Банк рискларини камайтириш жараёнида Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларнинг ўрни ва роли
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
Мутахассислик: 5А 340705 “Банк ва кредит рисклари”
ТОҒАЕВ САЛИМ СОБИРОВИЧ
«Банк рискларини камайтириш жараёнида Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларнинг ўрни ва роли» мавзусидаги (Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси ва ОАТБ «Капиталбанк» Самарқанд филиали ҳамда бошқа тижорат банклари мисолида)
Иқтисод магистри даражасини олиш учун
Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар
СамИСИ “Банк ва жамғарма ишлари” Банк-Молия Академияси “Банк иши”
кафедраси мудири кафедраси мудири
______ доц. З.Д.Ниёзов _______ и.ф. д. проф. Т.И. Бобоқулов
«____» _________2012 йил Илмий ва амалий маслахатчи
ОАТБ “Капиталбанк” Самарқанд филиали бошқарувчиси _____ М.Б. Тилавов
Магистратура бўлими бошлиғи ____________ доц. Ж.Р.Каримов
С А М А Р Қ А Н Д – 2012й
Мундарижа
Кириш ………………………………………………………………………… 3
I-боб. Марказий банк томонидан банк рискларини тартибга солишнинг назарий асослари ва хориж тажрибаси
- Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солиш хусусидаги илмий назарий қарашлар ……………………………………….. 6
- Банк рисклари турлари ва уларнинг тавсифи ………………………….. 22
- Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича хориж тажрибаси ва ундан Ўзбекистон банк амалиётида фойдаланиш имкониятлари …………………………………… 28
II-боб. Ўзбекистонда банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиёти
2.1 Тижорат банклари ликвидлилик рискини тартибга солиш амалиёти …. 40
2.2 Тижорат банклари кредит рискини тартибга солиш амалиёти ………… 48
2.3 Тижорат банклари валюта рискини тартибга солиш амалиёти ………... 60
III-БОБ Банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш истиқболлари
3.1 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиётидаги муаммолар …………………………………………………… 68
3.2 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш йўллари …………………………………………………. 76
Хулоса ………………………………………………………………………… 84
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати …………………………………….. 87
Иловалар …………………………………………………………………….. 89
Кириш
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси банк тизими қатъий халқаро талабларга жавоб берадиган энг барқарор тизимлардан бири бўлиб, айни пайтда у белгиланган қатор нормативлар бўйича мустаҳкам позицияларга эга ҳисобланади. Бугунги шароитда эса бундай ижобий ўзгариш иқтисодиётимизнинг истиқболдаги тараққиёти учун ғоят муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, мамлакатимизнинг салоҳияти, қудрати ва иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган муҳим устувор йўналиш - бу асосий етакчи соҳаларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш ҳамда банк тизимининг ликвидлилигини таъминлашдан иборатдир. 1
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек ҳар қандай иқтисодиёт, шу жумладан бозор иқтисодиёти ҳам маълум маънода давлат томонидан тартибга солиб турилиши лозим. Таниқли иқтисодчи, Нобел мукофоти лауреати Василий Леонтъев бозор иқтисодиёти қонуниятлари ҳақида сўз юритар экан, бутун иқтисодиётни кемага, бозор механизмини шамол кучига ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни кемани исталган манзилга йўналтиришга имкон берадиган елканга қиёслаган эди. Демак, бозор механизми каби кучли шамол довулга айланиб, кемани ҳалокатга олиб келмаслиги учун давлат унинг ҳаракатини керакли йўналишга буриб бошқариши лозим бўлади.2
Банклар ҳар қандай жамиятда иқтисодиётнинг барқарор ишлашини таъминловчи механизмнинг асосий бўғинларидан бирини ташкил этиб, уни, агар таъбир жоиз бўлса, иқтисодиётнинг қон томирларига қиёслаш мумкин. Ушбу томирдаги қон, яъни пул маблағларининг ҳаракатини бир маромда тутиб туриш, уни қисқа муддатга бўлса ҳам тўхтаб туришига йўл қўймаслик, ундаги босимни, яъни пулнинг қадрини ҳам бир маромда сақлаб туриш вазифаси унинг «юраги» бўлган Марказий банк зиммасидадир.
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки қадамларидан бошлаб Марказий банк олдида ўта мураккаб вазифа – бозор иқтисодиёти шароитида тўлақонли амал қила оладиган банк тизимини шакллантириш, ушбу тизимнинг таркибий қисми бўлган тижорат банклари фаолиятини тартибга соладиган қонунчилик ҳужжатларини яратиш вазифаси турар эди.
Республикамизда оқилона ва таъсирчан банк назоратини амалга оширилиши бир тарафдан, банкларнинг ўз фаолиятларини тўғри ташкил этишларига ижобий таъсир кўрсатаётган бўлса, иккинчи тарафдан молия бозорида эркин рақобат муҳитининг вужудга келишига хизмат қилмоқда ва шу билан бирга, мамлакатимиз банкларининг халқаро даражада муносиб ўрин эгаллашларига замин ҳозирлаб бермоқда.
Марказий банкнинг банк назорати бўйича меъёрий ҳужжатларида банклар фаолиятига нисбатан иқтисодий нормативларни ўрнатишдан асосий мақсад:
- тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини, тўловга лаёқатлилигини, яъни ўз омонатчилари ва кредиторлари олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажаришларини таъминлаш учун уларнинг ўз маблағларини етарлилигини;
- тўловларни, яъни банк мижозлари ҳисобланган юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзаро ҳисоб-китобларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш учун етарли миқдорда ликвид активларга эга эканлигини баҳолаш;
- банк актив операцияларининг, жумладан, кредитлаш ва инвестициялаш билан боғлиқ операцияларининг таваккалчилик даражасини кескин ошиб кетишини, яъни банк омонатчилари ва кредиторларидан жалб қилинган маблағларни жуда юқори таваккалчиликка йўналтирилишини олдини олиш орқали уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади3.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасида ҳам тижорат банклари Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларга риоя этишлари шартлиги, яъни ўз капитали ва ликвид маблағлари миқдорини талаб даражасида ташқил қилиши, активлар сифатини таснифлаш орқали шубҳали ҳамда ҳаракатсиз активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни шакллантириши, шунингдек, таваккалчилик даражасини тўғри бошқариш мақсадида активларни диверсификация қилиши лозимлиги қонун билан мустаҳкамланиб қўйилди.
Ҳозирги шиддат билан ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш жуда муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.
Маълумки, муҳтарам Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва янгилашга доир беш тамойилга асосланган, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг амалга ошириб келинаётган иқтисодий ривожланишнинг “ўзбек модели”, шунингдек, чуқур ва пухта ўйланган иқтисодий сиёсат макроиқтисодий барқарорлик, банк-молия соҳасининг барқарор фаолият юритиши ва валюта захиралари кўпайишини таъминлаган ҳолда, Ўзбекистон иқтисодиётини спекулятив капитал, жаҳон молия ва фонд бозорларидаги бошқариб бўлмайдиган стихия таъсиридан ҳимоялаш учун ишончли тўсиқ ва мустаҳкам захира бўлиб хизмат қилмоқда4.
I-БОБ Марказий банк томонидан банк рискларини тартибга солишнинг назарий асослари ва хориж тажрибаси
- Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солиш хусусидаги илмий назарий қарашлар
Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиёт соҳасидаги пировард мақсади барқарор иқтисодий ўсишни, юқори бандликни, барқарор ички баҳоларнинг мавжудлигини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу мақсадга иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида эришилади. Пул-кредит сиёсати, бюджет сиёсати, нарх-наво сиёсати, иш ҳақи ва бандлик сиёсати иқтисодий сиёсатнинг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади.
Мазкур пул-кредит сиёсати барча давлатларда Марказий банк томонидан амалга оширилади. Айрим давлатларда у Миллий банк деб ҳам юритилади.
Банк фаолияти барча мамлакатларда қатъий равишда тартибга солинади ва назорат қилинади. Зеро, банклар мамлакатдаги капитални сафарбар қилиш ва кредитлар тақдим этиш билан мамлакат молия тизимида фаол иштирок этади. Ва албатта, назоратнинг асосий мақсади аҳолини қолаверса, мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Банк назоратини амалга оширишнинг бир қатор сабаблари манфаатлар нуқтаи-назаридан келиб чиқади ва улар қўйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Биринчидан, банклар мамлакат аҳолисининг жамғармасини асосий сақловчиси ҳисобланади. Банклар фаолиятини назорат қилиш мамлакат аҳолисини моддий зарар кўришдан сақлаш учун ташкил этилади. Чунки банкларнинг асосий мақсади даромад олишга қаратилган бўлиб, банк даромадлилиги унинг ликвидлиги билан тескари мутаносибликда бўлган ҳолда риск билан тўғри мутаносибликдадир. Бу эса баъзи ҳолларда банкларнинг инвестицион ва кредит портфелининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин.
Иккинчидан, банк кредиторлари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар фаолиятини назорат қилиш, тартибга солиш амалиётлари қўлланилади. Хўжалик юритувчи субеъктлар ва индивидуал шахслар ўз фаолиятларини ривожлантириш, турмуш фаравонликларини ошириш учун тижорат банкларининг турли хил кредитларидан фойдаланишади. Ушбу кредитлар кенг омма учун йўналтирилишини ҳамда банк хизматларининг нархини ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида ҳукумат, банк назоратининг билвосита воситаси бўлган банклар ўртасидаги кучли рақобатни таъминлаб эришади.
Учинчидан, ҳукумат ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш учун самарали банк назоратини ташкил қилишга ҳаракат қилади. Банклар ҳукуматнинг фискал агенти бўлиш билан бирга уларнинг ўзлари ҳам мамлакат бюджетига солиқ тўловларини амалга оширишлари билан ҳукумат томонидан уларнинг юқори даромадлилиги қўллаб-қувватланади ва шу билан бирга, юқори даромадлилик паст даражадаги ликвидлиликни келтириб чиқариб, ўз навбатида юқори риск туфайли мамлакатда тизимли рискни келтириб чиқаради.
Тўртинчидан, банк акциядорлари ва ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳам банк назорати ташкил этилади.
Тўғри, банк фаолиятини тартибга солишда ҳаддан ташқари назорат қилиш ва рақобатнинг ривожланишига халақит берадиган омилга айланадиган чегарани белгилаш осон эмас. Шунинг учун, жаҳонда умумий қабул қилинган тамойиллар ва қоидалар ҳар бир мамлакатда аниқ вазият таҳлилини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.
Шу ўринда ривожланган давлатларда, хусусан Европа Иттифоқи давлатларида, АҚШ, Канада, Япония каби давлатларда банк назоратининг зарурлиги 1975 йилга келиб ўз аксини топди, яъни ривожланган давлатлар банк назоратини фақат молиявий секторда эмас, балки, умуман иқтисодиётда асосий роль ўйнашини тан олдилар. Натижада банк назорати бўйича халқаро ташкилот “Базель қўмитаси” вужудга келди. Банкларнинг тизимли рискни келтириб чиқариши, бир-бири билан иқтисодий алоқада бўлган давлатларни ҳам иқтисодий инқироз ёқасига олиб келиши мумкин. Бу ҳудди Лоренснинг “Капалак эффекти” назариясига ўхшайди. Унга кўра, Бразилияда қанот қоққан капалаклар Техасда торнадо бўлишига олиб келади. Бундай инқирозлар эҳтимолининг ортиши мамлакатлар ўртасида минтақавий банк назоратини тузиш зарурлигини келтириб чиқарди.
Ҳозирги кунда банк назорати тизимини қуйидаги турларга бўлиш мумкин. (1-чизмага қаранг)
1-чизма
Чизмадан кўринадики, тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш Марказий банкда ташкил қилинган уч департамент томонидан олиб борилади. Тижорат банкларига лицензия бериш ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш департаменти масофадан туриб, дистанцион назоратни амалга оширса, тижорат банкларини назорат қилиш департаменти банклар фаолиятини жойида текшириш билан шуғулланади. Тижорат банклари устав фондини ташкил этишни назорат этиш департаменти эса тижорат банклари устав фондини ташкил этишда банк капитали адекватлигини назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йилдан бошлаб ва ҳозирги пайтда ҳам тижорат банклари учун қўйидаги иқтисодий нормативлар белгиланди:
- банк устав капиталининг минимал миқдори;
- банк жами капиталининг етарлилик коэффициенти (Н1);
- банк биринчи даражали капиталининг етарлилик
коэффициенти (Н2);
- молиявий левераж коэффициенти (Н3);
- жорий ликвидлилик коэффициенти (Н4);
- битта мижозга ёки мижозлар гуруҳига берилган таъминланган ссудалар учун рискнинг максимал миқдори (Н5);
- битта мижозга ёки мижозлар гуруҳига берилган таъминланмаган ссудалар учун рискнинг максимал миқдори (Н6);
- барча йирик кредитлар учун рискнинг максимал миқдори (Н7);
- бир эмитент қимматли қоғозларига қилинадиган инвестицияларнинг максимал миқдори (Н8);
- олди-сотди учун қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар- нинг максимал умумий миқдори (Н9);
- барча эмитентларнинг устав капитали ва бошқа қимматли қоғозларига қилинган инвестицияларнинг максимал умумий миқдори (Н10);
- бир инсайдерга ёки ўзаро боғлиқ шахсларга берилган таъминланган кредитлар/лизинглар суммаси (Н11);
- бир инсайдерга ёки ўзаро боғлиқ шахсларга берилган таъминланмаган кредитлар/лизинглар суммаси (Н12);
- банкнинг барча инсайдерларига берилган кредитларларнинг умумий суммаси (Н13);
Юқоридаги иқтисодий нормативларни ишлаб чиқишда халқаро Базель қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган нормативлардан кенг кўламда фойдаланилган. Базель қўмитаси бутун дунё мамлакатлари учун банк назорати тамойилларини ишлаб чиқади ва минтақавий банк назоратида банклар фаолияти, уларнинг назорат қилиш тамойиллари ишлаб чиқилиб, давлатлар уни ўзларининг иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда банк назорати бўйича стандартларига мувофиқлаштиришади.
Барча давлатлардаги банк назорати тизимлари олдида 2 та муҳим вазифа туради:
- Банк тизимини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий ўсишига ҳамкорлик қилиш.
- Барча омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш.
Республикамизда Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолиятини назорат қилинишининг асосий мақсади тижорат банкларига бирон бир иқтисодий чора кўриш эмас, балки банк фаолиятида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиб, банк тизимининг барқарорлигини ошириш натижасида банк омонатчилари ва кредиторларининг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Қўйидаги чизмада Ўзбекистон Республикасида банк назоратининг ташкил этилишини кўришимиз мумкин: (2-чизмага қаранг)
Иқтисодчи олим М.А.Котляров банк назоратига давлатнинг энг асосий иқтисодий ва ижтимоий функцияси сифатида қараб, унинг асосий мақсадлари омонатчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва банк тизими барқарорлигини таъминлашдан иборат эканлигини таъкидлайди5.
2-чизма
Банк назорати функциялари борасида Г.Г.Фетисов банк назоратининг учта – олдини олиш(превентив), хабар бериш ва текшириш функцияларини ажратиб кўрсатади:
- Олдини олиш(превентив) функцияси кредит ташкилотларининг банк соҳасига кириб келиш жараёнларини ва улар фаолиятини тартибга солиш бўйича банк назоратида махсус инструментларнинг мавжудлигини англатади. Мазкур функция банк назорати бўйича махсус ваколатли органнинг банк тизимини шакллантириш ва барқарорлигини таъминлаш учун кредит ташкилотларига нисбатан тартибга солиш нормалари ва талаблари билан таъминланганлигини назарда тутади.
- Хабар бериш функцияси банклар фаолиятида салбий тенденцияларни ўз вақтида аниқлаш имконини берувчи ташхис қўйиш ва ҳаракат қилиш инструментларининг мавжудлигини англатади. Мазкур функция банк назорати бўйича махсус ваколатли органга ҳамда бевосита банкка юзага келаётган муаммолар тўғрисида хабар беради ва уларни фаол ҳаракат қилишга чорлайди.
- Текшириш функцияси тартибга солувчи нормалардан четга чиқиш ҳолатларини, уларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш, кредит ташкилоти ҳамда банк назорати бўйича махсус ваколатли органнинг муаммоларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатларининг самарадорлигини аниқлашга қаратилган. Ушбу функциянинг асосий инструменти - бу жойларда ўтказиладиган текширишлар услуби.
О.И.Лаврушиннинг фикрига кўра, турли мамлакатларда банк назорати бўйича миллий тизимлар турлича шаклланган бўлса-да, уларнинг барчаси учта асосий мақсадга йўналтирилган:
- пул ва молиявий барқарорликни таъминлаш, яъни банкларнинг банкрот бўлишининг олдини олиш ва уларни соғломлаштириш бўйича чоралар кўриш;
- активлар сифатини ошириш ва потенциал хатарларни камайтириш эвазига банк тизими самарадорлигини ошириш;
- омонатчилар манфаатларини ҳимоя қилиш.
Банк назорати бўйича миллий тизимларнинг макро микро ёндошувда мақсадларининг умумийлигини кузатиш мумкин. Ушбу ёндошувларнинг умумий мезонлари ҳамда ўзаро солиштирма таҳлили қўйидаги чизмада келтирилган:
3-чизма
Мезонлар |
Макро ёндошувда |
Микро ёндошувда |
Қисқа муддатли мақсади |
Тизимдаги салбий жараёнларни чегаралаш |
Алаҳида кредит ташкилотларидаги салбий жараёнларни чегаралаш |
Узоқ муддатли мақсади |
Ялпи ички маҳсулот камайишининг олдини олиш |
Омонатчилар ва кредиторлар (мижозлар) манфаатларини ҳимоя қилиш |
Хатар таърифи модели |
Эндоген (қисман) |
Экзоген |
Ташкилотлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик |
Юқори |
Тасдиқланмаган |
Пруденциал назорат чораларини танланиши |
Тизимдаги салбий жараёнларни баҳолаш асосида |
Алоҳида кредит ташкилотларидаги таваккалчилик(риск)ларни баҳолаш асосида |
О.И.Лаврушин хусусий тижорат банкларининг ликвидли активлари депозитларнинг нобарқарор қисми бўйича мажбуриятларни бажариш имконини бериши керак, деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, ҳар учала шаклдаги банк депозитларининг, яъни жорий депозитлар, жамғарма ва муддатли депозитларнинг барқарор қисми мавжуд бўлиб, улар жами депозитларнинг 75 фоизидан кам бўлмаган қисмини ташкил этиши лозим. Ликвидли активлар эса, жами депозитларнинг 25 фоизи миқдоридаги мажбуриятларни бажаришга етадиган миқдорда мавжуд бўлиши лозим.6
Бизнинг фикримизча, хусусий тижорат банкларининг ликвидли активларининг миқдорини депозитларининг нобарқарор қисмига нисбатан эмас, балки жорий депозитлар ва жамғарма депозитларига нисбатан белгилаш мақсадга мувофиқдир. Чунки айнан шу депозитларнинг нобарқарорлик даражаси юқори бўлиб, тижорат банкларида ликвидлилик рискини доимий тарзда юзага келтиради. Фикримизча, депозитларнинг барқарор қисмининг жами депозитларнинг 75 фоизи миқдорида шаклланиши ривожланган хорижий давлатларнинг амалиётига хос бўлган ҳолат ҳисобланади.
Т.Бобокулов ўзининг “Миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги монографиясида тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларини Марказий банкнинг валюта сиёсати доирасида тартибга солишни такомиллаштириш масаласини тадқиқ қилган7. Унинг фикрига кўра, Марказий банк тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларининг миқдорини кунлик назорат қилиб туриши зарур.
Ҳозирга кунда республикамизда миллий валюта курсининг чет эл валюта курсларига нисбатан доимий равишда ўсиб бориш тенденциясини ҳамда баҳоларнинг мунтазам ўсишини инобатга олган ҳолда кредит учун гаров сифатида қабул қилинган мол-мулк баҳосини ҳар ой ёки ҳар чорак якунига қайта баҳолашни йўлга қўйиш зарурдир8.
Юқоридаги олимлар фикридан ҳам маълум бўлдики, тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш мақсадида ҳар бир мамлакатда ҳар хил назорат қилувчи органлар мавжуд: (4-чизмага қаранг)
4-чизма
Бутун дунёда банк назоратининг ташкил этилиши9
|
Давлатлар |
Банк назоратини ташкил этувчи орган |
Бундан бошқа назорат органи борми? |
Назорат органининг ҳисобдорлиги |
Австрия |
Молия Вазирлиги |
Йўқ |
Парламент |
Баҳрайн |
Баҳрайн Монетар Агентлиги |
Йўқ |
Директорлар Кенгаши |
Бангладеш |
Бангладеш Банки |
Йўқ |
Давлат |
Белоруссия |
Белоруссия Миллий Банки |
Бор |
Президент |
Белгия |
Банк ва Молия Комиссияси |
Йўқ |
Иқтисодиёт Вазирлиги ва Молия Вазирлиги |
Боствана |
Молиявий Институтлар Департаменти, Ботсвана Банки |
Йўқ |
Молия ва Ривожланишни Режалаштириш вазирлиги |
Бразилия |
Бразилия Марказий Банки |
Йўқ |
Молия вазирлиги |
Бурунди |
Марказий Банк Инспекцияси |
Йўқ |
Марказий Банк раиси |
Хитой |
Хитой Халқ Банки |
Йўқ |
Давлат Консули |
Чехия Республикаси |
Миллий Банк, Банк назорати, қимматли қоғозлар комиссияси |
Бор |
Миллий Банк Директорлар Кенгаши |
Дания |
Дания Молиявий назорати |
Йўқ |
Иқтисодиёт Вазирлиги |
Миср |
Миср Марказий Банки |
Йўқ |
Марказий банк мустақил орган |
Эстония |
Банк назорати Департаменти |
Йўқ |
Парламент |
Финландия |
Молиявий назорат |
Йўқ |
Парламент |
Греция |
Греция Банки |
Йўқ |
Парламент |
Венгрия |
Банк ва Капитал Бозорини Назорат қилиш; Венгрия Марказий Банки |
Бор |
Молия Вазирлиги |
Ҳиндистон |
Молиявий Назорат Бошқармаси |
Йўқ |
Ҳиндистон Резерв Банки |
Исроил |
Марказий Банкнинг Банк назорати Департаменти |
Йўқ |
Марказий Банк раиси |
Қувайт |
Қувайт Марказий Банки |
Йўқ |
Молия вазирлиги |
Латвия |
Латвия Банки; Кредит Институтларини назорат қилиш Департаменти |
Бор |
Маълумот йўқ |
Корея Республикаси |
Банк Назорати Органи ва Молиявий Назорат Комиссияси; Молия Вазирлиги ва махсус банкларни иқтисодий назорат |
Бор |
Ҳукумат |
Македония |
Македония Республикаси Миллий Банки, Назорат Департаменти |
Йўқ |
Парламент |
Малайзия |
Малайзия Марказий Банки |
Йўқ |
Молия Вазирлиги |
Россия |
Россия Федерацияси Марказий Банки |
Давлат Думаси | |
Сингапур |
Сингапур Монетар Ограни |
Йўқ |
Ҳукумат |
Словения |
Словения Банки |
Йўқ |
Парламент |
Швеция |
Finansinspektionen (Молиявий назорат) |
Йўқ |
Ҳукумат |
Швейцария |
Банкларнинг Федерал Комиссияси |
Йўқ |
Парламент ва Ҳукумат |
Тайван |
Марказий Банк, Молия Вазирлиги, Марказий Депозитларни Суғурталаш Корпорацияси |
Бор |
Премьер-Министр |
Тожикистон |
Тожикистон Миллий Банки Банк Назорати Департаменти |
Йўқ |
Тожикистон Марказий Банки |
Мамлакатимизда Президентимизни
Республикамизда халқаро андозаларга мос келадиган банк назоратини ташкил қилишда Жаҳон банкининг “Ўзбекистон Республикасида молия соҳасини ислоҳ қилиш” лойиҳаси ҳам катта аҳамиятга эга. Лойиҳада иштирок этган Жаҳон банки мутахассислари ёрдамида банк назоратига тегишли 30 га яқин меъёрий ҳужжатлари яратилиб, унда Марказий банк талаблари ёзиб чиқилди. Бундан ташқари, тижорат банклари фаолиятини жойига чиқиб текшириш бўйича “Camel” тизими жорий қилинди.
Маълумки, 1980 йилларда халқаро банк назорати бўйича Базель қўмитасининг 25 та асосий тамойиллари эълон қилинган эди. Ушбу тамойилларда самарали банк назоратини ташкил этиш асослари ёритилган.
Базель қўмитасининг талабларига асосан банклар барқарорлигини асосий кўрсаткичи, бу банк капитали етарлилиги коэффициенти ҳисобланади. Бу коэффициент банк капиталининг таваккалчиликка тортилган активларга нисбати билан аниқланади. 1993 йилда банк капиталининг сифат ва миқдор жиҳатдан таваккалчиликли активлардан келадиган зараларни қоплашгаетарлилик даражасини аниқлаш бўйича Базель келишуви (Базель I) жорий қилинган эди.
2006 йилда Базель келишуви (Базель II) амалиётга жорий қилинди. Ушбу келишувда ҳам капитал етарлилиги коэффициенти 8 фоиз қилиб белгиланди. Янги келишув 3 та – капитал минимал миқдорига талаб, капитал етарлилигини Марказий банк томонидан таҳлил этиш. Маълумотларни кенг оммага эълон қилиш қисмларидан иборат.
Базель қўмитаси томнидан “Базель III” талаблари 2009 йилнинг сентябрь ойида эълон қилинди. Қўмитанинг 2009 йил 8-9 декабрдаги йиғилишида стандартлар ва мониторинг бўйича таклиф ва тавсиялар маъқулланди.
Республикамиз тижорат банкларининг халқаро Базель талабларига асосланган банк капитал етарлилиги коэффициенти кейинги йилларда ошиб борган ҳолда 24 фоиздан юқори кўрсаткичга етди.
Тижорат банкларида корпоратив бошқарув асосларини мустаҳкамлаш мақсадида Республикамиз Марказий банки таклифи билан ҳар бир тижорат банки таркибида ички назорат бошқармаси ташкил қилинган бош банкда бошқарма ва унинг ҳар бир банк филиалида биттадан ходими бўлиб, филиалда ўтаётган барча банк операцияларини таҳлил қилиб, бош банк таркибидаги назорат бошқармасига ҳисоботларини тақдим қилади. Ушбу назорат тизимининг ташкил қилинганига кўп вақт бўлмаса-да, унинг самараси яққол кўринмоқда11.
Мамлакатимиз банк тизимини ислоҳ қилиш Марказий банк ҳамда тижорат банклари фаолиятининг қонуний асосларини яратишдан бошланган эди. Дастлаб, 1992 йилда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши билан республикада икки поғонали банк тизимига асос солинди.
Кейинчалик, 1995-96 йилларда Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши билан банк тизимини халқаро принциплар ва стандартлар асосида ривожлантиришнинг янги асослари яратилди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда
31 та тижорат банки фаолият
Шунингдек, банклар фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни камайтириш, таваккалчиликларни бошқаришга қаратилган қатор талабларнинг белгиланиши ҳам банкларнинг барқарор фаолият юритишини таъминламоқда. Хусусан, банклар асосий ҳамда регулятив капиталининг минимал даражасига ҳамда бир қароздор ёки ўзаро даҳлдор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражасига нисбатан талабларнинг жорий қилиниши банклар капиталини зарур миқдорда таъминлаш ва активларнинг таваккалчилик даражасини бошқариш учун самарали механизм бўлиб хизмат қилаётган бўлса, банкларниг ликвидлик ҳолати бўйича минимал талабларнинг белгиланиши автивлар ва мажбуриятларнинг ўзаро мутаносиб равишда бошқарилишини таъминламоқда.
- Банк рисклари турлари ва уларнинг тавсифи
Банк рисклари тадқиқот объекти сифатида нафақат замонавий жамиятга хос, балки ХYIII ва ХIХ асрлардаёқ банк фаолиятини тартибга солишда тадқиқотчилар унинг аҳамиятини қайд этганлар. Риск дейилганда одатда муваффақиятсизлик, хавф-хатар тушунилади; мувафақият учун ҳаракатлар эса ижобий натижага эришиш имконини беради.
Соф терминологик нуқтаи назаридан “риск”- италянча risico – хавф-хатар; хавфга учраш маъносини англатади, сўзма-сўз таржимаси эса - сув ости қояларини айланиб ўтиш маъносини беради. Ф.Далнинг фикрича, хавфга учраш (рискка бориш) – бу ҳеч қандай аниқ ҳисоб-китобларсиз, шояд (балки) мувафақият қозонамиз деган умид, ишонч билан жасурлик (дадиллик, ботирлик) ва уддабуронлик (эпчиллик, ташаббускорлик) билан тасодифий вазиятларда ҳаракатланишдир.
Проф. А.А.Хандруевнинг фикрича риск кутилмаган салбий вазият (ҳолат)лар оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатар ёки йўқотишлардир. В.Кузнецовнинг таъкидлашича риск – келажакни ўзини ноаниқлигини ифодаловчи, келажакдаги молиявий натижаларни ноаниқлигини англатади. Н.Э.Соколинская эса рискда йўқотишларга ёки пул маблағларини йўқотишига олиб келувчи эҳтимолли вазиятларни қиймат (миқдор) ифодасини акс эттиради.

- Банк России
- Банк России
- Банк России
- Банк России
- Банк России. Его история, статус и функции
- Банк России, его правовое положение и функции
- Банк России, его роль в укреплении финансовой стабильности государства
- Банк развития Казахстана
- Банк развития Казахстана
- Банк "Развития Казахстана"
- Банк развития РК
- Банкралық ақша аударымдар жүйесі
- Банк ресурстарын жоспарлау және реттеу
- Банк ресурстарын жоспарлау және реттеу