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар даражаси, ишлаб чиқариш кучлари ривожланишига боғлик холда ўзгаради. Ишлаб чиқариш ривожланиши ва иқтисодий алоқалар мураккаблашуви билан бошқарув хам мураккаблашади ва мустақил фан сифатда ажралиб чиқади. Ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд бўлган шароитда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобат вужудга келиб, ишлаб чиқаришни бошқариш, фойдани кўпайтиришга йўналтирилади.

     Менежментнинг асосини объектив иқтисодий, ижтимоий ва бошқа қонунларга асосланувчи хуқуқий илмийлик ташкил этади. Бу қонунларни ўрганиш ва уларнинг аник вазиятларда намоён бўлишини ҳисобга олган холда хўжалик раҳбарлари республика ҳалқ хўжалигини бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайдилар.

            Менежмент предмети ва изланиш услублари.

      Изланиш усуллари назариядан келиб чиккан холда кишилар илмий ва амалий фаолияти кандай амалга ошишини курсатиб бериши, фаннинг шу сохасида ходисаларни умумлаштириш ва урганишнинг турли воситалари ва усуллари тизимини ишлаб чикиш лозим.

     Менежмент предмети хўжалик юритишнинг барча даражаларида бошқаришнинг қонунлари (қонуниятлари), тамойиллари ва муносабатларини ўрганишдан иборатдир. Бошқарув муносабатлари ижтимоий-иктисодий муносабатларининг ажралмас кисми булиб, турли иктисодий, ташкилий, ижтимоий, мехнат, психологик ва бошка куринишларда булади. Бошқарув муносабатлари бошқарув кул остидаги ходимлар уртасидаги алока ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди, демак, менежмент бу энг аввало кишиларни бошкаришдир.

      Иктисодиётни бошкаришда бевосита бошқарув объекти мехнат жамоалари ва алохида ходимлардан иборатдир. Факат уларнинг мехнат фаолияти воситасида ишлаб чиқаришнинг моддий унсурлари, яъни мехнат куроллари ва предметларига таъсир этилади.

Бошқарувнинг энг асосий билиш  услуби - диалектик услуб булиб, у  менежментга урганилаётган ижтимий  ходисаларнинг мохиятини очишга ёрдам беради.

     Менежментга куйидаги бошка услублар хам хос: вокелик ходисаларини ўрганишга аник тарихий ёндашув, хўжалик механизми барча элементларини бир вактнинг ўзида тахлил қилиш ва тўлик бошқарув қарорларини ишлаб чикиш имконини берувчи таркибий ёндашув, таркибий тахлил, иктисодий тажриба ва бошкалар.

     Менежмент маҳорати унинг барча услубларини эгаллаш, уларни тўғри боғлаб қўллаш, ҳар бир аник вазиятда энг самаралисини топиш қобилиятига эга бўлишидан иборатдир.

Менежмент курсининг мазмунини  иқтисодиётни бошқаришнинг, бошқариш тизимлари ва уни тўзишнинг ташкилий шакллари, хўжалик механизми ва бошқарув услублари, бошқарув техника ва технологиясининг назарий ва методологик асосларини ўрганиш ташкил этади. Менежмент  бошқарув фаолиятининг умумий конуниятлари ва тамойиллари, бошқарув тизимига таъсир усулларини шакллантиради, бошқарув аппаратининг аник вазиятлардаги харакатлари  ва ўзини тутиш холларини умумлаштиради. Иктисодиётни бошкаришнинг назарий  ва амалий томонларини урганади. Бошқарув назарияси бошқарув фаолиятининг кирраларини  бутун бир мажмуа куринишида, назарий  тахлил ва мантикий услуб асосида  бошкаришнинг асосий конуниятлари  ва усулларини ажратиб урганади.

     Менежментнинг амалий томонлари куйидаги аник вазифаларни хал этишга: иктисодиётни бозор муносабатларига утишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ахоли ижтимоий химоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини устириш ва бошкаларга каратилгандир.

     Менежментнинг бу амалий кисми бошқарув тамойилларини ўзини эмас, балки уларни бошқарув амалиётида қўллаш қобилияти, яъни улардан аниқ кўринишларидан аник вазиятда, фойдалана олиш кобилиятини ўрганади. Унинг бошкариш назариясидан фарқи у иктисодиётни бошкариш амалиётида конуниятлар, тамойиллари ва услубларидан фойдаланиш намуналарини ишлаб чиқаришдадир.

Менежментнинг вужудга  келиши ва ривожланиши.

     Хорижий менежмент монополистик капитализм даврида вужудга келган. Унинг шаклланишидан олдин бошқарув вазифаларининг ажратилиши, унга хос бўлган бошқарув меҳнатининг тарқалиши, унинг махсус назарий асос яратилишига эхтиёж ўсиши юз берди.

Менежмент назариясини асосчилари Тейлор, Форд, Гильберт, Эмерсон, Файоль ва бошкалардир.

Тейлор киши ақл-заковатига катта эътибор берган. Масалан, у корхона устаси қуйидаги тўққиз сифатга эга ўлиши кераклигини таъкидлаган:

  1. акл-заковатга;
  2. маълум мълумотга;
  3. иш тажрибасига;
  4. одобга;
  5. ғайратга;
  6. зийракликка;
  7. халолликка;
  8. тўғри фикр юритишга;
  9. яхши саломатликка;

Тейлор айникса иш жойларини  ташкил этиш ишлашнинг мақбул усулларини танлаш, аник вазифаларни белгилаш, кишиларни тўғри танлаш ва ишга куйишга алохида ахамият берарди. У томонидан ишлаб чиқаришни бошкариш буйича катор тавсиялар ишланган. Масалан, у бошкариш буйича фаолиятнинг 8 та вазифасини ажратиб курсатган:

  1. Ишларни бажариш ва таксимлаш тартиби;
  2. Чизмалар ва кулланмаларни тўзиш;
  3. Вактни меъёрлаш ва мехнатга хак тулаш;
  4. Интизомга риоя қилиш;
  5. Иш услубларини белгилаш;
  6. Ускуналар иш тартибига риоя қилиш;
  7. Ускуналарни таъмирлаш ва саклаш
  8. Сифатни назорат қилиш.

Иктисодиётни бошкариш сохасининг яна бир йирик назариётчиси - Гаррингтон Эмерсон (1853-1931) эди. У «Унумдорликнинг  ун икки тамойили» асарини ёзиб, бу асарда у биринчи булиб инсон  фаолиятини мақбуллаштиришга карашлар тизимини баён килиб берди. Эмерсон  куйидаги тамойилларга асосланган максимал мехнат унумдорлигига эришиш усулини  ишлаб чикди.

  1. Аниқ белгиланган гоя ва максудлар;
  2. Акли расолик;
  3. Асосли маслахат;
  4. Катъий интизом;
  5. Ходимларга нисбатан адолатли муносабат;
  6. Марказлаштириш;
  7. Тезкор, ишончли, тулик, аник ва доимий хисоб;
  8. Меъёр ва тартиб;
  9. Шароитни нормаллаштириш;
  10. Операцияларни  меъёрлаш;
  11. Ёзма стандарт кулланмалар;
  12. Унумдорлик учун рағбатлантириш.

Саноат корхоналарини ташкил этиш ва бошкариш масалаларини урганган яна  бир америкалик иктисодчи Гамильтон  Черч (1866-1936) ўз диккат эътиборини бошкаришнинг умумий назарий тамойилларига каратди. Америкалик бошка назариётчилардан фаркли Г.Черч тайёр қонун - қоидаларни тавсия килмаган. У барча саноат корхоналарини бошкаришнинг умумий назарий тамойилларини белгилаб берди, бошқарувнинг умумий вазифалари билан уни ташкил этиш тамойилларини курсатиб берди. Ўзининг «ишлаб чиқаришни бошкариш асослари» китобида у бошкариш вазифаларининг куйидаги классификациясини баён килиб берган: лойихалаштириш, ускуна билан таъминлаш, буюрувчилик, хисоб ва амалга ошириш. Г.Черч китобининг айрим назарий коидалар хозирги даврда хам илмий ва амалий кимматга эгадир.

     Илмий бошқарув ривожланишига хисоб ва режалаштиришнинг чизма усулини ишлаб чиккан Генри Гант (1861-1919) ва ишини мақбуллаштириш учун стандарт харакатларни куллаб айрим ишларни бажариш усулларини таклиф этган Френк Гильберт (1868-1924) салмокли хисса кушганлар. Шунингдек менежмент назариясига Францўз мухандиси Анри Файоль мухим хисса кушган, у бошқарув вазифалари мақбуллаштириш - олдиндан кура олиш, ташкил этиш, буюриш, келишув, назорат қилишга тенглаштирган 1916 йилда унинг «Умумий  ва саноат бошқаруви», 1924 йилда «Мехнатни илмий ташкил этиш» ва «Ижобий бошқарув» асарлари чоп этилди. Генри Форд ишлаб чиқариш корхоналарини бошкаришнинг ташкилий-техникавий  тамойилларини яратган. Фордизм факат бошқарув техникаси ва ташкил этиш ривожланишида эмас, балки мехнат унумдорлиги усишида хам янги босқич булди. Форд хам Тейлор сингари кам харажат билан юкори мехнат унумдорлигига эришишни максад килиб куйган булсада, унга бошка йул билан эришишга харакат килди. Тейлор инсон мехнатини ташкил этишга алохида эътибор берган булса, Форд техника, технология, ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга эътибор берган.

Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари