Курс иши
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта маҳсус
таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Андижон қишлоқ хўжалик институти
«Гуманитар фанлар »
кафедраси
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ
5340100 - «Иқтисодиёт» (тармоқлар бўйича)
5340900 - «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»
бакалавриат йўналишлари талабалари учун
«ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ»
фанидан курс ишлари мавзулари ва уни бажариш бўйича услубий кўрсатма
АНДИЖОН- 2011
«Тасдиқлайман»
Андижон қишлоқ хўжалик институти
Илмий Услубий кенгашида мухокама қилинган
ва маъқулланган
Кенгаш раиси ___________________ З.Жумабоев
баённома № ____ «____» __________ 2011 йил
«МАЪҚУЛЛАНГАН»
«Иқтисодиёт ва бошқарув»факультети услубий Кенгашида мухокама қилинган ва маъқулланган
Кенгаш раиси _______________Х.Камолов
баённома № ____ «____»_______ 2011 йил
«ТАВСИЯ ЭТИЛГАН»
«Гуманитар фанлар» кафедраси
мажлисида мухокама қилинган ва тавсия этилган
кафедра мудири _____________Т.Абдуллаев
(кафедра мажлисининг ____-сонли баённомаси
«_____»___________________2011 йил)
Тақризчилар:
1.У.Сотволдиев и.ф.н., доц. – АДУ
2.Абдурахмонов В. и.ф.н., доц. – Анд МИИ«Касб таълими» кафедраси мудири.
Тузувчилар:
и.ф.н. А.Махсуталиев, асс. И.Эргашев, асс. Г.Низомиддинова
«Иқтисодиёт назарияси» фанидан курс ишлари
мавзулари ва уни бажариш бўйича услубий
кўрсатма». – А.: АҚХИ. 2011 йил.
Кириш.
«Иқтисодиёт назарияси» фанининг мазкур услубий кўрсатмаси Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонун ва кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури ҳамда давлат стнадартлари бўйича бакалавр даражасидаги малакали иқтисодчи мутахассислар тайёрлаш талабларидан келиб чиқиб, тузилган.
Ўқув жараёнининг узлуксиз жараёнларидан бири – бу талабаларда мустақил ишлаш ва назорат билимларини пухта эгаллашга қаратилган курс ишини бажариш хисобланади. Курс ишини бажариш жараёнида талабалар олган билимларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда иқтисодиёт назарияси асосларини, бозор муносабатларини, миллий иқтисодиётнинг амал қилиши ва ривожланиши қонуниятларини, микроиқтисодий ва макроиқтисодий даражадаги вазиятларни, молия-кредит, инвестицион, аграр сиёсатларнинг моҳиятини, интеграцион жараёнларни, иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш, иқтисодиётнинг асосий жорий муаммоларини мўлжалга олиш учун зарур бўлган маълумот (ахборот) лар тўплаш ва улардан фойдаланиш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш, ривожлантириш кўникмаси (тажрибаси) га эга бўлиши ва фойдалана олиши, умумқтисодий ва ихтисослик йўналишидаги фанлар бўйича билимларини кенгайтирадилар, ихтисослик бўйича адабиётларни чуқур ўрганадилар ва ўзларида илмий тадқиқот ишларини мустақил бажариш қобилиятларини ривожлантирадилар.
Ушбу услубий қўлланма «Иқтисодиёт назарияси» фани бўйича янги наъмунавий ўқув дастури (Шодмонов Ш.Ш., Жўраев Т «Иқтисодиёт назарияси» фанидан наъунавий дастур. Т., Алоқачи. 2005 й.) ва ўқув режаси асосида тузилган бўлиб, унда иқтисодиёт йўналишида таълим олаётган талабаларнинг қурс ишини бажариши давомида амал қилиниши лозим бўлган умумий тартиб- қоидалар, меъёрлар, тегишли кўрсатма ва маслахатлар берилган. Услубий қўлланмани ишлаб чиқишда муаллифлар талабаларнинг назарий билимларини амалий жихатдан мустахкамлаш, мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш ва ривожлантиришни асосий мақсад қилиб қўйган.
- Курс ишини мақсади ва вазифалари.
Курс ишининг мақсади - талабани назарий ва амалий тайёргарлигини аниқлаш, унинг фикрлаш қобилиятини ва олинган билимларининг чуқурлигини ва сифатини белгилаш хисобланади.
Курс ишининг мақсадидан келиб чиқадиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
- мустақил равишда танланган курс иши мавзуси бўйича мавжуд иқтисодий муаммолар мохиятини назарий ва амалий асослаш ва мазмунли ёритилиши;
- иқтисодиёт қонун - қоидаларини, иқтисодий ходиса ва жараёнлар мазмунини янада теран ва чуқур мантииқий мушохада қилиши;
- миллий истиқлол ғояси ва миллий мафкуранинг асосий қоидаларини хамда иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислохотларни чуқурлаштириш асосида хозирги замон ривожланган бозор иқтисодиётини вужудга келтиришнинг долзарб муаммоларини сингдириш;
- иқтисодиёт ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида амалий қўникмаларни хосил қилиш ;
- Президентимиз И. Каримов асарларини, Республика Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган иқтисодиётга тегишли қонунларни ва Вазирлар Махкамаси чиқарган меъёрий хужжатларни ишда ўзлаштириши;
- Интернет ва статистик маълумотлар, хисоботлар ва хужжатларни иқтисодий тахлил қилиш;
- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган йўл – йўриқ, хулосалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.
Курс ишини бажариш жараёни ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлгани учун тўғри ташкил этиш, ёритилаётган мавзунинг сифатли баён эитилишига таъсир кўрсатади.
Шунинг учун курс ишини бажариш давомида талаба ўз мехнатини қуйидаги босқичлар бўйича тўғри ва самарали тақсимлаши катта ахамиятга эга:
- курс иши мавзусини танлаш ;
- ахборот услубий таъминоти (адабиётлар, интернет) маълумотларини йиғиш ва уларни ўрганиш;
- курс иши мавзуси режасини тузиш ; Албатта курс иши рахбари билан маслахатлашиб.
- мавзуга оид турли маълумотлар тўплаш ва қайта ишлаш ;
- курс ишини матнини ёзиш ;
- курс ишини расмийлаштириш;
- курс иши химояси.
Курс ишини бажаришда талаба ўз устида мустақил ишлаши билан бир қаторда курс иши рахбарлари билан зарур бўлган холатларда маслахатлашиши ва тегишли кўрсатмалар асосида фаолият кўрсатиши зарур хисобланади.
- Курс иши мавзусини танлаш.
Курс ишини муваффаққиятли бажарилишининг мухим омили – бу талабанинг ўз қизиқиши ва қобилиятига қараб мос мавзуни танлаши хисобланади. Шунинг учун ушбу босқичда талаба мавзу танлашда синчков ва маъсулиятли бўлиши лозим.
Курс иши мавзулари кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Мавзулар сони талабалар сонидан кўп бўлиши керак, уларнинг йўналиши ўқув дастури доирасида ва талабанинг қобилияти хамда имкониятлари даражасида бўлиши керак.
Курс иши мавзуси талабаларни назарий билимларини мустахкамлашга ва ижодий фикрлашга қаратилган бўлиши билан бир қаторда бозор иқтисодиёти шароитидан келиб чиқиб белгиланиши керак.
Курс иши рахбари талабага танланган мавзу бўйича курс иши топшириғини расмийлаштиради ва кафедра мудири тасдиқлагандан сўнг топшириқни талабага беради.
Курс иши топшириғида талабанинг исми шарифи, мутахассислиги, курс, гурухи, фан номи, курс иши мавзуси, топшириш муддати билан бир қаторда намунавий режа (кириш, асосий қисм, хулоса ва бошқалар) хамда адабиётлар, меъёрий хужжатлар ва шу кабилар акс этиши лозим.
Курс ишини бажариш жараёнида курс иши мавзусини ўзгартириш ёки бошқа мавзу танланишига рухсат этилмайди.
«Гуманитар фанлар» кафедрасида талабаларга «Иқтисодиёт назарияси» фанидан курс иши мавзуларини бериш тартиби..
(Талаба гурух журнали(
- 41
81 121 - 42
82 122 - 43
83 123 - 44
84 124 - 45
85 125 - 46
86 126 - 47
87 127 - 48
88 128 - 49
89 129 - 50
90
130 - 51
91 131 - 52
92 132 - 53
93 133 - 54
94 134 - 55
95 135 - 56
96 136 - 57
97 137 - 58
98 138 - 59
99 139 - 60
100
140 - 61
101 141 - 62
102 142 - 63
103 143 - 64
104 144 - 65
105 145 - 66
106 146 - 67
107
147 - 68
108 148 - 69
109 149 - 70
110 150 - 71
111 11 - 72
112 22 - 73
113 44 - 74
114 47 - 75
115 55 - 76
116 66 - 77
117 77 - 78
118 88 - 79
119 99 - 80
120
10
Агар журналда 30 номергача ва ундан юкори булса мавзу танлаш учун аввал берилган журнал буйича агар мавзу тугри келмаса(ёкмаса) кейинги устун рупарасидаги номерлардан бири танлаб олинади. Тартиб коидани бузган талаба курс иши текширилмайди. Агар бошка мавзу танланса бу хакда кафера мудирига ёзма равишда мурожат килинади.
Мисол: 32, 72. 112, 22. ёки 38,78,118, 88.
«Гуманитар фанлар»
кафедраси мудири:
- Ахборот услубий таъминотини яратиш ва уларни ўрганиш.
Кафедрадаги дарс таксимотига кура профессор укитувчилар кайси гурухда курс ишига рахбарлик курсатилган булса шу укитвчи томонидан кафедра белгилаган тартиб буйича курс иши мавзуси берилади. Сўнгра рахбар билан маслахатлашиб адабиётлар тўплашига киришиши керак. Бунда фақат дарслик, балки бошқа фанларни ўрганиш давомида кўрсатилган адабиётлар, статистик ва интернет маълумотлари, қонунлар, меъёрий хужжатлар ва бошқаларни хам ўрганиши лозим.
Ундан сўнг уларнинг ичидан курс иши мавзусига бевосита алоқадор бўлган адабиётлар рўйхатини тузиш ва уларни топиб бир қатор танишиб чиқиши керак, чунки бошланғич танишув натижасида талаба курс иши режасини мустақил равишда тузади.
Адабиётлар ва интернет маълумотлари билн ишлашни мамлакатимиздаги иқтисодий қонунчиликка таъллуқли бўлган қонун ва меъёрий хужжатларни ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Хар томонлама мукаммал ёритилган ва илмий ижодий ёндошилган курс ишини баён этиш учун иқтисодий қонуниятларни билиш ва уларни қўллаш катта ахамиятга эга.
Курс ишини бажаришда фақат услубий қўлланмаларда ва курс иши топшириғида тавсия қилинган адабиётлардан фойдаланиш билан чегараланиб қолмасдан, имкони борича мустақил холда танланган адабиётларга асосланиш лозим, хатто хорижий адабиётлардан хам фойдаланиш ишни мазмунини бойишига ва янада мукаммал бажарилишига ёрдам беради.
- Курс иши режасини тузиш.
Курс иши танланган мавзунинг долзарблиги асосланган кириш қисмидан, тузилган режани тула, назарий ва амалий масалалар ёритилган асосий бўлимдан, шунингдек, хулоса ва таклифлар ёзилган хотимадан иборат ишдир.
Режадаги кўзда тутилган масалалар таркибий мавзунинг мохиятидан келиб чиқиши, аниқ бўлиши ва ўрганилаётган муаммони хар тарафлама акс эттириши мухимдир.
Режадаги хар бир масала ўзаро боғланган бўлиши лозим, уларни ёритишда эса корхона, фирма, ташкилот ва муассасаларнинг амалий иш фаолиятига боғланган бўлиши хам эътибордан четда қолмаслиги керак.
Куйидаги айрим мавзулар учун режа тузиш тартиби мисол тариқасида келтирилмоқда.
Мавзу: Мулк категорияси ва мулкий муносабатлар
Режа:
Кириш.
1. Мулк иқтисодий категория сифатида.
2. Мулкий муносабатлар, уларнинг таркибий ва иқтисодий мазмуни.
3. Мулкий муносабатлар
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.
Мавзу: Пулнинг келиб чиқиш мазмуни ва унинг тўғрисидаги назариялар.
Режа:
Кириш.
1. Пулнинг келиб чиқиши ва мохияти.
2. Пул хақидаги назариялар.
3. Пулнинг вазифалари ва уларнинг бозор иқтисодиёти шароитида рўёбга чиқиши.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.
5.Маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш.
Ушбу босқичда талаба адабиётлар, интернет маълумотлари ва бошқа манбалар асосида мавзуни хар томонлама ёритиш мақсадида маълумотлар тўплайди ва улар бўйича хисоб – китобларни амалга оширади. Ушбу босқичда иқтисодий тахлил усулларидан фойдаланиб, тегишли хулосалар чиқарилади.
Курс иши назарий жихатдан турли манбалардаги статистик маълумотлар тахлилига асосланган бўлиб, мавзуга мос муаммолар, таклифлар, схема, график, жадвал ва диаграммаларда мужассамлаштирилган бўлиши лозим.
- Курс иши матнини ёзиш.
Курс ишини бажаришда уни ёзиш ва расмийлаштириш мухим ва маъсулиятли босқич хисобланади.
Кириш қисмида талаба танлаган мавзунинг долзарблиги, мақсади, вазифалари, ахамияти, уни ўрганиш даражаси ва курс иши бўйича ўз олдига қўйган масалалар мазмунининг қисқа (2-3 бет) баён этади.
Асосий қисмда белгиланган саволларни ёритишда масалага узвий боғлиқ бўлган назарий билимлар билан бир қаторда талаба томонидан тўпланган материаллар, статистик маълумотлар, иқтисодий кўрсаткичлар тахлил қилинади. Олинган натижалар, янгиликлар, ғоя ва фикрлар илмий жихатдан асосланади ва ўрганилган адабиётлар, меъёрий хужжатлар ва бошқа манбалардан тўпланган маълумотлар тўла тахлил қилинади. Ушбу йўналишда бажарилган ишларнинг мамлакатимиз ва хорижий давлатлар тажрибаси хам баён этилиши мақсадга мувофиқ келади. Агар талаба мавзу бўйича олган натижаларни танқидий бахолай олса курс ишининг қиймати янада ошади. Асосий қисмда расмлар, чизмалар, графиклар ва жадваллар матн ичида хам келтирилиши мумкин.
Назарий томондан ўрганилаётган масала чуқур ёритилгандан сўнг курс ишини бажарувчи назарий билимларини амалий фаолият билан ўзаро боғлай олиши керак. Иш бўйича берилаётган таклифлар асосли бўлиши ва таклифлар аниқ, лўнда ва тушунарли қилиб баён қилиниши керак.
Талаба курс иши матнини ёзишда адабиётлар ва манбалардан олинган цитаталар ва муаллифларнинг қарашлари қўштирноқ ичида берилишига эътибор берилиши лозим.
Хулоса қисмида курс ишининг барча қисмлари доирасида бажарилган ишларга умумий якун ясалади. Ушбу курс иши доирасида эришилган асосий натижалар кўрсатиб ўтилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузишда ишнинг хулоса қисмидан кейин келтирилади, рўйхатга фақат ишни ёзиш жараёнида муаллиф томонидан фойдаланилган адабиётлар, қонунлар, қарорлар, мақолалар, тезислар, автореферетлар, журналлар, газеталар ва х.к.лар киритилади.
Амалдаги «Хужжатларни библографик рўйхатга олиш» давлат стандартига мувофиқ курс ишларида фойдаланилган адабиётлар рўйхатида қуйидагилар келтирилади:
- китоб, монография, дарслик, ўқув қўлланмалар учун муаллиф (лар) нинг фамилияси, исми, ва отасининг исми бош харфлари, китобнинг номи, нашр жойи (шахар), нашриёт номи, нашр йили, бетлар ;
- тўпламдаги мақолалар ва тезислар учун муаллиф (лар) нинг фамилияси, исми ва отасининг исми бош харфлари, мақола номи, тўпламнинг номи, нашр жойи (шахар) нашр йили, бетлар тўпламдаги мақола номи тўплам номидан // белгиси билан ажратилади.
- журналдаги мақолалар учун муаллифнинг фамилияси, мақола номи, журнал номи йили, бетлари, мақола номи хам журнал номидан // белгиси билан ажратилади.
Курс ишида фойдаланилган манбаалар адабиётлар рўйхатидан алфавит бўйича жойлаштирилади. Агар талаба айрим маълумотларни интернетдан олган бўлса, муаллиф ва ишнинг номи кейин WEB сайти кўрсатилади.
Курс ишини ёзиш жараёнида талаба
адабиётларида келтирилган бошқ
Айрим вақтларда мавзуга оид қонунлар, хукумат қарорлари ва меъёрий хужжатлардан айнан кўчирмалар келтирилади. Бундай холларда сатр ости изохи берилади.
Сатр ости изохлари сахифа сўнгида берилиб, матнда хар бир сахифа учун кетма – кетлик асосида рақамланади ёки юлдузчалар билан белгиланади.
Курс ишини ёзишда талаба аввало рахбарнинг кўрсатма ва маслахатларига риоя этиши зарурдир.
- Курс ишини расмийлаштириш.
Курс ишини расмийлаштириш белгиланган талаб ва стандартларга жавоб бериши керак.
Курс иши матни сахифанинг маълум чегараларида жойланиши чизма ва жадвалларни расмийлаштирилиши, бир хил форматдаги оқ қоғозлардан фойдаланилиши ишни сифатли ва умумий талаблар бўйича ёритилишига олиб келади.
Курс иши асосан А4 (210х297 мм) фарматидаги оқ қоғозларга кўк тушда (ручкада) тушунарли тарзда, қисқартиришларсиз, аниқ ва равон тилда ўз қўли билан давлат тилида (рус гурухларда рус тилида) ёзилади. Курс иши хажми 30 -40 бетни ташкил этиши лозим. Хар бир сахифани чап томонда 30 мм, ўнг томондан 15 мм тепа ва пастки томондан 25 мм қолдирилган холда ёзилади. Курс иши матнлари қоғознинг бир томонига хар сахифага 25- 30 қатор ёзилади. Хар қаторда 7-8 та сўз ёки 65 печат белги жойлашиши керак. Барча сатр ости изохлари қайси сахифага тегишли бўлса, ўша сахифада келтирилади.(сноска килиб берилади.)
Хар бир қисм, журналдан кириш ва хулоса қисмлари, иловалар янги сахифалардан бошланади. Кисмнинг номи ва матн ораси яққол ажралиб туриши керак. Кисмдаги сарловхалар қисмнинг тартиб рақами билан бошланиб, унда сўзларнинг бўғин кўчирилишига йўл қўйилмайди.
Сахифа тартиб рақами сахифанинг пастки (юқориги) ўрта –қисмида келтирилади. Курс ишида келтирилган қисмлар, шунингдек иловалар хам сахифаланади. Жилд варағи 1- бет саналади, унга тартиб рақами қўйилмайди.
Курс иши қисмлари қуйидагича жойлаштирилади: жилд варағи, мундарижа, кириш, асосий қисм, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалар.
Иловада турли хужжатлар, катта хажимдаги чизмалар, жадваллар ва шу кабилар берилади. Курс иши юзасига тақриз учун оқ қоғоз қўйилиши мақсадга мувофиқдир.
Жилд (титул) варағи курс ишининг 1- бети бўлиб, унда Вазирлик, олий ўқув юртининг номи факультет ва кафедра, курс иши мавзуси, таълим йўналиши, курси, гурухи, муаллифнинг фамилияси, исми ва шарфи, илмий рахбарнинг илмий унвони ва даражаси, фамилияси, исми ва шарифи келтирилади.
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ
«Гуманитар фанлар» кафедраси
«Иктисодиёт назарияси» фанидан
Мавзу: ______________________________ /_____________________________
Бажарди: ___курс ___гурух «____________» йуналиши талабаси ___________ /_____________________________
Текширди: ______________________________ Рейтинг бали
______________________________ |
- Курс иши ҳимояси.
Курс иши ҳимояси курс иши бажарилишининг якуний босқичларидан бири хисобланади.
Тугалланган курс иши белгиланган муддатда кафедрага текшириш учун топширилади. Паст савияда сифатсиз бажарилган ишлар, илмий рахбарнинг ёзма тақризи билан ишдаги камчиликларни тўлдириш ва қайта ишлаш учун талабаларга қайтарилади. Белгиланган талаблар даражасида сифатли бажарилган ишлар илмий рахбар томонидан кафедрада химоя қилиш учун рухсат берилади.
Курс иши ҳимояси учун хар бир талабага 20-30 дақиқа вақт берилади. Ҳимоя жараёнида курс иши мавзуси доирасида савол ва топшириқлар берилиши мумкин.
Кафедрада курс ишини ҳимоя қилиш учун махсус комиссия тузилади. Комиссия таркибида етакчи мутахассис, тажрибали профессор – ўқитувчилар ва курс иши рахбари бўлиши лозим, унинг сони 3-4 кишидан ортмаслиги керак.
Курс иши ҳимояси комиссия томонидан бахоланади, сўнгра ҳимоя якуни бўйича комиссия қарори эълон қилинади. Курс ишлари, кайднома ва тақризлар билан бирга кафедрага топширилади, сўнг архивга сақлаш учун институт архивига руйхат асосида топширилади.
Намунали бажарилган курс ишлари талабаларнинг илмий ишлари кўрикларига, танловларга тавсия қилиниши мумкин.
Курс ишида баён қилинган маълумотлар ва манбалардан талабалар томонидан битирув малакавий ишларни ёзиш жараёнида фойдаланилиши мумкин.
КУРС ИШИ МАВЗУЛАРИ
1-MAVZU: BOZOR VA UNING VAZIFALARI
REJA:
KIRISH
1. Bozorning vujudga kelishi, uning vazifalari. Ishlab chiqarishni raqobatlantirishda
bozorning roli.
2. Bozorni tartibga solish usullari.
3. Marketing (bozorshunoslik) ning mohiyati va vazifalari.
4. Markening rivojlanishining asosiy yo’nalishlari.
5. Savdo va uning turlari.
Xulosa
Ilova
Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati.
2-MAVZU: MILLIY IQTISODIYOT VA IQTISODIY RIVOJLANISH
REJA
KIRISH
1. Ijtimoiy takror ishlab chiqarish milliy iqtisodiyot mavjudligining negizi
ekanligi.
2. Makroiqtisodiy nazariya va makroiqtisodiy siyosat.
3. Iqtisodiyot yuksalish va davriy rivojlanish.
XULOSA
Ilova
Foydalangan adabiyotlar rO’yxati.
3-MAVZU: MEHNAT BOZORI, AHOLI, BANDLIGI VA ISHSIZLIK
REJA
KIRISH
1. Mehnat bozorining ijtimoiy - iqtisodiy mazmuni va mohiyati.
2. Aholi bandligi va ishsizlik.
3. Ishsizlikni ijtimoiy- iqtisodiy mazmuni va oqibatlari.
4. Ijtimoiy siyosiy va aholini ijtimoiy himoya qilish.
Xulosa
Ilova
Foydalanilgan adabiyotlar rO’yxati.
4- MAVZU: «ISHLAB CHIKARISH VA UNING OMILLARI»
REJA
KIRISH
1. Ishlab chiqarish omillari.
2. Hozirgi xo’jalik faoliyatini ifodalovchi asosiy tushunchalar
3. Ishlab chiqarish xarajatlari.
Xulosa
llova
Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati.
5-MAVZU: «RAQOBAT VA BAHO»
REJA
KIRISH
1. Raqobat haqida tushincha va uning turlari.
2. Ishlab chiqarishdagi yakka hokimlikka qarshi raqobatning roli
3. Bozor iqtisodiyoti sharoit va uning vazifalari.
4. Baho tizimi va tarkibi
6- мавзу: Иқтисодиёт тушунчаси ва унинг бош масаласи.
Режа:
Кириш
1. Иқтисодиёт хақида тушунча ва унинг муаммолари.
2. Қадимги Шарқ ва Ғарб иқтисодий ғоялари.
3. Ўрта асрлар Ўрта Осиё иқтисодий қарашлари.
4. Иқтисодий назариядаги хозирги замон илмий оқимлари.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
7- мавзу: Иқтисодий ресурслар : мазмуни, турлари ва чекланганлиги.
Режа:
Кириш
1. Иқтисодий ресурслар мазмуни ва турлари.
2. Иқтисодий ресурслар чекланганлиги шароитида ишлаб чиқариш.
3. Ўзбекистонннинг иқтисодий ресурслари ва унинг ресурс салохиятидан самарали фойдаланиш.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
8- мавзу: Иқтисодий билимларнинг шаклланиши ва ривожланишида
қадимги Шарқ ва ғараб халқларидаги иқтисодий ғояларнинг
ўрни ва ахамияти.
Режа:
Кириш
1. «Авесто» китобининг иқтисодий ғоялари.
2. Хитой ва Хиндистоннинг қадимги иқтисодий ғоялари.
3. Кадимги Греция ва Рим иқтисодий ғоялари.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
9- мавзу: Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланишидаги
асосий илмий оқимлар.
Режа:
Кириш
1. Меркантелизм ва физиоркатизм - биринчи илмий иқтисодий мактаблар эканлиги
2. Қлассик сиёсий иқтисод мактабининг илмий – иқтисодий таълимотлари.
3. Меркантелизм иқтисодий таълимоти.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
10- мавзу: Иқтисодиёт назарияси фани предмети.
Иқтисодий муносабатлар.
Режа:
Кириш
1. Иқтисодиёт назариясини ўрганиш зарурлиги ва унинг иқтисодий тафаккурни шаклланишида илмий методологик асос эканлиги.
2. Иқтисодиёт назарияси предмети ва унинг вазифалари.
3. Иқтисодиёт назарияси-аниқ иқтисод фанларини ўрганишнинг назарий – услубий асоси.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
11-мавзу: Иқтисодий қонунлар, уларнинг тизими ва амал қилиши.
Режа:
Кириш
1. Иқтисодий қонунлар хақида тушунча ва иқтисодий қонунлар тизими.
2. Объектив иқтисодий қонунлар ва хуқуқий иқтисодий қонунлар (парламент қабул қиладиган – иқтисодий қонунлар)
3. Иқтисодий қонунлардан хўжалик юритишда фойдаланиш.
4. Иқтисодий қонунларнинг амал қилиш механизми.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
12- мавзу: Иқтисодий категориялар, уларнинг тизими ва қўлланилиши.
Режа:
Кириш
1. Иқтисодий категориялар хақида тушунча.
2. Иқтисодий категориялар иқтисодий муносабатлар мазмунини характерловчи уларнинг илмий интикоси эканлиги.
3. Иқтисодий категориялар тизими ва уларнинг ижтимоий шакллари.
4. Иқтисодий категорияларнинг реал иқтисодий фаолиятда қўлланилиши.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
13- мавзу: Иқтисодий муносабатларни ўрганиш усуллари.
Режа:
Кириш
1. Иқтисодий муносабатлар мохияти ва уларнинг таркиби.
2. Ишлаб чиқариш муносабатлари – иқтисодий муносабатларнинг бош бўғини.
3. Тақсимлаш, алмаштириш ва истеъмол сохасидаги иқтисодий муносабатлар.
4. Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар жараёнида янги иқтисодий муносабатларни вужудга келиши ва такомиллашиб бориши.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
14- мавзу: Иқтисодиёт назарияси фанининг назарий ва амалий вазифалари.
Режа:
Кириш
1. Илмий абстракция усули - иқтисодий ходиса ва воқеаларни ўрганишнинг асосий илмий усули.
2. Умумиллий билиш усуллари: тахлил ва умумлаштириш, индукция ва дедукция, тарихийлик ва мантиқийлик.
3. Макро-микро иқтисодий тахлил. Илмий билишда статистик ва график, эмпирик – тасвирий ва бошқа усулларни қўлланилиши.
4. Ўзбекистондаги ижтимоий – иқтисодий муаммоларни тахлил қилиш ва ўрганишда иқтисодиёт назарияси билиш усулларини ўрни ва ахамияти.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
15- мавзу: Иқтисодиёт назарияси барча иқтисод фанларининг
назарий – услубий пойдевори
сиёсатининг илмий асоси.
Режа:
Кириш
1. Иқтисодий фанлар ва уларнинг таркиби.
2. Иқтисодиёт назарияси ва аниқ, тармоқ иқтисодий фанлар.
3. Иқтисодиёт назарияси ва иқтисодий билим асослари фани.
4. Иқтисодиёт назарияси ва иқтисодий сиёсат Ўзбекистон иқтисодий сиёсати Ўзбекистон давлати иқтисодий сиёсатининг устивор йўналишлари.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
16- мавзу: Иқтисодиёт назариясининг назарий ва амалий вазифалари
Режа
Кириш
1. Иқтисодиёт назарияси илмий иқтисодий билимнинг назарий асоси ва унинг илмий тафаккурни шакллантиришдаги вазифаси.
2. Иқтисодиёт назариясининг реал хўжалик фаолиятидаги вазифаси.
3. Иқтисодиёт назариясининг ёшлар онгида илмий дунёқарашни шакллантиришда ва миллий истиқлол ғоясини сингдиришдаги ахамияти.
Хулоса
фойдаланилган адабиётлар руйхати
17- мавзу: Ишлаб чиқариш: мазмуни ва унинг иқтисодий асослари.
Режа:
Кириш

- Курская битва
- Курская битва
- Курская битва
- Курс лекций по "Исследование систем управления"
- Курс лекций по "Психологии управления"
- Курс лекций по "Хозяйственному праву"
- Курсова з приводу
- Курортный продукт
- Курорты России
- Куррикулумные документы и их характеристика
- Курсавой қаржы жүйесі
- Курсач
- Курс доллара и факторы, на него влияющие
- Курс економіки України на мілітаризацію