Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари

 
 

            М У Н Д А Р И Ж А : 

    Кириш........................................................................

    Маҳсулот баҳосининг  шаклланиши..........................

    Ўзбекистон  Республикасининг  иқтисодий  алоқалари…….............................................................

    Миллий иқтисодиётнинг ривожланишида ташқи иқтисодий  фаолиятининг ўрни................................

    Асосий  капитал........................................................

    Айланма капитални ишлатишни такомиллаштириш йўллари......................................

    Ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар.............................................................

    Молиялаштириш ва кредитлаштиришни ташкил қилиш.........................................................................

    Миллий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ташқи   иқтисодий  фаолияти.................

 

   10. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг  иқтисодий

         самарадорлигини  баҳолаш......................................             

   11. Хулоса....................................................................... 

   12. Фойдалантлган  адабиётлар..................................... 
 
 
 

КИРИШ 

    Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди.

          Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовни Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 февралдаги мажлисида сўзлаган маърузасидан келиб чиққан ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган, ўзининг қатъий хаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ушбу фан дастури тузилди.

       Талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари” номли асарида келтирилган материаллар, қоидалари ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндошишларини таъминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир.

          Президентимиз жаҳон молиявий инқирoзи мамлакатимизнинг 2008 йилдaги ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатганлигини таъкидлаб ўтдилар. «Бундaй тaъсир, - деб ёзадилар Президентимиз ўз асарларида, - aввaлaмбoр, умумaн дунё бoзoридaги тaлaб вa нaрxлaрнинг кeскин тушиб кeтишидa вa тaбиийки, мaмлaкaтимиз экспoрт қилaдигaн мaҳсулoтлaрнинг муҳим турлaригa нисбaтaн ҳaмдa экспoртгa йўнaлтирилгaн eтaкчи тaрмoқлaр вa улaр билaн бoғлиқ турдoш кoрxoнaлaр фaoлиятидa нaмoён бўлмoқдa. Бу эсa, ўз нaвбaтидa, бутун иқтисoдиётимизнинг мутaнoсиб вa сaмaрaли ривoжлaнишигa сaлбий тaъсир кўрсaтмoқдa, кўздa тутилгaн лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш, ўз oлдимизгa қўйгaн мaқсaдлaргa эришиш йўлидa кўплaб муaммoлaрни туғдирмoқдa. Мухтасар айтганда, 2008 йил биз учун, биринчи навбатда мамлакатимиз меҳнаткашлари учун ғоят мураккаб ва оғир бўлди. Лекин, юзага келган барча муаммо ва қийинчиликларга қарамай, халқимизнинг фидокорона меҳнати ва амалга оширилган тадбирлар эвазига 2008 йилда иқтисодиётимизнинг нафақат барқарор фаолият кўрсатишига, балки унинг юқори ўсиш суръатларини изчил таъминлашга эришдик»1.

     Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг  “2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини, барқарор ва мутаносиб макроиқтисодий кўрсаткичларни таъминлашнинг устивор йўналишларидан бири экспорни ҳар томонлама рағбатлантириш ва валюта захираларини тежаж, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлашдан иборат эканлиги таъкидлаш билан бирга: “Жаҳон бозорида рақобат кучайган шароитда халқаро маркетинг стратегияларини чуққур эгаллаган ҳақиқий профессионал маркетологлар зарур”2 - деган эдилар. Юқоридаги фикрлар «ТИФда рақобат» фанини ўрганишни қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади

      Фаннинг мақсади ТИФда рақобат соҳасига боғлиқ барча асосий муаммоларни магистрларга ўқитишдир.

“ТИФда рақобат” ўқув фанининг вазифалари хўжалик юритишнинг иқтисодий услубларининг равнақи шароитида мутахассисларни изчил тижорат кўникмаларини ошириш, халқаро рақобат муҳитини яратилиши заруриятидан келиб чиқади. Фан мутахассисларни халқаро рақобатда стратегияни танлаш ва давлатларнинг рақобатли устунликларини тадқиқ қилиш, компания танлаган стратегияларни назорат қилиш ва уларни ўрганишни олдига мақсад қилиб қуяди.

           “ТИФда рақобат” фани “Ташқи иқтисодий фаолият асослари”, “Халқаро иқтисодий муносабатлар”, “Реклама иши”, “Маркетинг асослари”, “Маркетингни бошқариш”, “Маркетинг тадқиқоти”, “Халқаро маркетинг”, “Халкаро тижорат иши” фанлари      билан ўзаро боғлиқдир 

Маҳсулот баҳосининг  шаклланиши 

     Баҳо бозор иқтисодиётидаги  энг мураккаб тарихий-иқтисодий категориядир.

     Шу сабабли баҳони шаклланиш методологиясини назарий жиҳатдан асосланиши такрор ишлаб чиқариш жараёни иштирокчиларининг фаолияти самарадорлиги учун муҳимдир.

     Иқтисодиётга оид адабиётларда баҳо категориясига, уни шаклланиш масалаларига юзаки қараш, баҳо, таклиф ва талаб миқдорига қараб эркин шаклланиш ғояси олға сурилиб келмоқда. 

     Бунда баҳони шаклланиши ва уни тартибга солишда давлат органларининг роли эътиборга олинмаяпти.

     Ваҳоланки, биринчидан баҳони шаклланишида ишлаб чиқариш, сотиш харажатлари, давлат бюджети даромадини кўп қисми, корхоналар даромади каби элементлар асосий кисмини эгаллайди.

     Иккинчидан, давлат томонидан баҳолар маъмурий усуллар орқали тартибга солинади.

     Ушбу усулларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

     I. Баҳоларни чегаралаш орқали

      1.1. Фиксировать қилинган (белгиланган) баҳолар орқали;

      2.1. Баҳоларни ўзгариш коэффициенти чегарасини белгилаш;

      3.1. Рентабеллик даражаси чегарасини белгилаш;

      4.1. Баҳоларни декларация қилиш;

      5.1. Гарантияланган харид баҳолар

     II. ҳар хил норма ва нормативлар белгилаш.

     III. Товарлар (хизматлар)ни стандартлаш ва сертификациялаш

     IV. Иқтисодий рычаглар (дастаклар ёки таянчлар) - солиқлар, бож божлари ва тўловлари, банк фоизлари, тарифлар ва ҳ.к.

     Баҳоларни чегаралаш ривожланган давлатларда кенг тарқалган. Масалан: АҚШ, Австрия, Италияда - 10% атрофидаги баҳолар, Япония, Грецияда -  20%.

     Улар асосан қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларига, энергоресурсларга, транспорт ташувларига ва ҳ.к. тарқатилади.

     Россияда, табиий монополиялар маҳсулотлари ва хизматларига, қимматбаҳо металлар баҳолар, юк ташиш, уларни юклаш - тушириш тарифлари, почта ва электрон алоқа хизматлари тарифи, аҳолига  ва хизмат баҳолари - газ, электроэнергия,топливо, комунал хизмат, пассажир транспорт   ва ҳ.к.

     Албатта таклиф, баҳо ва талаб бозорнинг асосий элементлари бўлиб, уларни  рақобат шароити, омили ҳаракатга келтиради.

     Бозор иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи  барча қоидалар, тартибга солиш усуллари, шарт-шароитлар бахонинг шаклланишига таъсир қилувчи омиллар хисобланади.

     Жамиятдаги мавжуд моддий борлиқни икки хил турга бўлиб ўрганиш зарур. Яъни, инсониятга керакликлиги фойдалилиги, зарурлиги билан  баҳоланувчи  ва ишлаб чиқариш, сотиш харажатлари билан баҳоланувчиларга.

     Биринчи гуруҳга ноёб, кам миқдордаги товарлар  кириб, улар  инсониятга керакликлиги, фойдалилиги, зарурликлиги белгилари билан баҳоланиши мумкин.

     Уларни баҳоси  ишлаб чиқариш,  топиш, сотиш учун харажатланган ижтимоий-зарурий меҳнат қиймати билан эмас, уларни истеъмолчиларга зарурийлиги билан аниқланиб, сотиш баҳосида  ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларидан кескин фарқ қилади, баҳони юқорийлиги билан  фарқланади.

     Моддий бойликнинг иккинчи қисми (энг кўп қисми), инсон меҳнати махсули бўлиб, улар инсон меҳнат натижасида яратилади ва уларнинг баҳоси ишлаб чиқариш, сотиш харажатлари ушбу жараёнда иштирок этувчи субъ-ектларни  даромадлари, жамиятга зарур харажатлар йиђиндиси доирасида бошқа объектив ва субъектив омиллар таъсири натижасида шаклланади.

     Ушбу маҳсулотлар юқорида келтирилган миқдордан кам баҳоланса ишлаб чиқарувчи инқирозга учрайди,  давлатга ҳам фойда келтирмайди.

     Юқорида келтирилган ижтимоий-иқтисодий ҳақиқат баҳо категориясини назарий таҳлил қилиш, уни миқдорини аниқлаш каби масалаларни ҳал қилиш методологияси асосини ташкил қилиши зарур.

     Ушбу мақолада юқорида келтирилган моддий  бойликнинг иккинчи қисмига (баҳоси ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа конкрет элементлар орқали аниқланадиган), баҳони шаклланишини методологик масалаларини ёритишга ҳаракат қилдик.

     Товарнинг истеъмол  қиймати ва қиймати бор  ёки ушбу хусусиятларга эга бўлган нарса товар деб юритилади.

     Товарнинг қиймати унга сарфланган ижтимоий зарурий меҳнат миқдори билан белгиланади.

     Бозорнинг даҳшатли рақобат шарт-шароитида корхоналарнинг самарали ишлаш учун баҳоларни белгилашнинг усулларини аниқлаш, маркетингда оқилона баҳо сиёсати ва уни кетма-кет амалга жорий қилиш асосий зарурият бўлиб ҳисобланади.

     Баҳони   «Маҳсулот ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни тартиби тўђрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1999 йил 5 февралдаги 54- сонли қарор билан тасдиқланган Низомга биноан таннарх, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича  харажатлар, фавқулотда зарарлар, фойда каби қиймат категорияларидан фойдаланиш мумкин.

     Лекин истеъмол товарлари баҳосига жуда кўп омиллар таъсир қилади. Унинг натижасида ишлаб чиқарувчилар, айрибошлаш (савдо) корхоналари ортиқча фойда олиши ёки зарар кўришлари мумкин.

     Бахога таъсир қилувчи омилларни умумлаштириб икки гуруҳга ажратиш зарур:

     Биринчиси - субъектив омиллар

     Иккинчиси - объектив омиллар

     Субъектив омиллар  инсонтадбиркорлик омили билан бођлиқ бўлиб, уларни хулқ-атвори, виждони, умуминсонийлик фазилатларига бођлиқ. Масалан: кўз бўямачилик, қаллоблик, чайқовчилик ва ҳ.к.

     Объектив омиллар:

     - иқтисодий, давлатнинг иқтисодий ривожланиши, дефицит, инфляция, хом ашё ва материалларга таърифлар, баҳолар, солиқлар, банк фоизлари, божлар, миллий даромад уни тақсимланиши (истеъмолчи ва жамђармага) ҳ.к.;

     - сиёсий, сиёсий барқарорлик, давлатнинг иқтисодий, молиявий, фискал сиёсатини ўзгариши, ташқи иқтисодий сиёсат, протекционизм ва ҳ.к.;

     -  табиий - географик, давлатни географик жойлашиши, табиий шарт-шароитлари, мавсумий ишлаб чиқаришни давлатлар ичида жойлашиши, ихтисослашиши, табиий,  ер ости бойликлари, ўрмон, транпорт йўлларини ривожлантириш даражаси ва ҳ.к.;

     -  рақобат, баҳони шаклланишига бозор конъюнктураси орқали таъсир қилувчи омил;

     -    талаб ва таклиф.

     Талаб ва таклиф, рақобат  каби омиллар бозорда тўқнашадиган «сотувчи баҳоси» бир томондан ва иккинчи томондан «истеъмолчи (сотиб олувчи) баҳосини» танглаштиришга, мувофиқлаштиришга олиб келувчилардан  ҳисобланиб, улар таъсири натижасида «бозор баҳоси» шаклланади. Назарий ва амалий нуқтаи назаридан «бозор баҳоси» «эркин баҳо» сифатида намоён бўлади.

     Истеъмолчилар мана шу баҳони кўрадилар. Лекин, ушбу «эркин баҳони» асосида баҳони шакллантириш механизми (истеъмолчилар бу жараённи сезмайди ҳам, кўрмайди ҳам) - сотувчини баҳоси - ишлаб чиқариш, сотиш харажати, даромади, давлат даромади асосида шаклланадиган ва истеъмолчи баҳоси асосида  - уни сотиб олиш қобилияти ётибди.

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари